Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети



Download 1,7 Mb.
bet2/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Тузувчи-муаллиф:
@ Р.М.Сарсенбаева. Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш методикаси. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: ТМИ, 2014. – 102 б.
КИРИШ
Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида, шунингдек, таълим тизимида ҳам туб ўзгаришлар кечмокда.
“Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларда таълим тизими жумладан, олий ва ўрта махсус таълим тизими, хусусан, олий таълимнинг бакалавр таълим йўналиши талабаларини юқори малакали рақобатбардош мутахассислар қилиб тайёрлаш вазифаси қўйилган. Бу вазифаларни бажаришда институт, қолаверса, факультет ва кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг №333-сонли буйруғи 25-август 2010 йилдаги “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ишнинг 1-иловасида келтирилди (1-илова).
Талабалар мустақил таълимини бажаришидан кўзланган асосий мақсад – бакалавр йўналиши жараёнида талабалар ўзлаштирган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва иқтисодий, касбий ва педагогик фаолиятларида учрайдиган амалий масалаларни мақбул ижодий ечимини топишга оид кўникма ва малакалар шакллантиришидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 25-февраль 2005 йилнинг “Талаба мустақил ишини ташкил этиш” тўғрисидаги №34-сонли буйруғи ҳамда унинг иловаси “Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низом асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади (2-илова).
Талабалар мустақил таълими мажмуавий ҳарактерга эга бўлиб, педагогик жараённи ташкил этиш, уни амалга ошириш, натижаларини назорат этиб, баҳолаш каби ишларни илмий-услубий жиҳатдан мустақил ҳолда ижодий ҳал этишни талаб этади.
Талабалар мустақил таълимини ташкил этиш шакллари қуйидагиларни қамраб олади яъни, мустақил иш, реферат, эссе, курс иши, педагогик амалиёт, битирув малакавий иши кабиларни мисол келтириш мумкин. Ишда, уларни ташкил этиш ва ўтказиш методикасига оид услубий маълумотлар ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 9 июндаги 225-сонли буйруғига асосан “Институтда битирув малакавий ишларини бажариш ва уларнинг ҳимояси бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилган. Ушбу низом институт кенгашида 7-сонли қарор баённомаси билан 2013 йилнинг 26-январида муҳокама этилган ва тавсия қилинган. Мазкур маълумотлар ишнинг мазмун моҳиятига алоқадорлиги сабабли 3-илова мазмунида берилди (3-илова).
Таълим жараёнига педагогик технологиялар хусусан, ўқитишнинг интерфаол усуллари кириб келдики, улар талабаларнинг ижодкорлигини, қолаверса, масъулиятини янада оширади. Бундан келиб чиқадики, педагогик технологиянинг мақсади ўқитиш эмас, балки талабаларни мустақил ўқишга ва изланишга ўргатишдир. Таълим жараёнида педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш талабаларда мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.
Талаба мустақил ишлаш кўникмасини эгалламаса, замон талаби даражасидаги мутахассис бўлиб етиша олмайди, чунки, талабанинг ўқиш йиллари давомида олган билимларининг кўп қисми у фаолият бошлагунга қадар эскиради, кўпгина билимлари эса унутилади. Билимнинг эскириши тез содир бўлади, ахборот оқими ниҳоятда катта бўлган ҳозирги даврда мустақил ўқишга, ўз устида тинмай ишлашга, изланишга ўрганиш ҳар бир мутахассис учун ниҳоятда зарурдир.
Прeзидeнтимиз И.A.Кaримoвнинг “Aлбaттa, тaълим-тaрбия – oнг мaxсули, лeкин aйни вaқтдa oнг дaрaжaси вa унинг ривoжини бeлгилaйдигaн, яъни, xaлқ мaънaвиятини шaкллaнтирaдигaн вa бoйитaдигaн энг муҳим oмилдир. Бинoбaрин, тaълим-тaрбия тизимини вa шу aсoсдa oнгни ўзгaртирмaсдaн туриб, мaънaвиятни ривoжлaнтириб бўлмaйди”1,-дeгaн сўзлaрни бўлажак мутaxaссис кaдрлaрни мaсъулиятли, мaънaвиятли ва таълим-тарбияли бўлишгa чoрлaйди.
Талабалар мустақил таълимини бажариши натижасида улар тегишли манбалардан фойдаланиши, ўз фикр-мулоҳазаларини аниқ, мантиқий баён этиши, маълумотларни матн, чизма, жадвал ва график тарзида қайд этиши, уларнинг тўғрилигини исботлаши каби иқтисодий, педагогик, психологик кўникма ва малакаларга эга бўладилар.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish