Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet59/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Уч куёв. (Учинчи ҳикоя). Шоҳ Веталани яна қайта олиб кетаётганида Ветала ўзининг янги ҳикоясини бошлади:
«Калинди дарёси бўйидаги Брахмапутра шаҳрида Агнисвами исмли бир брахман яшар эди. Унинг Мандаравати деган бир гўзал қизи бор эди. Кунлардан бир кун уч брахман йигит бу қизни кўриб қоладилар, унинг гўзаллигига махлиё бўлиб уччовлари севги азобида қоладилар ва отаси Агнисвами ёнига келиб уни қўлини сўрайдилар. Отаси бир-биридан мард ва соҳибжамол бу йигитларни кўриб қай бирига қизини беришни билмай боши қотиб дейди: «Сизлар уччовингиз ҳам бой-бадавлат, соҳибжамол ва яхши хонадон фарзандлари экансизлар. Мардликда уччовингизнинг ҳам донғингиз оламга таралган экан. Лекин менинг қизим эса битта, уни қайси бирингизга бераман?». Шунда йигитлардан бири деди: «Қизингизни менга берсангиз бу икки дўстим жонини тарк этади, мен эса гуноҳга қоламан». Агнисвами эса бировни гуноҳга қолдиришдан қўрқиб қизини уларнинг ҳеч қайсисига бермасликка қарор қилади.
Бу орада Тангри иродаси билан Мандаравати оламдан кўз юмади. Уни ёқиб юборганларидан кейин брахман йигитлардан бири унинг кулини баданига суртиб, қизнинг сочини ўриб олиб дарвешлардек саёхатига жўнайди. Иккинчи брахман йигит эса унинг суякларини териб олиб турли муқаддас жойларни зиёрат қилгани кетади. Учинчиси эса қиз ёқилган жойда уйча қуриб унинг руҳи покига дуолар ўқиб ўтиради.
Кунлардан бир кун брахман йигит дарбадарликда юриб Рудрашарман исмли бир брахманнинг уйига келади ва ундан емишлик бирон нарса сўрайди. Шунда у хотинига қараб: «Хотин, бу олийжаноб брахманга ейиш учун бирон нарса бер» - дейди. Овқат пишганида эса боласи йиғлаб қолади ва Рудрашарман болани жахл устида оловга отиб юборади. Сайёҳ брахман боланинг ўлганини кўриб овқат ейишдан бош тортади ва кетиш тараддудига тушиб қолади. Лекин буни кўрган Рудрашарман махсус дуо ўқиб болани тирилтиради. Шундан сўнгггина брахман қолишга рози бўлади. У ерда овқатланиб, дуо китобини олиб севимли қизи Мандаравати ёқилган ерга боради. Иккинчи брахман эса қизнинг суякларини турли зиёратгоҳларга олиб бориб уни муқаддас Ганг сувида ювиб у ҳам яна шу қиз ёқилган жойга қайтиб келади. Учинчи брахман эса ҳалигача шу ерда қизнинг руҳи покига дуолар ўқиб ўтирар эди. Иккинчи брахман қизнинг суяк ва кулларини йиғиб Мандараватининг танасини ясайди, сайёҳ брахман ўзи олиб келган китобдан махсус дуони ўқиб унга жон киритади. Қизни тирилганини кўрган уччала брахман уни талашиб яна уришиб қоладилар. Айтчи Шоҳ, улардан қайси бири қонунан қизнинг эри ҳисобланади? «Эй, Ветала, дуо ўқиб жон киритган унинг отасидир, чунки у уни дунёга келтирди. Суякларини олиб муқаддас жойларни зиёрат қилган унинг ўғли, чунки у ўғиллик вазифасини бажарди. У ёқилган ерда уйча қуриб унинг руҳи покига дуолар ўқиб ўтирган брахман қонунан унинг эридир. Чунки у эрнинг вазифасини адо этди» деб жавоб беради шоҳ Викрам. Шоҳ шу гапни айтиши билан Ветала яна унинг қўлидан чиқиб кетиб дарахтга осилиб қолади.
Шу йўсинда ҳикоялар давом этаверади. Аввалги барча йигирма тўртта ҳикояга Викрам тўғри жавоб қайтаради, лекин индамаслик шартини бузади. Шу сабаб ҳар сафар мурда унинг қўлидан чиқиб кетаверади. Охирги йигирма бешинчи ҳикояга жавоб қайтармагач, Викрам шартни бажаргани учун ютиб чиқади ва Веталани мозоргача етказиб олиб боради.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish