Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


“Шукасаптати” (“Тўтининг етмиш ҳикояси



Download 0,53 Mb.
bet62/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Шукасаптати” (“Тўтининг етмиш ҳикояси”). Ҳинд эртаклари орасида халқ этиборини қозонган эртаклардан яна бири бу «Шукасаптати», яъни «Тўтининг етмиш ҳикояси» асаридир. Асар санскрит тилида яратилган. Асл нусхаси бизгача етиб келмаган. Лекин барча эртаклар сингари «Шукасаптати» эртаги ҳам кўп марта қайта ишланган. Ўша қайта ишланган нусхаларининг айримлари етиб келган. Улардан асосан иккитаси маълум. Биринчиси санскрит тилида Чинтамани Бхатта томонидан қайта ишланган тўлиқроқ варианти ва иккинчиси эса кўп вақтлар ўтганидан кейин назмда яратилган вариантни соддароқ тилда насрда қайта ишлаб чиқилган вариантидир. Асарнинг пракрит тилида назмда ёзилган вариантлари ҳам мавжуд. Ҳинд мутахассисларининг тахминига кўра ўша пракритдаги назмда яратилган вариантдан кейинчалик насрий варианти ишлаб чиқилган. «Шукасаптати» асарининг бу қайта ишланган вариантлари тахминан ХII-ХIV асрлар ўртасида амалга оширилган деб ҳисобланилади.
Асарнинг қисқача мазмуни қуйидагича:
Савдогар Маданавинода сафарга йўлга чиқади ва ёш аёли Прабхаватини уйда ёлғиз қолдиради. Бир неча кундан кейин эрисиз зерикккан аёл бегона эркак билан дўстлашишга қарор қилади. Уларнинг уйида бир тўтиқуш бор эди. Мана шу тўтиқуш аёлни гуноҳ йўлдан тўхтатиш мақсадида уни чалғитиб турли ҳикоялар сўзлаб беради. Тўти қийин аҳволга тушганда нима қилиш лозим, бу ҳолдан қандай қилиб чиқиш мумкин, ахлоқ-одоб йўлида қанчалик катта фойда борлиги ва шу каби турли тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ҳикояларни сўзлаб беради. Лекин ҳикоялар орасида ахлокий нормалардан четга чиқувчи ҳикоялар ҳам йўқ эмас, масалан эрни қандай қилиб алдаш, уни қўлга олиш ёки шунга ўхшаш бошқа ҳикоялар.
Қуйида тўтиқуш ҳикояларидан айримлари намуна сифатида келтирилади:
«Йўлбарс ўлдирувчилар». Кейинги куни Прабхавати тўтидан бориш бормаслик ҳақида яна маслаҳат сўраганда тўти жавоб берибди: «Эй гўзал, ишқий учрашувлар яхши нарса. Бор, бора қол, агар Вьягхрамаридек жавоб бера олсанг».
Буни эшитган Прабхавати дейди: «Муҳаббат лаҳзасидан яхши нарса йўқ дунёда, лекин сен бу ҳикоянгни ҳам сўзлаб бер-чи». Шундай қилиб тўти ҳикоясини бошлабди:
«Деула қишлоғи бўлган экан. Унда Ражасинха исмли бир брахман яшаган экан. Унинг аёлининг исми Калахаприя экан. Бир куни эри билан уришиб қолиб Калахаприя икки фарзандини олиб ота-онасининг уйига кетиб қолибди. У кўп шаҳар ва ўрмонларни босиб ўтиб Малабар қирғоғи бўйида жойлашган бир қалин ўрмонга келиб тўхтабди. Ўрмон қандай экан? У ерда қалин сандал дарахтлари ўсган, барглари йўғон ҳамма ёқни соя қилиб турган терак дарахтлари, қушлар ва манго гуллари ҳидидан маст асал арилар билан тўлган дарахтлар ўрмонни босиб кетган экан. Шелу ва пилу дарахтлари, мевалари осилиб кетган бадара дарахти, манго дарахти тўдаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шамолдан олма дарахти ва бошқа мевали дарахтлар мевасининг ҳиди ўрмон бўйлаб таралиб турарди. Бундай ўрмонга кириб келиб Калахаприя бирдан йўлбарсни кўриб қолибди. Уларни сезган йўлбарс ҳам думини ерга уриб секин-аста уларни мўлжалга ола бошлабди. Энди аёл нима килсин? Мана жумбоқ». Тўти сўзида давом этибди. «Жавоби шундай. Йўлбарс яқинлашаётганини кўрган Калахаприя, иккала ўғлини шапалоқ билан уриб «Нега уришасизлар? Униси ҳам йўлбарсни ейман дейди буниси ҳам? ҳозирча битта йўлбарс икковингиз ҳам тенг бўлиб еяверинглар, бироздан сўнг у ер бу ердан яна биттаси чиқиб қолар» - дебди. Буни эшитган йўлбарс ўйлабди: «Бу менимча вьягхрамарилар («Йулбарс ўлдирувчилар») бўлса керак». Шуни ўйлаб йўлбарс қўрққанидан қочиб кетибди. «Мана, эй гўзал, ақли расолигидан Калахаприя йўлбарс панжасидан қутулиб чиқибди. Бундай ақлинг бўлса ҳар ким ҳам ҳар қандай хавф-хатардан қутулиб чиқиб кета олади».
Бу ҳикояни эшитган Прабхавати ухлаб қолибди.
Тўтининг қирқ иккинчи ҳикояси шундан иборат эди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish