Маҳсулотнинг божхона қиймати – очиқ бозорда мустақил сотувчи ва
сотиб олувчи ўртасида шаклланадиган маҳсулотнинг нархи. Ушбу нарх
бўйича маҳсулотни импорт қилувчи мамлакатда божхона декларациясини
тақдим қилиш пайтида сотиш мумкин.
Тарифнинг самарали даражаси – хом ашё маҳсулотлари импортига
ўрнатилган божларни ҳисобга оладиган, тайёр импорт маҳсулотлардан божни
ундиришнинг реал даражаси.
Тe = (Тn – А*Тim) / (1-А).
Тe – божхона ҳимоясининг самарали даражаси.
Тn – тайёр маҳсулотга ўрнатилган тарифнинг номинал ставкаси.
Тim – импорт қисмларга ўрнатилган тарифнинг номинал ставкаси.
А – тайёр маҳсулот қийматидаги импорт қисмлар қийматининг улуши.
Формуладан қуйидагилар келиб чиқади:
Агар А = 0, Тe = Тn.
Агар Тn = Тim, Те = Тn.
Агар Тn > Тim, Те > Тn.
Агар А↑, Те↑.
Агар Тим↑, Те↓.
19
Тn > 0, Те < 0 ёки Те > 0, Тim > Тn бўлса.
Ҳимоя қилувчи тарифнинг реал даражаси – бутун тариф тизими
фаолият юритиши натижасида соҳада яратилган маҳсулот бир бирлигини
қўшилган қийматининг ўсиши даражаси (фоизда).
Тариф эскалацияси – маҳсулотларга ишлов бериш даражаси ўсиши
сайин улардан бож ундириш даражасининг кўтарилиши.
Ҳомашё маҳсулотидан тайёр маҳсулотига ўтишда бож ставкасининг
фоизда ўсиш даражаси қанчалик катта бўлса, тайёр маҳсулотни ишлаб
чиқарувчиларнинг чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш даражаси шунчалик
юқори бўлади.
20
3. Жахон иқтисодиётида тариф усулларининг оптималлаштириш
тенденциялари
Тарифнинг умумий таҳлили доирасида эркин савдо ташқи савдо
сиѐсатнинг энг самарали варианти ҳисобланади, чунки бож ҳимояси
оқибатида миллатнинг умумий фаровонлиги пасаяди. Аммо маълум бир
шароитда тарифни киритилиши эркин савдо ҳолатидан самаралироқ бўлиши
мумкин.
Мамлакат томонидан киритилаѐтган тариф бутун миллат учун зарар
етказади, агар ушбу мамлакат импорт қилинаѐтган маҳсулотнинг жаҳон
нархига таъсир эта олмаса. Аммо бошқа ҳолатларда маълум бир маҳсулотнинг
катта импорт квотаси мамлакат учун жаҳон нархлари даражасига бир
томонлама таъсир этишга имконият яратади. Ҳаттоки ички бозорда бирон бир
фирма ушбу кучга эга бўлмаса ҳам, мамлакат монопсония (сотиб олувчининг
монополияси) кучига эга бўлиши мумкин. Чет эл етказиб берувчиларнинг
нархи остида ушбу кучга эга бўлган мамлакат, шу афзалликдан импорт
божларни ўрнатиш орқали фойдалана олади. Шунда, тарифнинг мусбат юқори
бўлмаган даражасида бутун мамлакат эркин савдо ҳолат ига нисбатан кўпроқ
афзалликларга эга бўлади.
T=2 долл.
Pd ↑ 201 долл. гача Pw↓ 199 долл. гача истеъмолчилар ютқазиши: (1-
0,98)*1*0,5 = 0,01 мамлакат ютуғи:
0,98*1=0,98 > 0,01
Катта иқтисодиѐтда бозордаги X маҳсулотнинг мувозанат нархи 200
долл.га тенг, мувозанат ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажми эса 1 минг
бирликка тенг (3-расм). Фараз қиламиз, катта иқтисодиѐт X маҳсулот
импортига 2 долл.га тенг оптимал махсус тарифни киритди. Бунинг
натижасида маҳсулотнинг ички нархи 201 долл.гача кўтарилди, унинг жаҳон
нархи эса 199 долл.гача пасайди. Ушбу маҳсулотнинг импорт ҳажми тариф
киритилиши натижасида 0,98 минг бирликгача камайди. Импорт тарифи
киритилиши натижасида мамлакатнинг йўқотиши b+d = (1-0,98)*1*0,5=0,01
21
минг долл.га тенг бўлади, унинг ютуғи эса e = 0,98*1 = 0,98 минг долл.ни
ташкил қилади. Кўриб турганимиздек, катта иқтисодиѐт оптимал тариф
киритиши натижасида унинг фаровонлик даражаси кўтариляпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |