Педагогик-малакавий амалиётнинг мазмуни Институтдан тайинланган амалиёт раҳбари билан талаба амалиётга борган ўқув юртидан тайинланган раҳбар ўқув жараённи ташкил этиш билан таништиради. Ўқув юртидан тайинланган раҳбар доимий равишда амалиётни ўтишини назорат қилиб боради. Талабалар таълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш бўйича қуйидагилар билан танишиши зарур:
таълим муассасасининг йўналиши, ўқув-тарбиявий иш режаси, ўтиладиган иқтисодий фанлар;
ўтиладиган иқтисодий фанларнинг ўқув календарь режаси, дастури;
таълим муассасининг моддий техника таъминоти, зарур ўқув адабиётлари, замонавий илғор педагогик технологияларни қўллаш учун зарур техник воситалар билан таъминланиши;
дарсдан ташқари бажариладиган ишлар билан танишиш ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш, дарс бериш ва ўқув юртидаги барча тадбирларда иштирок этишлари лозим.
Педагогик-малакавий амалиёт ўтайдиган талабанинг вазифалари ва ҳуқуқлари Педагогик амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш даврида амалиётчи- талаба олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
Амалиётчи-талаба ушбу амалиётининг асосий иштирокчиси бўлиб, у амалиёт жараёнида мавжуд йўрикнома ва дастурда кўрсатилган ишларни ҳаммасини бажариши керак.
Улар ҳар бир машғулотга, дарсдан ва синфдан ташқари ишларга, тарбиявий ишларга пухта тайёрланишини, уларни юқори савияда ўтишини таъминлаши лозим.
Амалиётчи-талабадан амалиёт дастурини яхши билиши талаб этилади. Агар у дастур талабларини тўлиқ бажармаса, у ҳолда амалиёт муваффақиятли ўтди деб ҳисобланмайди.
Амалиётчи-талаба амалиёт давомида ўша таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига тўла амал қилиши, маъмурият ва амалиёт раҳбарининг буйруқларига бўйинсуниши талаб этилади.
Мутахассис фанлари ўқитувчиси ва гуруҳ мураббийлари тажрибаларини ўрганиш мақсадида улар томонидан олиб бориладиган машғулотлар ва тадбирларда иштирок этиши, ўз гуруҳи талабаларининг барча амалиёт жараёнида олиб борадиган ишларида қатнашиб, уларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиши талаб этилади.
Амалиёт талабларини бажармаган амалиётчи-талаба фаолияти қониқарсиз деб баҳоланади ва у факультет кенгашининг қарори билан олийгоҳ ўқув машғулотларидан ажралмаган ҳолда қайта амалиётдан ўтади.
Педагогик амалиёт давомида ҳар бир амалаётчи-талабадан қуйидаги ҳужжатларни юритиш ва уларни амалиёт якунида амалиёт раҳбарига топшириш талаб этилади:
амалиёт бўйича амалиётчи-талабанинг рейтинг харитаси (картаси);
кундалиги;
коллеж тарихига доир маълумотлар;
коллеж тузилишига доир маълумотлар;
амалиётчи-талаба томонидан махсус фанлар бўйича ташкил этилган дарслар режа-конспекти;
мутахассислик фанлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича амалиёт жараёнида амалга ошириладиган ишлар календар режаси;
амалиёт жараёнида кузатилган дарслар ва уларнинг таҳлили;
амалиётчи талаба томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир сценарийси;
академик гуруҳда амалиёт жараёнида ўтказилган йиғилишлар баённомаси, ўтказилган маънавий-маърифий тадбир муҳокамасининг баённомаси;
социометрия методи ёрдамида академик-гуруҳни ўрганиш натижалари хулосаси.
Талабанинг амалиётдаги бурчлари ва ҳуқуқлари малакавий амалиётни ташкил этиш ва мазмуни ҳақидаги ушбу дастур ва услубий кўрсатмалар, талаба амалиётини ўтаётган жойнинг ички тартибига оид қоидалари ва ҳаракатдаги меҳнат қонуниятчилиги билан белгиланади.
Амалиёт бошланишигача талаба қуйидагиларни бажариши керак:
таълим муассасасидан бириктирилган амалиёт раҳбари билан уни ўташ жойи ва муддатини аниқлаш;
амалиёт бўйича умумий йўриқномалар ва барча зарурий ўқув-услубий ҳужжатларни олиш;
илмий иш мавзуси ва режасини белгилаш.
Талаба амалиётини ўташ жойида ўз вақтида, йўлланмада кўрсатилган куни бориши керак. Малакавий амалиётни бошланиш кунидан то охиригача талабаларга нисбатан ҳам амалиёт жойида ўрнатилган меҳнат қонунчилиги ва ички тартиб қоидалари кучга эга бўлади.
Биринчи куниёқ талаба улар билан танишиб чиқиши ва ўз вазифаларини англаб олиши керак. Иш жойидаги талаба бурчлари, у эгаллаб тўрган лавозим моҳияти ва бошқарув идоравий тартибдан келиб чиқадиган талаблар билан белгиланади. Амалиёт ўтадиган ўқув муассасаларида амалиёт ўташ натижасида талабалар қуйидагилар ҳақида тўлиқ ва аниқ фикрга эга бўлишлари лозим:
таълим муассасасининг ёки ташкилотнинг тузилиши;
унинг ўқув-илмий, ташкилий ишлари режаси;
ҳисоботлар мазмуни, қайта ишлаш тартиби, дастури;
талаба амалиёт ўтаётган ташкилотга қарашли ҳисоблаш марказлари ҳақида, уларнинг тузилиши ва бажарадиган ишлари.
таълим муассасасида аниқ бажарадиган иш фаолияти билан танишиш;
кундалик дафтар юритиш, унда ҳар куни бажарилган иш мазмунини ёзиб бориш ва кун охирида амалиёт раҳбарига уни тақдим этиш;
топшириқларни бажаргани ҳақида раҳбарга ёзма ҳисобот топшириш.
Амалиётни ўташ жараёнида талабалар ушбу ҳужжатда ва шахсий иш дастурида ва режасида кўзланган топшириқларни тўла бажаришлари, амалиёт раҳбари кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари ва ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.
Талабалар кадрлар бўлими, кутубхона ва бошқа хизматлар (кириш рухсатномаси, олинган китоб ва моддий буюмларни топшириш) ҳақида тегишли ҳисоботларни ўз вақтида беришлари ва улар ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
Амалиёт дастурини бажармаган ва салбий тавсиянома олган ёки амалиёт ҳақидаги ҳисоботни ҳимоя қилиш натижасида қониқарсиз баҳо олган талабалар қайта амалиёт ўташ учун юборилади.
Ички тартиб-қоидаларини, меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабага ўқув юрти бошлиғи жазо беришга ҳақлидир ва бундай талаба тўғрисида институт ректорига маълумот беради. Талабанинг таълим муассасасида қолиш масаласини ректор ҳал қилади.