Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги тошкент дaвлaт иқтисодиёт университети



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana23.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#163870
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Дурдона Курс иши

aLC/aLb < Pc/Pb < aLC*/aLb*, бу ерда Рс – кийимнинг жаҳон бозоридаги 
баҳоси, Pb – тахтанинг жаҳон бозиридаги баҳоси. 
Нисбий афзаллик вазияти – агар мамлакатлар бошқа мамлакатларга 
нисбатан пастроқ нисбий ҳаражатлар билан ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришига ихтисослашсалар, ташқи савдо иккала 
мамлакат учун ўзаро манфаатли бўлади. 


15 
2. Ташқи савдо сиёсати тариф методларининг мохияти ва турлари 
Бож тарифи тушунчаси қуйидаги маъноларда ишлатилиши мумкин:
Савдо сиёсатининг воситаси.
Импорт ва экспорт маҳсулотларига қўлланиладиган божлар 
ставкаларининг йиғиндиси.
Маълум бир маҳсулотни мамлакатнинг божхона ҳудудига олиб киришда 
ёки олиб чиқишда тўланадиган божнинг аниқ ставкаси.
Бож – маҳсулотни импорт ёки экспорт қилиш пайтида божхона 
томонидан олинадиган мажбурий тўлов.
Бож тарифларнинг функциялари:
Фискал – бож давлат бюджети даромадларининг бир манбаи 
ҳисобланади.
Ҳимоя қилувчи – импорт божларига тегишли, чунки улар ёрдамида 
давлат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни чет эл рақобатидан ҳимоя қилади.
Мувозанатлаштирадиган – экспорт божларига тегишли, улар 
маҳсулотларнинг ички нархлари жаҳон нархларидан пастроқ бўлган ҳолатда 
ушбу маҳсулотларнинг экспортини чеклаш учун қўлланилади.
Бож тарифларнинг таснифланиши:
Ундириш усули бўйича:
Адвалор – маҳсулотларнинг божхона қийматидан фоизда ҳисобланади.
Махсус – маҳсулотнинг бир бирлигига ўрнатилган ҳажмда ҳисобланади.
Аралаш – бож ундиришнинг икки турини бирлаштиради.
Pd = Pim + Tc – махсус бож солишдан кейин импорт маҳсулотнинг ички 
нархи.
Tc = Pd – Pim
Pd = Pim (1 + Tav) – адвалор божи солишдан кейин маҳсулотнинг ички 
нархи.
Tav = (Pd – Pim)/Pim. 
Tv = Pd¯ - Pim – нархларнинг доимий даражасини ушлаб туришга 
йўналтирилган ўзгарувчан тариф.


16 
Pd – маҳсулотнинг ички нархи.
Pim – импорт қилинаётган маҳсулотнинг нархи.
Tc – махсус тарифнинг ставкаси.
Tav – адвалор тарифнинг ставкаси.
Tv – ўзгарувчан тарифнинг ставкаси.
Pd - ушлаб туриш керак бўлган маҳсулотнинг ўртача ички нархи.
Адвалор божлар асосан бир маҳсулотлар гуруҳи ичида турли сифатли 
хусусиятларга эга маҳсулотларга солинади. Улар ички бозорнинг ҳимоялаш 
даражасини ўзгармас қилиб ушлаб туради. Нархлар ўзгарганида фақат бюджет 
даромадлари ўзгаради.
Мисол:
Т = 20%.
P1 = 200 долл.
C1 = 40 долл.
P2 = 300 долл.
C2 = 60 долл.
P3 = 100 долл.
C3 = 20 долл.
(T – адвалор божининг ставкаси, P – импорт маҳсулотининг нархи, C – 
давлат бюджетининг даромадлари).
Адвалор божларни қўллаш учун маҳсулотнинг божхона қийматини 
ҳисоблаб чиқиш керак.
Махсус божлар стандартлаштирилган маҳсулотларга ўрнатилади ва 
ундиришга қулай ҳисобланади, чунки уларни солиш учун маҳсулотнинг 
божхона қийматини ҳисоблаш керак эмас. Аммо улар ёрдамида эришиладиган 
бож ҳимоясининг даражаси маҳсулотларнинг нархлари ўзгаришига боғлиқ 
бўлади. Мисол:
t = 1000 долл.
P1 = 8000 долл.
T1 = 12,5%
P2 = 12000 долл.
T2 = 8,3%
(t – махсус божининг ставкаси, P – импорт маҳсулотининг нархи, T – бож 
ҳимоясининг даражаси).


17 
Импорт нархлари ошганда, ички бозорнинг махсус тарифи ёрдамидаги 
ҳимоя даражаси пасаяди. Бошқа тарафдан, импорт нархлари тушганда махсус 
тариф миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳимоя қилиш даражаси ошади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish