Бир соатлик дарс таҳлили қарорининг тахминий намунаси
(ОУЮноми) __________________________________
Факультетнинг талабаси ___________________________________
(амалиётчи-талаба И.Ш.О.)
___________________туманнинг ________________________________
(туман номи) (касб-ҳунар коллежи номи)
___________академик гуруҳда “______________________” фанидан
“____” 20____йилда ўтган бир соатлик дарс таҳлилининг қарори
Дарс мавзуси: ______________________________________________
(мавзу номи)
Қатнашувчилар: _______________________________________________
(қатнашувчилар И.Ш.О)
Дарс ўтган амалиётчи-талаба сўзи: _______________________________
Дарсни кузатган амалиётчи-талаба сўзи: __________________________
Мутахассислик фани ўқитувчисининг сўзи: _______________________
Методист сўзи: ________________________________________________
Қapop ёзувчи амалиётчи-талаба: _______________________________
(И.Ш.О. ва имзоси)
(Изоҳ: дарс таҳлили қарорида нечта киши қатнашган бўлса, ҳар бирининг фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ҳолда алоҳида-алоҳида қайд этилади)
Педагогика амалиётни якунлаш
Педагогик амалиёт муддати тугаганидан сўнг амалётчи-талабалар, педагогик амалиёт раҳбари, мегодистлар, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва амалиёт ўтказилган касб-ҳунар коллежи жамоасининг бу даврдаги фаолиятига якун ясалади.
Педагогик амалиёт якунида амалиёт жараёнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар чуқур таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар чиқарилади. Педагогик амалиёт якунида амалиётчи-талабалар фаолиятини баҳолаш талаб этилади.
Буни қуйида келтириладиган қоидаларга асосланган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
ҳар бир амалиётчи-талабанинг педагогик амалиёт жараёнида олиб борган фаолиятидаги ишларининг ҳажми ва сифатига караб баҳоланади;
педагогик амалиёт жараёнида амалиётчи-талабанинг таълим-тарбия фаолияти ҳар куни методистлар, мутахассислик фанлари ўқитувчилари, амалиётчи-талабалар ва касб-ҳунар коллежи раҳбарияти томонидан кузатиб борилади ва шу асосда доимий равишда текшириб, натижалар ҳисобга олиб борилади;
амалиётчи-талабанинг педагогик амалиёт давридаги фаолиятини баҳолашда унинг шахсий хусусияти, амалиёт ўташ жойидаги шарт-шароитлар ҳисобга олинади;
амалиётчи-талабаларнинг академик гуруҳ мураббийси сифатидаги ишлари, жумладан, маънавий-маърифий мавзудаги тадбирларни тайёрлаш ва уни ўтказиш жараёнида ташкилотчилик қобилиятлари кузатиб борилади ва баҳолаш жараёнида улар ҳисобга олинади.
Педагогик амалиётни тўла якунлаш қуйидаги ишларни ўз ичига олади:
амалиётчи-талабалар томонидан педагогик амалиёт тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва ҳимоя қилинади;
педагогик амалиёт раҳбари ёзма ҳисобот тайёрлайди ва кафедрага ҳамда деканатга топширади;
педагогик амалиёт якуни касб-ҳунар коллежида муҳокама қилинади ва тегишли тавсияномалар ишлаб чиқилади;
факультетда педагогик амалиёт якунига багишланган анжуман ўтказилади ва унда амалиёт жараёнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.
Талабаларнинг амалиёт жараёнидаги фаолияти рейтинг тизими асосида баҳоланиб, у қуйидаги мезон асосида амалга оширилади:
Педагогик амалиётга раҳбарлик қилиш учун методист, педагог ва психолог профессор-ўқитувчилар тайинланади ва умумий раҳбарлик методист ўқитувчига юклатилади. Касб-ҳунар коллежлари томонидан раҳбарлик ўқув ишлари бўйича директор зиммасига юклатилади.
Талабаларни амалиёт бўйича ўзлаштиришини баҳолаш педагогик амалиёт жараёнида амалиётчи-талабанинг методика, педагогика ва психология бўйича бажарган ишлари, уларнинг мазмуни, хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда балл билан белгиланиб, у қуйидагича тақсимланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |