Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Жатака - Будда ҳаёти ҳақидаги асар



Download 0,53 Mb.
bet53/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Жатака - Будда ҳаёти ҳақидаги асар. Жатака асари Будданинг қайта туғилиши ҳақидаги ҳикоятлар тўпламидир. Унинг қайта туғилиши тахминан 550 марта деб ҳисобланилади. Бу ҳикоятлар ҳам «Трипитака» таркибига киритилган. Ривоятларга кўра Будда ўқувчилари унинг барча насиҳатлари ва ғояларини аввалига ёдда сақлаганлар, унинг вафотидан кейин эса унинг айтиб кетган ҳикматли гапларини бир китоб шаклига келтириб тўпламоқчи бўлганлар. Китобни яратишда улар Будда ўгитларини шахсан ўз қулоғи билан эшитган шогирдларининг ривоятларига таянганлар. Мана шу сўзлаб берилган барча ҳикоялар «Жатака» асарига тўпланган.

Жатака ҳикоялари милоддан аввалги III-II асрларда ёзиб олинган деб тахмин қилинади. Жатака ўша давр халқ тилларидан бири бўлган пали тилида яратилган. Буддизм ғояларини оддий халқ орасида тарғиб қилиш мақсадида ҳам айнан пали тилидан фойдаланилган. Бу даврга келиб буддизм Ҳиндистон ва Цейлонда анча кенг тарқалган динга айланиб бўлган эди. Жатака Ҳиндистон халқининг милоддан аввалги биринчи минг йиллиги ўрталаридаги давр ҳаётини ўзида акс эттирувчи асардир. Асар уч қисмдан иборат:

  • Кириш қисмида Будданинг ҳаёти, унинг буддизм динига асос солишига сабаб бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.

  • Китобнинг иккинчи қисми Будданинг турли даврлардаги қайта туғилишлари давомида юз берган воқеалар ҳақида ибратли ҳикоятлар панд-насиҳат йўсинида бериб борилади. Бунда буддизмнинг асосий ғоялари шахсан Будданинг ҳаётидан лавҳалар келтириш билан ҳаётий мисоллар орқали исботлашга ҳаракат қилинган.

Буддавийлик таълимотининг энг асосий ғоялари қуйидагилардир:

  • Бу дунё инсон учун азобдан иборат эканлиги.

  • Азобнинг келиб чиқиш сабаблари.

  • Азобдан қутулиш мумкинлиги ва унинг зарурлиги.

  • Бунинг ягона йўли истаклардан воз кечиш эканлиги.

Мана шу ғояларга асосланган ҳолда буддавийлик инсонни ақлини расолашга қаратилган бўлиб, бу дунёнинг алдамчи орзу-умидларига, нафс хоҳишларига берилишдан ўзини тўхтатиш зарурлиги ва бу жараёнда инсон учун фақат ақлигина ёрдам бера олишини таъкидлайди. Диннинг буддавийлик деб номланиши ҳам бежиз эмас. Бу атама «Боддха» деган сўздан келиб чиққан бўлиб, унинг лексик мазмуни - «ақл»дир. Таълимотнинг асосчиси Сиддхарта Гаутаманинг исми ҳам кейинчалик Будда бўлиб кетган ва унинг бу исмидан диннинг номи келиб чиққан.
Жатакадаги барча ҳикоялар Будданинг шахсий ҳаётидан олинган. Асарнинг композицион тузилиши қолиплаш (ёки рамкалаш), яъни ҳикоя ичида ҳикоя тарзида бўлиб, унда буддавийликнинг ҳиндавий динидан ўзлаштирилган қайта туғилиш ғояси инсоннинг маънавий тараққиёт йўли сифатида талқин қилинади. Бунда инсон бу дунёда қилган яхши ёки ёмон ишларига кўра қайта дунёга келишида ё инсон ёки бирор ҳайвон кўринишида туғилади ва шу тарзда унинг руҳи тараққиёт ёки таназзул сари бораверади. Бу жараёнда агар инсон қанчалик кўп яхшилик қилса, унинг руҳи борган сари тараққий этиб, шу йўл билан у охир-оқибат руҳий озодликка, яъни буддавийлик таъбирида «нирвана»га эришади. «Жатака»ларда Будданинг айнан мана шундай руҳий тараққиёти тарихи, унинг турли туғилишларида қандай бўлганлиги ва у ҳар бир туғилганида қайси бир яхши иши учун нирванага етишгани ва бу ҳаётда инсон учун тўғри йўл қайси эканлиги Будданинг турли ҳаёт жараёнлари мисолида аниқ кўрсатиб берилади.
Асардаги ҳар бир ҳикоятда Будда турли қиёфаларда намоён бўлади. Айрим ҳикоятларда донишманд сифатида, айримларида устоз сифатида ва яна бошқаларида суяк ўйинчиси, маслаҳатчи ёки дарахтнинг руҳи сифатида. Агар «жатака»ларда тахминан 546та ҳикоя бўлса, демак Будданинг беш юздан ортиқ турли хил қиёфалари яратилган десак хато бўлмайди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish