Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


Педагогик амалиётга оид кўрсатмалар



Download 1,7 Mb.
bet21/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Педагогик амалиётга оид кўрсатмалар
Педагогик амалиёт иқтисодчи–педагоглар тайёрлашга оид ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади ва унинг вазифаси олинган назарий билимларни амалиёт билан боғлаш, мустаҳкамлаш, чуқур ўрганиш, тажрибада синаш асосида педагогик амалиётга доир тегишли кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат. Педагогик амалиётчи Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»дан келиб чиқиб, назарий ва амалий таълимга оид билим, кўникма ва малакага эга бўлишади.
Талаба амалиётга чиқиши олдидан амалиёт дастури ва кундалигини олади, қилинадиган ишлар мазмуни билан танишади, тавсия этилган адабиёт ва қўлланмаларни ўрганади ҳамда тегишли маслаҳат олади.
Талаба амалиёт мобайнида қуйидагиларга амал қилиши керак:
амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўла бажариши;
коллеж ёки академик лицейнинг ички кун тартибига риоя қилиши, раҳбарларнинг кўрсатмаларини бажариши;
коллеж ёки академик лицейнинг аудитория, лаборатория, амалий машғулоти билан танишиши;
режалаштирилган ўқув тарбиявий ҳужжатларни ўрганиши;
мутахассислиги бўйича 5 тадан 10 тагача синов дарсини ўтказиши;
ўқитувчилар ва амалиётчи талабалар дарсига кириши ва дарсларни таҳлил қилиши;
уйга вазифаларни текшириши, маданий-амалий тадбирларда фаол қатнашиши;
амалиёт кундалигини пухта юритиб бориши кабилар.
Амалиётнинг қисқача мазмуни
Амалиёт давомида бажариладиган ишларнинг қисқача мазмуни қуйидагилардан иборат:
касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ва унинг тарихи, таркиби билан танишиш;
иқтисодий фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ва амалиёт жараёнида бириктирилган гуруҳлар билан танишиш;
тажрибали ўқитувчилар дарсига кириш ва дарс таҳлилини ўрганиш;
дарсда қўлланиладиган метод ва усуллар билан танишиш;
дарсдан ташқари турли тадбирларда қатнашиш;
дарс жараёнини ташкил этишда қатнашиш ва турли методларни қўллаб дарс ўтиш;
дарс ўтиш методларини ўтилаётган мавзуларга мослаштириш ва қўллашни такомиллаштириш;
битирув малакавий иши учун зарур маълумотлар тўплаш ва бошқалар.
Амалиётчи-талабанинг дарсга тайёрланиши
Педагогик амалиётнинг муваффақиятли ўтиши, аввало, амалиётчи- талабанинг дарсларга тайёрланишига боғлиқ бўлиб, уни амалга ошириш қуйидаги тартибда бўлиши мақсадга мувофиқдир:
а) методист ва мутахассислик фани ўқитувчисидан ташкил этиладиган янги дарс бўйича маслахат олиш (янги мавзуни ўрганишда асосий эътибор бериш, керак бўлган тушунчалар, дарсни жиҳозлаш, ўтилган дарслар ва фанлараро алоқани қандай йўлга қўйиш, дарс жараёнида ўқитишнинг қандай методларидан фойдаланиш, таълим-тарбия бирлигига эришиш, фойдаланиладиган тарбия методлари ва ҳоказо.);
б) янги дарсда ўрганиладиган мавзунинг мазмунини аниқлаш ва уни чуқур ўрганиш;
в) янги мавзуга оид илмий-методик адабиётлар билан танишиб чиқиш;
г) ўрганиладиган мавзунинг бошқа фанлар билан ва ўтган материаллар билан алоқадорлигини аниқлаш;
д) ўқитиш методларини аниқлаш;
е) дарснинг тузилишини аниқлаш;
ж) янги дарс мақсадини аниқлаш, шу асосда дарс режасини тузиш ва мутахассислик фанлари ўқитувчиси билан маслаҳатлашиш;
з) ушбу режа асосида дарс методикасини ишлаб чиқиш ҳамда дарс учун зарур бўлган таълим воситаларини тайёрлаш;
и) ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш методларини аниқлаш;
й) мавзу бўйича уй вазифаси ва дарсдан ташқари ишлар мазмуни, ҳажми ҳамда шаклини аниқлаш;
к) дарс учун режа-конспект тузиш ва уни методист ҳамда мутахассислик фанлари ўқитувчисига тасдиқлатиш.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish