Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги тошкент дaвлaт иқтисодиёт университети


 Мамлакатимизда тариф методларини оптималлаштириш масалалари



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana23.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#163870
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Дурдона Курс иши

6. Мамлакатимизда тариф методларини оптималлаштириш масалалари 
ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 
Мамлакатимизда инвеститсия иқлимини яхшилаш, экспорт салоҳиятини 
ошириш, бизнесни жадал ривожлантириш учун асос сифатида инвеститсия ва 
ташқи савдо фаолиятини самарали тартибга солиш бўйича салмоқли ишлар 
амалга оширилмоқда. 
Шу билан бирга, инвеститсия жараёнининг маҳсулотни ташқи бозорларда 
илгари суриш якуний кўрсаткичлари билан суст боғланганлиги сақланиб 
қолмоқда. Давлат бошқарувининг амалдаги тизими инвеститсия ва савдо 
масалаларини алоҳида тартибга солишга асосланган, бу эса мазкур соҳаларда 
ташкилий-ҳуқуқий механизмларни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. 
Республиканинг инвеститсия салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг 
устувор соҳа ва тармоқларига инвеститсияларни жалб қилиш, инвеститсия 
киритиш 
жараёнининг 
рақобатбардош 
экспортга 
мўлжалланган 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш ҳамда 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвеститсиялар 
ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида 
белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида: 
1. Қуйидагилар инвеститсия ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини 
такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари этиб ҳисобланди: 
биринчи – рақобатбардош экспортга мўлжалланган маҳсулотларни 
ишлаб чиқариш мақсадида маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга 
Ўзбекистоннинг устувор соҳа, тармоқ ва ҳудудларига инвеститсия киритиш 
учун қулай инвеститсия иқлими ва рағбатларни яратиш, шунингдек, ҳар бир 
давлат органи томонидан инвеститсияларни фаол жалб қилиш ва савдони 
ривожлантиришга 
кўмаклашиш 
борасидаги 
вазифаларнинг 
сўзсиз 
бажарилиши; 


34 
иккинчи – мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
устувор вазифаларини ҳал қилиш учун давлат молиявий воситалари, халқаро 
молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз 
ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлари)дан фойдаланиш 
самарадорлигини 
оширишга 
имкон 
берувчи 
марказлашган 
инвеститсияларнинг бошқарув тизимини яратиш; 
учинчи – Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини яхшилаш, 
мамлакатнинг 
иқтисодиёт 
тармоқлари 
ва 
ҳудудларини 
жадал 
ривожлантиришни таъминлаш, илғор технологияларни трансфер қилиш учун 
хорижий, шу жумладан, тўғридан-тўғри инвеститсияларни кенг жалб қилиш, 
ишбилармонлик 
ва 
инвеститсия 
иқлимини 
босқичма-босқич 
такомиллаштириш; 
тўртинчи – республиканинг иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан 
ҳолда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг хорижий 
инвесторлар, савдо бўйича ҳамкорлар, хорижий ҳукумат ва халқаро 
ташкилотлар билан ўзаро самарали алоқаларини таъминлаш; 
бешинчи – барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида оптимал 
божхона-тариф сиёсатини амалга ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига 
интегратсиялаш, бошқа кўп томонлама савдо-иқтисодий тизимлар билан 
ҳамкорлик қилиш; 
олтинчи – экспорт қилувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, 
савдо, шу жумладан, ташқи савдо инфратузилмасини, электрон тижорат 
тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, мазкур соҳадаги қонун 
ҳужжатларини такомиллаштириш; 
еттинчи – маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга 
чиқиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, самарали транспорт 
йўлакларини шакллантириш, этказиб бериш географиясини диверсификатсия 
қилиш мақсадида замонавий логистика тармоқларини ривожлантириш; 
саккизинчи – 
ташқи 
бозорларда 
маҳаллий 
товарларнинг 
рақобатбардошлигини ошириш учун маҳсулотни сифат жиҳатдан 


35 
бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий қилишни ҳамда уларнинг 
халқаро стандартлар ва техник регламентлар талабларига мувофиқлигини 
таъминлаш, савдонинг барқарор ўсиши ва инвеститсия сиёсатини 
фаоллаштиришни 
таъминловчи 
илғор 
ахборот-коммуникатсия 
технологияларини жорий қилиш. 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан 
ишлаб чиқиладиган ўрта муддатли инвеститсия сиёсати стратегияси ва 
Ўзбекистон 
Республикасини 
2030 
йилгача 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 
консепсияси 
асосида ҳудудлар 
ва 
тармоқларнинг 
ривожланиш консепсияларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради; 
мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш, 
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида вазирлик ва 
идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини 
мувофиқлаштиради; 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат 
вазирлиги билан биргаликда экспортни қўллаб-қуватлаш стратегиясини, шу 
жумладан, уни рағбатлантирувчи инструментларни ишлаб чиқади ва амалга 
оширилишини таъминлайди; 
идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Ўсимликлар карантини давлат инспексияси, Давлат ветеринария қўмитаси, 
“Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-
епидемиология 
назорати 
республика 
марказининг ички 
ва 
ташқи 
бозорлардаги савдо фаолиятига таъсир қилувчи чораларни қўллаш қисми 
бўйича 
ҳаракатларини 
қонунчиликда 
белгиланган 
тартибда 
мувофиқлаштиради. 


36 
Хулоса 
Хулоса қилиб айтганда, Ташқи савдони тартибга солишда энг кўп 
қўлланиладиган усул импортга тариф белгилаш бўлиб, бунинг натижасида 
ички баҳоларнинг ўсиши кузатилади. Импортга тарифларни жорий қилишдан 
истеъмолчилар кўрган зарар ишлаб чиқарувчилар ва давлат кўрган фойдадан 
катта бўлади. Импортга тарифларни жорий қилишдан кўриладиган фойда ва 
зарарлар нисбати мунозарали масаладир. Аммо импорт тарифлари ички ишлаб 
чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, тўлов балансини тартибга солиш маҳсадларида 
кенг қўлланилади. Ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида 
ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш усули ҳам қўлланилади. Экспортга 
субсидиялар валюта тушумини кўпайтириш, ортиқча маҳсулотдан қутулиш, 
ташқи бозорни эгаллаш учун қўлланилади. Экспорт субсидияларини қўллаш 
демпингга олиб келмаслиги керак, чунки демпинг халқаро савдо қоидаларига 
кўра таъқиқланган. Ташқи иқтисодий фаолиятни литсензиялаш ва квоталар 
ўрнатиш халқаро савдони тартибга солишнинг бевосита усулларидир. 
Халқаро савдо сиёсати воситалари ва тадбирлари мамлакат иқтисодиёти 
ҳолатидан келиб чиқиб эчилаётган вазифаларга мувофиқ танланади. 
Мамлакатимизда олиб борилган ислоҳатларнинг илк давридан эътиборан 
республиканинг 
экспорт 
салоҳиятини 
ривожлантириш 
ва 
янада 
мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга 
асосий эътибор қаратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон 
Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститсиялар ва савдо 
вазирлигининг ташқи савдо муносабатлари қисмида унинг мажбуриятлари ва 
шартномалари, шу жумладан, ҳалқаро мажбуриятлари ва шартномалари 
бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг мустақил 
овозига эга бўлган давлат даражасига кўтарилди ва нуфузли халқаро 
ташкилотларга аъзо бўлди. Дунёдаги саноати ривожланган этакчи 
мамлакатлар билан сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар 


37 
ўрнатмоқда. Икки ва кўп томонлама манфаатли алоқалар тобора ривожланиб 
бормоқда. 
Шундай шароитда мамлакатнинг ташқи иқтисодий имконияти табиий 
ресурсларнинг 
мавжудлиги, 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
илмий-техник 
имкониятларнинг барпо этилиши, инфратузилма, ижтимоий соҳа, маҳсулот ва 
хизматларнинг мамлакат ташқарисига экспорт қилиниши ёки чет эл 
фуқароларига, корхона ва ташкилотларига, шу жумладан республикадаги 
хорижий корхоналар ва қўшма корхоналарга сотилиши билан аниқланади. 
Мамлакатлар ўртасидаги халқаро айирбошлаш ва халқаро савдонинг 
ривожланишида глобаллашувнинг аҳамияти тўғрисида гапирадиган бўлсак, 
мамлакатлар қадим замонлардан буён моддий ноз- неъматларни тайёр 
маҳсулотлар ва турли хил ресурслар кўринишида ўзаро айирбошлаб келишган, 
яъни бир-бирлари билан халқаро иқтисодий муносабатларга киришишган. Ўз 
навбатида, айирбошлашнинг ҳажми ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ривожланиш даражасига ва товар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига боғлиқ 
бўлган. Чунки, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, бир томондан, мамлакатлар 
ўртасида хўжалик алоқаларининг кенгайишига имкон яратса, икккинчи 
томондан, турли хил хомашёлар, материаллар ва бошқа ресурсларга бўлган 
талабнинг ошиб бориши айирбошлаш заруриятини келтириб чиқаради. 


38 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish