Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


Педагогик амалиёт ва унинг касбий тайёргарликдаги ўрни



Download 1,7 Mb.
bet9/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Педагогик амалиёт ва унинг касбий тайёргарликдаги ўрни
Олий ўқув юртлари «Касб таълими» йўналишларида талабаларни касбий фаолиятга талаб даражасида тайёрлаш учун биринчи навбатда уларга шу йўналиш бўйича етарли назарий ва амалий билимларни бериш ҳамда уни Давлат стандартлари талаблари даражасида эгаллашига эришиш зарур. Чунки, олий ўкув юртини тамомлаб касбий фаолиятини бошлаган ёш мутахассис биринчи йилданоқ ўзи мустақил педагогик фаолиятини амалга оширишга ва барча таълим-тарбия жараёнини бажаришга тайёр бўлиши лозим.
Ҳукуматимизнинг "Кадрларни тайёрлаш миллий Дастури"(1997 йил) ва "Таълим тўғрисида"ги (1997 йил) Қонунлари изчил амалга оширилаётган ҳозирги даврда бу янада муҳим аҳамиятга эга. Педагогик амалиёт бўлажак мутахассис кадрларни тайёрлаш тизимининг ажралмас бўғини бўлиб, у бўлғуси мутахассисда касбий маҳоратни шакллантириш ва уни ривожлантиришда муҳим ўрин тўтади.
Маълумки, бўлғуси педагог ўзи танлаган касбий йўналиш бўйича етарли назарий-амалий билимга эга бўлса-ю, уни касбий фаолияти даврида талабаларга етказа олмаса, яъни қандай ўкитиш, нимани ўқитиш, қаерда ўқитиш кераклигини билмаса, у ҳолда бизнинг келажагимиз бўлган бугунги ёшлар эртага замон талаби даражасидаги кадрлар бўлиб етиша олмайдилар. Бунинг олдини олишда амалётчи-педагогларга педагогик амалиёт асосий ва муҳим босқич ҳисобланади. Чунки, педагогик амалиёт даврида бўлғуси мутахассис ўз касбини амалий жиҳатдан чуқур эгаллаши учун имконият яратилади.
Бунда, талабалар билан доимий мулоқотда бўлиш, тажрибали ўқитувчилар ва амалиётчи-талабаларнинг иш тажрибаларини кузатиш жараёнида уларда келгуси касбий фаолияти даврида зарур бўладиган сабр тоқат, одоб ва хушмуомалалик, атрофдагиларга эътибор, жамоа билан ишлаш, устоз ва шогирднинг ўзаро муносабатлари, танлаган касбининг жамиятда тутган ўрни ва унинг моҳиятини тўла тушуниб етиш каби сифатлар шаклланади. Булар келгусида амалиётчи-талабанинг ўз ишининг моҳир устаси бўлиб етишишига асос бўлиб хизмат қилади.
Таълим масканларида ўтказиладиган амалиёт талабаларнинг олий ўқув юртида эгаллаган билим, малака ва кўникмалари учун синов вазифасини ҳам бажаради. Негаки амалиётчи-талабага ўз касбий йўналиши бўйича машғулотларга тайёрланиш, уни ўтказиш, тарбиявий ишларни ташкил этиш ва ўтказиш даврида ўз эгаллаган билимлари доираси қандай даражада эканлиги намоён бўлади. Келгусида нималарга кўпроқ эътибор бериш ва ўрганиш кераклигини англаб етади. Амалиёт жараёнида касбий кўникмалар тўла шаклланиш имкониятлари руёбга чиқади.
Амалиётчи-талаба амалиётни ўтиш даврида меҳнат фаолиятини ҳам ўрганади. Чунки, бу даврида вақтинча шу жамоа аъзоси ҳисобланиб, унинг фаолияти иштирокчисига айланади. Унга жамоа томонидан масъул ишлар топширилади (масалан, гуруҳ мураббийлиги), мутахассислик фанлари бўйича дарслар ўтиш, дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, жамоа умумий йиғилишларда қатнашиш, умумжамоа тадбирларини ўтказишга тайёрланиш ва уни ўтказишда фаол иштирок этиш бўйича аниқ вазифалар берилади ҳамда уларни бажариш талаб этилади. Натижада бевосита ўзи келгусида мустақил ҳаётий фаолият юритишида керак бўлган ҳаётга ўрганади. Булар амалиётчи-талабанинг ўз касбий йўналиши бўйича керакли малака ва кўникмаларни эгаллашида муҳим ўрин тўтадиган ўқув жараёни ҳисобланади.
Шундай қилиб, педагогик амалиёт ҳам бевосита ўқув жараёни ҳисобланиб, уни тўғри ташкил қилиш ҳамда ўтказиш бўлғуси ёш мутахассиснинг келгусидаги мустақил касбий фаолиятига тайёрлашда муҳим ўрин тўтади. Шунинг учун ҳам мутахассис кафедра жамоаси, методист ўқитувчилар педагог ва психологлар, амалиёт олиб бориладиган таълим муассасаси жамоасининг бу ишга жиддий ёндашиши талаб этилади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish