Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet57/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Бешинчи ҳикоя. Бир ўлкада жуда катта банан дарахти ўсарди. Қарға унда ўз оиласи билан макон қурганди. Ҳар сафар қарғалар бола очганда, дарахт кавагидан қора илон чиқиб, уларни еб қўярди. Қарғалар бу фалокатдан қанчалар безор бўлмасинлар, неча замонлардан бери яшаб келган қадрдон уяларини ташлаб кетишни хоҳламасдилар. Чунки:


Қарға, оҳу ва қўрқоқ эски жойдан кўчмаслар,
Лекин ботир эр ва фил кезиб юрар юртма-юрт.

Кунлардан бир куни қарғанинг хотини эрининг пойига тиз чўкиб ялинди:


-Хўжам, бу қонхўр илон дастидан ўлар бўлсак ўлиб бўлдик. Ҳамма болаларимизни еб кетди. Менинг бошқа тоби тоқатим қолмади. Бу ерлардан бошим оққан томонга учиб кетсам дейман. Бошқа дарахтга кўчайлик. Тўғри айтганлар:


Дўст йўқдир соғлиқдан кўра ишончли,
Касалликдан ортиқ ёвуз душман йўқ.
Ҳаммадан қудратли боланинг меҳри,
Баридан ёмонроқ очлик кулфати.

Ундан ташқари:




Таскин топарми ахир даласини сув босган,
Уйига илон кирган, хотини бузуқ чиққан?

Бунинг устига ўз ҳаётим ҳам хавф остида қолмоқда.


Қарға хотинидан ҳам кўпроқ алам чеккан бўлса-да, шундай деди:
«Жоним, ўрганган эски уйимизни ташлаб қаерга борамиз? Менга ишон, ул ашаддий душманимизни мен албатта ҳийла билан енгаман». Хотини ишонқирамай деди: «Бу илон жуда заҳарли. Қандай қилиб уни енгасан?» Эри деди: «Унга ёлғиз ўзимнинг кучим етмайди. Лекин менинг донишманд дўстларим бор, улардан яхши маслаҳат сўрайман. Уларнинг ёрдами билан золимдан ўч оламан».
Қарға шу сўзларни қахру ғазаби тошиб айтгач, тагида ўз суюкли дўсти шақол яшайдиган дарахтга учиб келиб қўнди. Шақол билан ҳурматини ўрнига қўйиб саломлашди, унга ўз бошига тушган қайғу-аламларни сўзлаб берди ва охирида илтимос қилди: «Азизим, бизга тўғри йўл кўрсат! Полапонларимизни илон ютаяпди, бизни дарду хасрат адо қиляпти. Шакол деди: «Нима қилиш кераклигини мен биламан. ғам чекма, биродар. Золим қора илон ўз тубанлиги туфайли албатта ўлим чоҳига тушади. Эшитмаганмисан:


Лайлак очкўзлик қилиб балиқларни хўп қирди,
Лекин шум қисқичбақа унинг бошига етди.

Қарға сўради: «Бу кандай бўлди? Шақол ҳикоя қилди (Бу ҳикоя олтинчи ҳикоя сифатида давом этади).



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish