Учинчи давр. Дарахтнинг хосил бериш ва ўсиш даври. Бу давр дарахтнинг барқарор ҳосил беришидан бошлаб то мўл ҳосил беришгача бўлган даврни ўз ичига олади. Агротехника тадбирлари: Янги навдаларни қисқартириш, нимжон навдаларни кесиб ташлаш, ерни ишлаш етарли миқдорда сув ва озиқа бериш.
Тўртинчи давр. Тўлиқ ҳосил бериш даври. Бу даврда дарахт энг кўп ҳосил беради. Асосий шохларнинг ўсиши сусаяди. Куртаклардан униб чиққан навдалар калта бўлади. Агротехника тадбирлари: Шох-шаббалар сийраклаштирилади, ёшартирилади, ер ишланади, керакли миқдорда сув ва озиқ билан таъминланади.
Бешинчи давр. Ҳосил бериш ва қурий бошлаш даври. Бу даврда дарахтлар тепа қисми, шохларининг учи, баъзи йирик шохлар қурий бошлайди. Аммо дарахтлар яхши ҳосил беради, лекин ҳосил сифати пасаяди. Агротехника тадбирлари: Дарахт, шох-шаббаси сийраклаштирилади, ёшартирилди, парваришлаш ишга катта эътибор берилади.
Олтинчи давр. Дарахтнинг қуриш бошлаш, ҳосил бериш ва ўсиш даври. Бу даврда асосий шохлар қурий бошлайди, ҳосил камайиб сифати пасаяди. Агротехника тадбирлари: Дарахт кучли ёшартирилади, парваришлаш ишлари кучайтирилади.
Еттинчи давр. Дарахтнинг қуриши, ўсиш ва ҳосил бериш даври. Бу даврда асосий шохлар қурий бошлайди. Ўсаётган шохларгина ҳосил беради. Агротехника тадбирлари: Дарахт кучли ёшартирилади, парваришга алоҳида эътибор берилади.
Саккизинчи давр. Қуриш ва ўсиш даври. Бу даврда майда шохлардан тортиб катта шохларгача қурийди, ҳосил кескин пасаяди, бу даврда дарахтлар олиб ташланади.
Тўққизинчи давр. Ўсиш даври. Бу даврда дарахтнинг шох-шаббаси танаси қурийди. Кундадан навдалар ўсиб чиқади. Дарахтларнинг энг ҳосилдор даври учунчи ва тўртинчи даври ҳисобланади.
6-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИ УЧУН ЕР ТАНЛАШ, ЕРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА ЭКИШ
Субтропик ўсимликлари ерости сизот сувлари юза жойлашган, шағалли, тошлоқ, шўрланган ерлардан ташқари барча суғориладиган ерларда яхши ўсади. Субтропик ўсимликларини экиш учун танлаб олинган ер аввало экишга тайёрланади. Бунинг учун кузда 40-45 см чуқурликда занжирли тракторлар ёрдамида плуглар билан ҳайдалади. Ер хайдашдан олдин бегона ўтлар тозаланади ва бошқа зарарли унсурлар ҳар хил тош, ғишт, темир терсак қолдиқларидан тозаланади. 1 гектар ҳисобига 20-30 тонна чириган гўнг, соф модда ҳисобига 100-150 кг фосфор ва 100 кг калий элементлари солинади. Сўнгра ер ҳайдалгандан кейин баҳорда яхшилаб текисланади ва борона қилинади. Субтропик ўсимликларини экишдан олдин кўчат тайёрланади. Анжир, анор, чилонжийжа кўчатлари қаламчасидан тайёрланади. Хурмо кўчатларини етиштириш учун ёввойи хурмо уруғлари кўчатзор даласига экилиб пайвандтаг тайёрланади. Анор, анжир, чилонжийда кўчатларини етиштириш учун унинг қаламчалари кўчатзор даласида экилади. Қаламчаларни кўчатзор даласига экиш учун ер кузда трактор пулуглар билан 25-30 см чуқурликда хайдалади. Хайдашдан олдин гектарига 20-30 т чириган гўнг, 200-300 кг супер фосфат, 150 кг калий берилади. Ер эрта баҳорда узуна ва кўндалагига чизилланади ва сўнгра яхшилаб текисланади. Тайёрланган кўчатзор майдонида суғориш йўналиши бўйича эни 60 см ли эгатлар олинади ва сўнгра суғорилади. Ер тобга келиши билан эгат пуштаси устига оралиғи 25-30 смда 10-15 см чуқурликда қаламчалар қадалади ва суғориш ишлари олиб борилади. Кўчатлар парвариш қилиниб бегона ўтлардан тозаланиб турилди. Икки йилда кўчатлар тайёр бўлади ва янги боғ майдонларига экилади. Хурмо кўчатлари эса аввал ёввойи ўсимлиги уруғини экиб ниҳоллар тайёрланади, унга танланган нав куртакларини пайвандлаб кўчатлар экилади. Субтропик ўсимликлари кўчатларини экишда ўсимликларнинг экиш схемаларини хисобга олиб ер тақсимланади. Субтропик ўсимликларини экиш схемалари қуйидагича бўлиши мумкин
3-жадвал
Ўсимликлар
|
Қатор ораси м
|
Ўсимлик ораси м
|
1 га даги туп сон
|
Анор
|
4
|
4
|
625
|
Анжир
|
5
|
4
|
500
|
Хурмо
|
6
|
6
|
280
|
Чилонжийда
|
6
|
5
|
400
|
Тайёр кўчатларни ташкил этилаётган янги боғларда жойлаштириш учун ўсимликларни экиш схемаларига қараб ер режалаштирилади яъни тақсимланади. Янги боғларни квадрад ёки шахмат усулида ташкил этиш мумкин. Масалан хурмо боғини барпо этиш учун 6х6 м схемада экиш зарур. Бунинг учун суғориш йўналишида ингичка мустаҳкам иплар бутун дала бўйлаб тортилади ва икки томонга қозиқларга яхшилаб боғлаб қўйилади. Сўнгра боғ барпо қилинаётган даланинг ўртасидан кўндалангига ҳам 90 0 да иплар тортилиб даланинг икки томонига қозиқчалар билан боғлаб қўйилади. Узуна ва кўндаланг тортилган иплар бўйича ҳар 6 м да қозиқчалар ўрнатилади ва шу қозиқчалар ўрнида эни ва бўйи 60х60 см да чуқурчалар кавланади. Чуқурчалар кавланганда ернинг 30 см устки тупроғи бир томонга, пастки тупроғи иккинчи томонга ташланади ва сўнгра чуқурчалар устига ёғоч рекалар қўйилиб кўчатлар илдиз бўғизини шу рекалардан 2 см юқори ўрнатиб, тупроқ ташланади. Ернинг устки унумдор тупроғи пастга, пастки тупроғи эса устига ташланади, тупроқ зичланиб қўлда сув қуйилади. Қолган майдонларда ҳам шу тартибда иплар тортилиб қатор оралиғларини 6х6 м дан олиб шу тартибда кўчатлар экилади. Бутун далада кўчатлар экилиб бўлингандан сўнг кўчатдан 30 см кенгликда икки томонлама эгатлар олинади, иложи бўлса шу куниёқ иложи бўлмаса эртасидан қолмай суғорилади. Кўчатлар чуқурчага ўрнатилганда органик ва минерал ўғитлар берилмайди. Кўчатлар тутиб кетиши учун биринчи ҳафтада ҳар икки кунда сўнгра ҳар 5-6 кунда эгатлардан суғориб турилади. Кўчатлар тутиб ўсиб бошлагандан сўнг ҳар 10 кунда бир марта сентябр ойида ҳар 15 кунда суғорилади. Октябр ойидан суғориш ишлари тўхтатилади. Аммо об-ҳаво шароитига қараб октябр ойида ҳам енгил сув берилиши мумкин. Кўчатлар экилиб тутиб кетгандан сўнг янаги йилдан бошлаб озиқлантирилади, тегишли парвариш ишлари олиб борилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Қишда эса январ ва феврал ойларида яхоб суви берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |