Асосий кисм:
Дарснинг қандай бошланиши ва якунланиши;
уй вазифасини текшириш ва уни бажаришда йўл қўйилган хатолар устида ишлаш;
ўтган дарсни сўраш (бунда ўқитувчи томонидан амалга ошириладиган савол-жавобнинг изчиллиги, аниқлиги, саволларнинг мантиқий боғлиқлиги, ўқувчи-талабалар жавобининг аниқлиги, уларнинг кўргазмали қуроллардан ва замонавий таълим техника воситаларидан фойдалана олиш малакаси, уларнинг фаоллиги ва ҳоказо);
унга сарфланган вақт, ўқувчи-талабаларни янги мавзуни ўрганишга тайёрлаш жараёнининг амалга оширилиши, бунда уларни аниқлаш қандай даражада таъминланганлиги;
янги мавзуни ўрганиш жараёни, унга сарфланган вақт, мавзуни ўрганишда фойдаланилган таълим методлари, ўқитишнинг замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш даражаси, янги мавзуни ўрганишга тайёрлаш жараёнининг амалга оширилиши, бунда уларни аниқлашнинг қандай даражада таъминланганлиги;
янги мавзунинг ўтилган мавзулар ва бошқа фанлар билан алоқадорлигининг ўқитувчи томонидан баён қилиниш даражаси, ўқувчи- талабаларнинг янги мавзуни ўзлаштириш даражаси ва уни аниқлашда ўқитувчининг маҳорати, таълим ва тарбия бирлигига қандай даражада эришилганлиги;
ўтилган янги материални мустаҳкамлаш учун сарфланган вақт, мустаҳкамлаш жараёнида ўқитувчининг амалга оширган ишлари, уларнинг самарадорлик даражаси;
ўқувчи-талабаларнинг ўзлаштириш даражаси;
уй вазифаларининг эълон қилиниши, уни бажариш учун керакли йўриқномаларнинг берилиши.
Дарс якуни:
Ўтилган дарснинг ўқитувчи томонидан хулосаланиши, фаол талабаларнинг баҳоланиши, кейинги дарс мавзуси ва дарс тугаганлигининг эълон қилиниши.
Бир соатлик дарснинг таҳлили қуйидагича бўлиши мумкин (намуна).
Дарсни таҳлил қилишда қуйидагиларга кўпроқ эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ:
а) Ўқитувчининг дарсни ташкил этишга тайёрлиги:
дарс хонаси ва дарс жиҳозларининг тайёрлиги, уларнинг таъминланганлик даражаси;
ўқитувчи ва ўқувчи-талабаларнинг дарсни бошлашга тайёргарлик даражаси.
б) Дарснинг тузилиши:
дарс қисмлари ва уларни амалга оширишдаги узвийлик, изчиллик, етарлилик даражаси;
унинг таълим-тарбия мазмуни вазифаларига мос келиш даражаси;
дарснинг ҳар бир қисмини амалга оширишда вақтнинг тўғри тақсимланганлиги.
в) Дарснинг мазмуни:
янги ўрганилган назарий ва амалий билимларнинг дастур талабига мос келиши;
унинг ўқув дарслигига мувофиқлиги;
дарс давомида ўрганилган материалларнинг илмийлиги;
келгусида янги билимларни ўрганиш учун етарлилиги;
назарий ва амалий билимларнинг ўзаро боғлиқлиги;
илгари ўрганилган материаллар билан боғлиқлиги;
таълим ва тарбия бирлиги принципига амал қилинганлиги;
бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги.
г) Ўқитиш методлари:
дарсни ташкил этишда ўқитишнинг қандай методларидан фойдаланганлиги;
замонавий таълим технологияларидан фойдаланганлиги;
қандай таълим воситаларидан фойдаланганлиги.
д) Ўқитувчининг фаолияти:
дарсга ўқитувчининг раҳбарлиги қандай намоён бўлганлиги;
унинг ўзини тўтиши;
нутқининг равонлиги;
қўйилган мақсадга эришиш йўлидаги талабчанлиги, шахсий намунаси;
дарс жараёнида илғор педагогик тажрибалардан фойдаланиши;
гуруҳни бошқара олиш қобилияти;
ўқитувчи-талабалар билан муносабати, педагогик муаммони тезда еча билиши;
замонавий таълим технологияларини қўллай олиши;
муаммоли вазиятлардан фойдаланиши;
ўқитувчи-талабаларни дарсга жалб қила олиши;
ўқитувчининг маънавий қиёфаси.
е) Дарс жараёнида ўқувчи-талабалар фаолияти:
ўқувчи-талабаларнинг ўрганишга мойиллиги;
ўқитувчини тинглаши ва ўқув материалларини қабул қилиши;
уларнинг фаоллиги;
дарс давомида ўқувчи талабалар интизоми, агар интизомсиз бўлса, унинг сабаблари.
ж) Дарс жараёнида таълим ва тарбия бирлиги:
таълим ва тарбия бирлиги тамойилига амал қилиниши;
таълим бериш жараёнида ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаши;
миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини талабалар онгига сингдириши;
касбга бўлган қизиқишларини янада ўстириши;
Дарс тўғрисидаги шахсий фикрингиз:
дарс режасининг бажарилиши;
қўйилган мақсадга эришилганлиги;
ўқитувчи фаолияти ҳақидаги фикрингиз;
дарснинг мантиқий тугаганлиги;
дарс самарадорлигини ошириш учун яна нималарга эътибор қаратиш кераклиги.
Агар амалиётчи-талаба дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш жараёнида юқорида санаб ўтилган ҳолатларда атрофлича баҳо бера олишга ўрганса. у ҳолда кузлаган мақсадга эришди, деб ҳисоблаш мумкин. Бунга эришишда методистлар ва мутахассислик фанлари ўқитувчиларидан ишга ижобий ёндашиш талаб этилади.
Маълумки, таълим масканларида таълим ва тарбия ишлари бир-бири билан узвий боғлиқ равишда амалга оширилади. Шундай экан педагогик амалиёт жараёнида амалиётчи-талабалар академик гуруҳ мураббийларининг иш фаолиятини кузатиш ва ўрганиши ҳам асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Педагогик амалиёт жараёнида гуруҳ муррабийларининг иш фаолиятида қуйидаги асосий масалаларга ҳам эътибор қаратиш назарда тутилади:
академик гуруҳ, жамоаси шаклланганлиги;
ўқувчи-талабаларнинг мураббий томонидан яхши ўрганилганлиги;
гуруҳ фаолларининг шаклланганлиги ва улар фаолиятининг тўғри йўналтирилганлиги;
ўқувчи-талабаларнинг ҳар кунги фаолиятини тўла билиши;
ўқувчи-талабаларнинг кун тартиби, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиши ва ўтказишидаги иштирокининг бошқарилиши;
академик гуруҳ йиғилишларининг ўтказилиши, унда кўтариладиган масалаларнинг долзарблиги;
академик гуруҳда дарс берадиган ўқитувчилар билан яқин алоқанинг йўлга қўйилганлиги;
касб-ҳунар коллежи жамоатчи ташкилотлари фаолиятида иштирок этиши;
академик гуруҳ ўқувчиларининг ота-оналари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлари;
ўқувчилар шахсий ҳужжатларининг юритилиши;
академик гуруҳ билан ишлаш йиллик режасининг кенг қамровлилиги;
йил давомида амалга оширилган мураббий фаолияти юзасидан ҳисобот тузилиши, ўқувчи-талабалар ва педагогик жамоа олдида бу фаолият юзасидан маълумот бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |