Педагогик амалиётнинг фаол даври Амалиётчи-талабалар педагогик амалиётнинг фаол қисмида ўзларига бириктирилган гуруҳда ўқув дастури ва шахсий режалари асосида таълим-тарбия ишларини амалга оширадилар. Бу даврда, улар мутахассислик фанлари бўйича дарсларга тайёрланадилар ва уларни мустақил ташкил этадилар. Шунингдек, шу ўқув гуруҳида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун ўқувчи-талабалар билан биргаликда тайёргарлик кўрадилар ва уни ўтказадилар. Ўзаро дарсларга кирадилар ва ушбу дарс муҳокамаларида иштирок этадилар. Бунда методистлар, мутахассислик фанлари ўқитувчилари томонидан амалиётчи-талабаларга якка тартибда ва умумий маслаҳатлар берилади. Педагогик амалиёт касб-ҳунар коллежларининг педагогик кенгашда ва олий ўқув юртидаги амалиёт якунига бағишланган анжуманни ўтказиш билан якунига етади.
Касб-ҳунар коллежида педагогик амалиёт якунига бағишланган педагогик кенгашида амалиётчи-талабалар, амалиётда бевосита қатнашган касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ҳисобот берадилар ва амалиётчи-талабалар фаолиятини баҳолайдилар. Олий ўқув юртида педагогик амалиёт якунига бағишланган анжуманда амалиётнинг умумий якуни (амалиёт даврида амалиётчи-талабалар эришган ютуқлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар, бундан кейинги вазифалар) кўриб чиқилади.
"Касбий таълим" йўналиши бўйича ўтказиладиган педагогик амалиётнинг мазмуни асосан қуйидагилардан иборат бўлади:
педагогик амалиётнинг бошланишга бағишланган анжуманда барча амалиётчи-талабаларнинг қатнашиши;
касб-ҳунар коллежи раҳбарияти, педагогик амалиётга бевосита алоқадор бўлган ходимлар ва ўқувчи-талабалар билан таниш ҳамда улар билан суҳбат ўтказиши;
касб-ҳунар коллежининг моддий базаси (дарс хоналари, ўкув устахоналари, лабораториялар ва ҳоказо) билан танишиши;
амалиётчи-талабаларнинг академик гуруҳларга тақсимланиши, амалиёт давомида амалга ошириладиган таълим-тарбия ишларининг мазмунини белгилаб олиши;
ҳар бир амалиётча-талаба ўзига бириктирилган академик гуруҳ талабалари билан яқиндан танишиши;
мутахассислик бўйича фан ўқитувчиси ва гуруҳ мураббийларининг ишларини кузатиши ва ўрганиши;
мутахассислик бўйича фан ўқитувчисининг дарсларини кузатиш ва муҳокамасида иштирок этиш;
амалиёт давомида бажариладиган барча ишлар мавзусини (мутахассислик фани бўйича ўтиладиган мавзулар, маънавий-маърифий ишларнинг мавзулари ва ҳоказо) белгилаб олиш;
гуруҳ раҳбарлари томонидан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларини кузатиши ва уларни таҳлил қилиши;
педагогик амалиётни ўташ бўйича ҳар бир амалиётчи-талаба шахсий календар режа тузиши ва уни амалиёт раҳбарларига тасдиқлатиши;
гуруҳ раҳбари иш режаси асосида маънавий-маърифий ишларни амалга ошириши;
касб-ҳунар коллежларида амалиётни ўтаётган амалиётчи-талабалар ўзаро бир-бирининг дарсларини кузатиши ва уларнинг биргаликдаги муҳокамасида иштирок этиши;
амалиётчи-талабалар амалиёт давомида бир соатлик дарс ёки битта анъанавий-маърифий тадбирларни ёзма равишда психологик таҳлил қилиши;