Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet58/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

«Веталопанчовиншати» («Веталанинг йигирма беш ҳикояси»). Бу эртаклар жанрига кирувчи асар бўлиб, у ҳам санскрит тилида яратилган. Асарнинг бош қаҳрамони асар номига қўйилган, яъни Ветала шайтони. Иккинчи бош персонаж эса Викрам шоҳидир. Бу шахс тарихий шахс бўлганлиги ҳақида тахминлар бор. Афсоналарга кўра милоддан аввалги I асрда Викрам деган шоҳ ўтган. У қадимги Ҳиндистоннинг буюк давлатларидан бири бўлмиш Ужжайн шаҳрида шоҳлик қилган. У ўзининг шоҳлик даврида йил санасини янгитдан киритган. Бугунги кунда Ҳиндистонда йил санаси унинг номи билан юритилади, яъни йил Викрам номи билан ва у яратган сана билан юритилиши анъанавий тус олиб кетган. Викрам киритган сана милоддан аввалги 57-йилдан бошланади, яъни бугунги кунда жорий йилдан эллик етти йил аввалда юради. (Бутун жаҳонда 2000 йил бўлса, Ҳиндистон календарида Викрам ҳисоби билан 2057 йил ўтаётган бўлади) Викрам шоҳи ҳақида халқ орасида турли афсоналар мавжуд. Афсоналарга кўра у ботир, қўрқмас, ақлли, билимдон ва сахий шоҳ бўлган. У ҳақдаги турли ривоят, афсона ва ҳикоялар кенг тарқалган. Шулар асосида Викрамнинг шон-шуҳрати, ақл-заковати, одиллиги, ботирлигидан хабар берувчи кичик-кичик ҳикоячалар тарзида мана шу асар шаклланган. Мана шу ҳикоя ва ривоятлар қолиплаш усулида, яъни ҳикоя ичида ҳикоя тарзида «Веталанинг 25 ҳикояси» номли асар пайдо бўлган. Ҳар бир ҳикоя мазмун жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади, лекин уларнинг барчаси ягона мақсадга хизмат қилади ва ягона ғоя атрофида мужассамлашган. Барча ҳикояларнинг бош қаҳрамони битта, яъни Викрам шоҳидир. Иккинчи асосий қаҳрамон Ветала бўлиб у ўлик бир тана ичига кириб олган шайтондир. Барча ҳикоялар воқеаси мана шу шайтон Ветала ва шоҳ Викрам ўртасида бўлиб ўтади. Асарнинг қисқача мазмуни қуйидагича:
Викрам шоҳининг олдига ҳар куни бир камбағал, бечораҳол роҳиб келиб унга биттадан ичида кимматбахо тоши бор мева ташлаб кетаверади. Ундан мамнун бўлган шоҳ унинг истаган тилагини бажаришини айтади. Шунда роҳиб Викрамдан бир дарахтда осилиб турган, кўмилмай қолиб кетган мурдани олиб уни мозорга олиб боришини айтади. Лекин, йўлда у бир оғиз ҳам сўз айтмаслигини, агар айтадиган бўлса мурда яна қўлидан чиқиб дарахтга осилиб қолишини айтади. Викрам ўликни дарахтдан олади ва елкасига ортиб мозорга йўл олганида бирдан мурда, яъни Ветала тилга киради. Ветала шоҳ Викрамга бир топишмоқ тарзидаги ҳикоячани сўзлай бошлайди. Ҳикоя ечимсиз бўлиб унинг ечимини Викрам топиши керак эди. Шу йўсинда Ветала йигирма тўртта ҳикоя айтади, унинг ечимини эса Викрам топиб боради ва Ветала йигирмат тўрт марта Викрамнинг қўлидан чиқиб кетиб дарахтга осилиб қолаверади. Лекин йигирма бешинчисида Викрам жавоб қайтармайди. Натижада Ветала ютқазади ва у Викрамга роҳибнинг бу ишни қилишдан асл мақсади сеҳр-жоду кучига ўзи эга бўлиб олиб, шоҳга ёмонлик қилмоқчи эканлигини айтиб беради. Викрам ўта зукко ва ақллилиги билан ўлик танага жойлашиб олган Ветала исмли шайтонни ҳам енгиб чиқади ва ўз жонини ҳам хавф-хатардан сақлаб қолишга муяссар бўлиб, сеҳр-жоду кучига ҳам ўзи эга бўлиб олади.
Бу асарнинг ҳам турли даврларга қарашли жуда кўп қайта ишланган вариантлари мавжуддир. Улар орасида назм ва наср аралаш қилиб яратилганлари ҳам бор. Шивадас тақризи остида ишланган варианти тахминан ХII асрларга қарашли, ундан кейинги даврда Жамбхаладатта варианти шеърий киритмаларсиз ёзилган. Аниқроғи назмда яратилган варианти насрга ўгириб баён этилган.
«Веталанинг 25 ҳикояси» бошқа халқлар адабиётига ҳам турли хил йўллар билан кириб бориб ўз таъсирини ўтказган. Жумладан, мўғул халқи адабиётида кенг тарқалган «Сеҳрли мурда» эртаги аниқланишича мана шу ҳиндларнинг «Веталанинг 25 ҳикояси» асарининг мўғул адабиётига таъсири натижасида бунёдга келган.
Мўғул халқи кўчманчи халқ бўлишига қарамасдан ўзининг миллий адабиётига эга. Айниқса, Мўғулистоннинг ғарбий қисмида истиқомат қилувчи ойрат ва қалмиқ элатлари бой ёзма адабий меросга эга. Мана шу мерос таркибида халқ орасида кенг тарқалган ва севиб ўқиладиган асарлардан бири «Сидди-Кюр», яъни «Сеҳрли мурда» асаридир. Бу асар эртаклар мажмуасидан иборат бўлиб, унинг сюжет ва композицияси ва таркибидаги эртакларнинг мазмуни ҳинд халқининг «Веталопанчовиншати» асари билан деярли бир хил. Уларнинг бир-бирига ўхшашлиги билан бир қаторда фарқли томонлари ҳам бор. Масалан, мўғулча вариантда бутун асар ғоясини ташкил этувчи кириш сўз бутунлай бошқача. Ҳинд асаридаги брахман образи ўрнида мўғулларнинг буддист авлиёси Нагаржуна иштирок этади. Викрам шоҳи ўрнида эса мўғул шоҳи Амулунг-Едлегчи иштирок этади. Мўғулча асарда буддизм ғояларининг таъсири кучли эканлиги табиий, албатта. Эртакларда эса Тибет халқи урф-одатлари, миллий анъаналари катта ўрин эгаллайди. Асар ҳинд асарининг мўғулча варианти бўлишига қарамасдан ерли халқ асарга ўз миллий руҳлари ва эътиқодлари, урф-одат ва миллий анъаналарини киритиб уни бутунлай мўғул халқининг мустақил бир асарига айлантириб юборганлар.
«Веталанинг 25 хикояси» таркибига кирган эртакларнинг номидан ҳам уни топишмоқли, панд-насиҳат тарзидаги дидактик асарлиги яққол кўриниб туради.
Эртакларнинг номланиши эса қуйидагича:

  • Эрнинг бевафолиги ва хотиннинг бевафолиги

  • Олийжаноб қароқчи

  • Шоҳ ва унинг қўмондонининг аёли

  • Уч куёв

  • Айёр ва гетера

  • Уч ота ўғли

  • Хал қилиб бўлмас қариндошлик

  • Адаштириб юборилган бошлар ва ҳоказолар.

Веталанинг Викрам шоҳига сўзлаб берган ҳикояларидан бирининг мазмуни қуйидагича:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish