Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети



Download 1,7 Mb.
bet4/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Реферат – ҳар хил нуқтаи назарларни ўзаро солиштириш ва таҳлил қилиш кўникмасига эга бўлишни талаб этадиган бир ёки бир қанча манбаларни ўзида мужассамлаштирган, маълум ғояларнинг қисқача ёзма кўринишидаги мустақил таълимнинг асосий шаклидир.
Рефератда асосий эътибор янги маълумотларга қаратилади ҳамда дастлабки матнга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаб беради. Ўқув фани бўйича реферат тайёрлаш қуйидаги вазифаларни ҳал этишни назарда тўтади:

  • ўқув предметининг долзарб назарий масалалари бўйича билимларни чуқурлаштириш;

  • талаба томонидан мавзуга оид олинган назарий билимларни ижодий қўллаш кўникмасини ҳосил қилиш;

  • танланган касбий соҳада хориж тажрибаларини, мавжуд шароитларда уларни амалий жиҳатдан қўллаш имкониятлари ва муаммоларини ўзлаштириш;

  • танланган мавзу бўйича ҳар хил адабий манбалар (монография, даврий нашрлардаги илмий мақолалар ва шу кабилар)ни ўрганиш қобилиятини такомиллаштириш;

  • натижалар асосида танқидий ёндашган ҳолда мустақил ўзлаштирган материални ифода этиш, ишончли хулоса ва таклифлар бериш;

  • ёзма кўринишдаги ишларни тўғри расмийлаштириш кўникмаларини ривожлантириш ва бошқалар.

Реферат ёзишда оддий тарздаги материаллар ёки бир нечта манба материалларини ўғирлаб кўчириш билан хеч қачон мақсадга эришиб бўлмайди. Унда, муаллиф томонидан адабиётни ўрганиш орқали ўз фикрлари, қарашлари, хулоса ва таклифлари аниқ тарзда ифода этилиши лозим.
Маълумки, талабалар ўрганаётган фанларига оид кафедра томонидан тақдим этилган мустақил иш мавзуларини танлаб олишади. Улар ўзларининг шахсий қизиқишлари ва майллигига жавоб берадиган мавзуни танлашга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Улар қизиқишлари доирасида танлаган муаммо ва уни асослашга таяниб кафедра таклиф этган мавзуга кирмаган мавзуга оид ўзининг реферат мавзусини ҳам тақдим этиши мумкин. Ушбу ҳолатда таклиф этилаётган мавзуни қатъий равишда илмий раҳбари билан бирга кўриб чиқиб, келишиб олиши зарур бўлади.
Қуйидагилар мавзу моҳияти, унинг ўрганилаётган курсдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишига ёрдам беради. Яъни, реферат мавзусини танлаганларидан сўнг танланган мавзуга оид саволлар доираси билан танишиб чиқишлари керак бўлади, масалан:

  • маъруза материалларини қараб чиқиш;

  • фан бўйича ўқув дастурида ушбу мавзуни ўрганиш учун тавсия этилган адабиётлар билан қайтадан танишиб, уларни таҳлил қилиш.

Реферат режаси танланган мавзуга тааллуқли ва унинг асосий мазмунини қамраб оладиган саволлар доирасини аниқлайди. У рефератга мавзу материалларини йиғишда, умумий йўналишни олишга имкон беради, унинг тўғри танланиши ва ифода этилишини таъминлайди. Пухта ўйлаб чиқилган, ҳар бир қисми танлаб олинган материал билан таъминланган рефератнинг режасини муваффақиятли ёзиш муҳим ҳисобланади.
Қуйида тадқиқот муаммоси мантиқини яратиш ва реферат режасини тузишга оид айрим услубий маълумотлар берилади. Хусусан, реферат режаси қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Кириш
Асосий қисм:
1)
2)
3)
4)
Хулоса ва тавсиялар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар (зарурат бўлганда)
Рефератни ёзишда дастлаб мавзуга, хусусан, унинг режаларига оид маълумотлар йиғилади ва тартиблаштирилади, сўнгра, кетма-кетликда ёзилади. Хусусан:
Кириш қисмида назарий ва амалий жиҳатдан мавзунинг долзарблиги асосланади, мақсадлар шакллантирилади ва вазифалар белгиланади.
Агарда реферат монографик (битта манба ва муаллиф рефератлаштирилса) кўринишда бўлса, кириш қисмида:

  • муаллиф ҳақида қисқача маълумот (илмий даражаси, унвони, унинг мутахассислиги, бошқа ишлари);

  • мавзу манбасининг қисқача баёни;

  • ишнинг мақсади ва вазифалари;

  • ишга оид Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг фикр-мулоҳазалари (зарурат бўлганда);

  • мавзунинг тўлиқ ёритилиб берилишига эришиш;

  • муаллифнинг тутган услуби ва бошқалар келтирилади.

Рефератнинг асосий қисмида барча муҳим фикрлар акс эттирилиши зарур. Режага биноан, рефератнинг асосий қисми йиғилган материални тақсимлашга кўра мос равишда саволлар ва саволчаларга (қисмларга) ажратилиши талаб этилади.
Материални ифода этиш тавсифий ҳарактерга эга бўлмаслиги керак. Мос равишда хулосалари бўлган таҳлил, шунингдек матн билан узвий боғланган статистик материаллар таҳлили бўлмоғи лозим.
Катта ҳажмли статистик маълумотларни жадвал ҳолига келтириш мақсадга мувофик бўлади. Статистик маълумотлар асосида диаграммалар, графиклар, гистограммалар кўриш у ёки бу ижтимоий-иқтисодий ходиса ва жараёнларни тушунарлироқ ифода этишга ёрдам беради.
Барча рефератда келтириладиган жадваллар, диаграммалар, графиклар, схемалар, расмлар номланиши ва тартиб рақами қўйилиши керак. Улар тагига ушбу статистик маълумотлар олинган манбалар бетлари ҳам кўрсатилган ҳолда қўйилиши катъий талаб этилади. Матнда келтириладиган барча рақамлар тегишли манбаларга ҳавола (сноска)ларнинг келтирилиши талаб этилади. Матнда иқтибос (цитата) келтирилса ёки муаллифлар илмий-тадқиқот ишларидаги хулосалар, қайдлар, мулоҳаза ва фикрлардан фойдаланилган ҳолатда муқаррар равишда ҳаволалар бўлиши лозим.
Реферат қадр-қиммати муаммоли саволлар бўйича ҳар хил қарашларни таҳлил қилиш, қабул қилинадиган ёки ўзининг тутган мавкеини асослаш саналади. Мавзуни ўрганиш натижасида талаба қилган хулосаларни ўз ичига олади, шунингдек, ҳал этилмаган ва келгусида ҳал этилиши талаб этиладиган саволлар ёки тавсиялар берилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Қуйида реферат ёзишда адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш ҳақида маълумотлар берилди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати маълум бир тартиб асосида тузилади:

  • Ўзбекистан Республикаси Қонунлари;

  • Ўзбекистон Республикаси Фармонлари;

  • Ўзбекистон Республикаси ҳукумати карорлари;

  • Меъёрий актлар, кўрсатмалар;

  • Даврий нашрларда чоп этилган китоблар, мақолалар ва бошқалар.

Манбалар библиографик қайдида қуйидагилар кўрсатилади: муаллиф исми ва шарифи, китоб номи, чоп этилган манзилгоҳи, нашриёт номи ва чоп этилган йили. Агарда мақола журнал (газета) да чоп этилган бўлса, журнал (газета) номи, тартиб рақами, йили ва бети келтирилади.
Қуйида матнни таҳрир қилиш, матннинг имло ва стилистика нуқтаи назаридан текшириш, рефератни расмийлаштириш тартиби ҳақидаги маълумотлар берилди.
Реферат равон тилда аниқ ёзилган бўлиши ва жалб этадиган кўринишга эга бўлмоғи лозим. Сўзлар қисқартирилишига, фақат умумий қабул қилинганлардан ташқари, шунингдек, хатоликларга, тушунарсизликларга, стилистик тафовутларга йўл қўйилмайди. Реферат илмий раҳбарга тақдим этилиши ҳолатида барча тарафлама максимал даражада меъёрига етказилган бўлмоғи лозим.
Илмий раҳбарга тақдим этиладиган реферат компьютерда 14-шрифт, 1,5 интервал оралиғида А4 шаклидаги қоғознинг бир томонида чапдан - 3 см, ўнгдан - 1,5 см, юқори ва пастидан - 2 см. дан кам бўлмаган ҳошия қолдирилган ҳолда терилиши талаб этилади.
Матн саҳифалари тартиб рақамларига эга бўлиши лозим. Тартиб рақамлари бир варакдан иккинчи вараққа ўтадиган ва 3 бетдан бошланиши (биринчи ва иккинчи варақ – бу титул варағи ва иш режаси бўлиб, саҳифаланмайди) лозим бўлади. Варақ тартиб рақами юқори ёки пастига ўртадан ёки ўнг томонига қўйилади.
Реферат ҳажми қўл ёзма шаклда 15-20 бет атрофида, компьютерда терилганда 8-10 бетдан ошмаслиги лозим (слайдлардан ташқари).
Реферат қуйидагилардан таркиб топади:
Титул варағи;
Кириш (тартиб рақами қўйилмайди)
Ҳар бир савол, саволча (қисм) варағида тартиб рақами кўрсатилган иш режаси
Манбаларга ҳаволалар келтирилган савол ва саволчаларга (қисмларга) бўлинган матн ифодаси
Хулоса ва тавсиялар (тартиб рақами қўйилмайди)
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Илова (жадвал, диаграмма, график, расм ва схема)лардан ташкил топади (иловалар қатъий кетма-келикда тикилади).
Қуйида рефератни баҳолаш мезонлари ҳақида маълумотлар берилди. Реферат илмий раҳбар томонидан баҳоланади. Бунда, қуйидаги шартли равишдаги кўрсаткич ва баҳолаш мезонлари қўлланилиши мумкин:
1. Рефератлаштирилган матн янгилиги. Максимал баҳо – 20 балл

  • муаммо ва мавзу долзарблиги;

  • муаммо қўйилиши янгилиги ва мустақиллиги, муаммонинг таҳлили учун танланган янги жиҳатлар шакллантирилиши;

  • муаллиф мавкеи мавжудлиги, мулоҳаза юритишдаги мустақиллиги

2. Муаммо моҳияти очиб берилиш даражаси. Максимал баҳо – 30 балл

  • реферат режасининг мавзуга мослиги;

  • мавзу мазмунининг реферат мавзуси ва режасига мос келиши;

  • муаммо асосий тушунчаларининг тўлиқлиги ва очиб берилиш доираси;

  • материаллар билан ишлаш услуби ва усулларининг асосланганлиги;

  • адабиёт билан ишлаш маҳорати ва материаларнинг тартиблаштирилиши;

  • қараб чиқилаётган масала бўйича ҳар хил қарашларни умумлаштириш, солиштириш бўйича кўникма, асосий мулоҳаза ва хулосаларни далиллаш

3. Манбаларни танлашга асосланганлиги. Максимал баҳо – 20 балл

  • муаммо бўйича фойдаланилган адабий манбалар, улардан тўлиқ фойдаланиш даражаси;

  • муаммо бўйича энг янги манбани жалб этиш (журналда чоп этилган, илмий ишлар тўпламлари ва бошқалар)

4. Расмийлаштириш қоидаларига амал қилиш. Максимал баҳо – 15 балл
фойдаланилган адабиётларга тўғри ҳавола (сноска) қўйиш;

  • ифода тўғрилиги ва маданияти;

  • муаммо атамалари ва тушунчаларидан самарали фойдаланиш;

  • реферат ҳажмига катъий риоя қилиш;

5. Расмийлаштириш маданияти: Максимал баҳо – 15 балл

  • хат бошини ажратиш, равонлик, саводлилик;

  • орфографик ва синтактик хатоликлар бўлмаслиги, стилистик тафовутлар йўқлиги;

  • хатоликлар, қисқартирилган сўзлар, умумий қабул қилинганидан ташқари бўлмаслиги ва бошқалар

Пировардида реферат 100-балли тизимда баҳоланади ва 5 та баҳолаш кўрсаткичи ва мезонлари ёрдамида талаба билимини баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:
86 – 100 балл – “аъло”
70 – 85 балл – “яхши”
51 – 69 балл – “ўрта”
51 – баллдан паст – “қониқарсиз”
Энди, қуйида “Эссе” ёзишга оид услубий маълумотлар берилди.
Эссе – таклиф этилган мавзуга 1000 дан 5000 гача сўз ҳажмидаги иншо ёки ёзма иш. Эссе – бу муаллифнинг таъкидлаб ўтадиган шахсий фикр-мулоҳазаси (индивидуал позицияси)даги эркин ифода этиш шакли ҳисобланиб, у қандайдир предмет бўйича умумий ёки дастлабки дунёқарашни ўз ичига олади.
Эссени икки гуруҳга ажратиб ўрганиш мумкин. Масалан, беш дақиқалик эссе. Бунда, ўрганилаётган мавзу бўйича олинган билимларни умумлаштириш, мушохада қилиш мақсадида ўқув машғулоти охирида 5 дақиқа оралиғида олиб борилади.
Ушбу кўринишдаги эссе баҳоланмаслиги ҳам мумкин. Аммо, ўқитувчи талабаларга жуфтликларга ажралиш, ишлар билан ўзаро алмашиш ва ёзилганларни муҳокама қилиш таклифини бериши мумкин. Ушбу ҳолда ўқитувчи 2-3 та эссени танлаб текшириши мумкин, уларнинг овозини чиқарган ҳолда шарҳлаши, талабалар билан муҳокама қилиши ва хулоса чиқариши мумкин.
Эссенинг иккинчи шакли бу, асосланган эссе ҳисобланиб, унда қўйилган саволга асосли жавоб келтирилган ёзма ишлар йиғиб олинади. Муаллиф маълум бир фикр-мулоҳазани эгаллайди ва уни ҳимоя қилади. Бунда, ўзининг фикр-мулоҳазасини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча асосланган исботларни келтиради. Мақсад – муаллиф лозим топадиган қарашларни бошқаларнинг ҳам тушунишига, қабул қилишига эришиш.
Асосланган эссе таркиби қуйидагича бўлиши мумкин:
1. Савол бўйича нисбатан муаллиф нуқтаи назарининг баён этилиши
2. Баён этилган фикр-мулоҳазани асослаш – ушбу жиҳатни қўллаб-қувватлашни муаллифнинг ишонарли далиллари, ушбу фикр-мулоҳазани қабул қилишга ишонтириш.
3. Хулоса – резюме
Асосланган эссени баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари қуйидагича бўлиши мумкин:

  • мавзу мазмунига мос келиши;

  • мазмуни (фикр-мулоҳазаси);

  • ўнга тааллуқли муаммони олдиндан кўра билиш, шахсий нуқтаи назари, маълумотлар етарлилиги;

  • услуби, ифода аниқлиги ва муайянлиги;

  • орфографияси кабилар

Қуйида ёзма ишлар ҳақида айрим қўшимча маълумотлар берилди, чунки, ушбу маълумотлар талабалар учун жуда муҳимдир. Маълумки, олий ўқув юртини битирган мутахассис берилган топшириқни бажарганлиги, қилинган ишлар ва эришилган натижалар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўллари бўйича ёзма ҳисобот бера олиши керак. Шунингдек, хизмат хати, рапорт, ҳисобот, турли муассаса, ташкилотлар ўртасида ёзишмалар, фирма, корхона ва бошқалар билан шартнома кабиларни ёзишни билиши керак.
Талабалар бўлғуси мутахассис сифатида ўз фикрларини баён қилишни, ёзма равишда ифодалашни ҳам ўрганишлари керак. Айниқса, иқтисодий соҳада ёзма ҳисобот, турли-туман ташкилотлар, фирма, корхоналар билан бизнес бўйича шериклар ўртасида турли-туман ёзишмалар, хатлар, билдиришномалар, хизмат юзасидан алоқаларга тегишли таклифлар, тавсиялар ва бошқа ёзма ҳужжатларни тайёрлашга, ёзма ишларни бажаришга тўғри келади. Бунинг учун эса уларда кўникма ҳосил қилиш керак. Бу кўникма талабаларнинг ёзма иш ёзишлари орқали ҳосил қилинади. Тез-тез ёзма иш ёзиш уларнинг фикрлашини ўзгартиради, уларни курс иши, якуний назорат иши, битирув малакавий иши, турли ёзишмалар диссертация ёзишга тайёрлайди. ёзма иш ижодий фикрлашга ўргатади. Унинг муаллифи ўзининг қарашини, фикрини асослашга ўрганади.
Афсуски, кўпинча оғзаки равишда ўз фикрини бемалол ўртоқлашадиган кишилар ёзма равишда баён қилишга келганда жуда қийналишади. Ана шундай ҳолатни камайтиришнинг муҳим усули бу талабаларни ёзма иш бажаришларидир.
Талабаларни тез-тез ёзма иш ёзишлари уларнинг фикрлаш кўникмаларини тубдан ўзгартиради. Уларни курс иши, ҳисобот, битирув малакавий иши, қолаверса, диссертация ишларини ёзишга тайёрлайди. Ёзма нутқ фикрни ҳар томонлама ўйлаш, аниқ ифодалашга, ҳар бир сўзни ўрнида ишлатишга ўргатади. Ёзма ишни ўрганилаётган мавзу бўйича бошлаш керак. Белгиланган вақт 10-15 дақиқа. Дастлаб, талабалар хаёлларига шу мавзу бўйича нима келса, шуни ёзишади. Бунинг учун уларни койимаслик керак.
Ўқитувчи ёзма ишларни йиғиб олиб талабаларнинг интеллектуал даражаси, мавзуни ўзлаштиришларини аниқлайди. Дарс ўтишнинг янги услублари орасида эссе ёзиш ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб бораяпти. У, айниқса, якуний назорат иши ёзиш учун тажриба тўплашда қўл келади.
Эссе (французча - ESSAI - тажриба, хомаки режа) – муаллифнинг индивидуал позициясини алоҳида ажратиб кўрсатиш орқали эркин, кўпинча, парадоксал баён қилишга йўналтирилган фалсафий-эстетик, адабий-танқидий, бадиий-публицистик адабиёт.
Бу усулдан кейинги пайтларда, талабаларни иқтисодий фикр юритишга ўргатиш ва билимини баҳолашда кенг қўлланилмоқда. Усулнинг бошқа усуллар каби ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.
Эссенинг афзалликлари ва камчиликлари қуйидагилардан иборат:
Эссе бошқа усуллардан кўпроқ фикрлаш, билим мазмунининг юқори босқичига хослиги билан ажралиб туради. У талабаларнинг ёзма нутқ кўникмаларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Уни тузиш нисбатан осон ҳамда талабалар томонидан таваккал жавоблар танланишига йўл қўймайди.
Асосий камчилиги:
а) баҳолаш қийин;
б) уларни ўқиш, таҳлил қилиш, баҳолаш учун кўп вақт талаб этилади.
Тестлар кўп саволни қамраса, эсседа бир неча савол қўйилади. Сабаби, уларга жавоб ёзиш кўп вақт талаб қилади. Талабалар билимини синаш доираси кенгаяди. Эссе саволларини ҳар бир талаба учун алоҳида бериш мақсадга мувофиқ. Эссе натижаси муҳокама қилинаётганда оригинал фикр билдирган талабаларга қўшимча балл қўйиш керак бўлади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish