2-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ ОИЛАСИ, ТУРЛАРИ, ЯШАШ ВА ҲОСИЛ БЕРИШ ДАВРЛАРИ
Субтропик ўсимликларининг турлари ва оила қуйидагича:
1-жадвал
Турлари номи
|
Оиласи номи
|
Ўзбекча
|
Лотинча
|
Ўзбекча
|
Русча
|
Анор
|
Granatum
|
Анордошлар
|
Пуникация
|
Анжир
|
Elleagnus
|
Тутдошлар
|
Морация
|
Хурмо
|
Diospuros
|
Хурмодошлар
|
Диоспурация
|
Чилонжийда
|
Zizuphus
|
Жумрутдошлар
|
Зизубхация
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, барча субтропик ўсимликлари турли оилаларга мансуб, шу сабабли уларни ўзаро чатиштириб кўпайтиришнинг иложи йўқ
Субтропик ўсимликлари юқори ҳосилга кириш ва яшаш даврлари.
2-жадвал
Турлари
|
Ҳосилга кириши йил
|
Тўла ҳосил бериш даври, йил
|
Яшаш даврлари, йил
|
Анор
|
3-4
|
80-100
|
200-300
|
Анжир
|
2-3
|
60-80
|
100-200
|
Хурмо
|
3-4
|
70-90
|
150-200
|
Чилонжийда
|
2-3
|
40-50
|
100-120
|
2-жадвалдан кўриниб турибдики, субтропик ўсимликларининг ҳосилга кириш даври турлича бўлиб, тез ҳосилга кирадиган ўсимлик чилонжийда, анжир, бироз кечроқ ҳосилга кирадиганлари анор ва хурмо ҳисобланади. Субтропик ўсимликлари яшаш даври билан боғлиқ ҳолда асосий ҳосил бериш даври 40-50 йилдан 80-100 йилгача давом этади. Бунда нисбатан кам давр тўла ҳосил берадиган ўсимлик чилонжийда бўлиб, энг кўп давр мобайнида ҳосил бериб турадигани анор ҳисобланади. Анор субтропик ўсимликлари орасида энг кўп яшайдиган ўсимлик, кам яшайдигани чилонжийдадир.
Субтропик ўсимликларининг юқори ҳосил бериб туриш даври яшаш даврининг хилма хиллиги аввало ўсимликнинг тури ва навига боғлиқ бўлса, сўнгра ўсимликни етиштириш агротехникасига, тупроқ ва иқлим шароитига ҳамда парваришига, шакл бериш ва буташ ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни тўғри уюштиришга боғлиқ.
3-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ТАРҚАЛИШИ
Субтропик ўсимликлари намли субтропик минтақаларда тур сифатида келиб чиққан. Намли минтақалар Шарқий Кавказ орти, Кавказнинг Қора денгиз қирғоқлари, Эрон, Туркия, Қримнинг жанубий қирғоқлари, Грузия, Доғистон, Озарбайжон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Япон денингизининг жанубий соҳиллари Шарқий Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ясси тоғлигининг жануби, Америка, жанубий-шарқий Африка, Австралиянинг субтропик районларини ўз ичига олади.
Субтропик ўсимликларининг ушбу субтропик минтақаларида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлари учрайди, жумладан чилонжийданинг 40 га яқин, хурмонинг 200 гша яқин анжир ва анорнинг кўпгина ёввойи турлари ўсади. Шунга мувофиқ юқорида кўрсатилган субтропик иқлимга эга мамлакатларда кенг тарқалиб катта майдонларни эгаллайди.
Субтропик ўсимликлари орасида Осиёда энг кўп тарқалгани анор ҳисобланади. Бу ерда у кўп қадимдан маданийлаштирилиб келинган, унинг ўзига хос парваришлаш усуллари шаклланган ва унинг шароитига мослашган навлари яратилган. Субтропик ўсимликларидан анор республикамизда кенг тарқалган. Ўзбекистон анорнинг келиб чиқиш ватани ҳисобланади. Анор республикамизнинг Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда кенг тарқалиб катта майдонларни эгаллайди. Республикамизда анорнинг дунё стандартларидан қолишмайдиган навлари экилиб, юқори ҳосил олмоқда.
Хурмо ҳам республикамизда кенг тарқалиб маълум майдонларда ўстирилиб юқори ҳосил олинмоқда. Хурмонинг 3 тури яъни Кавказ, Вергин, Шарқ турлари бўлиб, Вергин ва Кавказ хурмолари яхши пайвандтаг ҳисобланади. Шарқ хурмоси селекцияда кенг қўлланилади.
Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, бу хурмо турини республикамизнинг бир мунча иссиқ иқлимли вилоятлари яъни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида экишнинг афзаллиги кўрсатилган.
Субтропик ўсимликларидан анжир Ўрта Осиё, Қозоғистон, Қрим, Кавказ, Молдавия Ресбуликаси, Краснодар ўлкасида кенг тарқалган. Анжир республикамизнинг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида катта майдонларга экилади. Ҳатто хонадонларнинг ҳам севимли экинлари ҳисобланади. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳатто анжир сайли ҳам ўтказилади. Унда аҳоли оилавий бўлиб анжирдан тўйиб-тўйиб истеъмол қилишадилар. Самарқанд ва Бухорода ҳам анжир анча майдонларга экилади. Сурхондарё вилоятида анжир асосан хонадонларда экилиб унинг майдони йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Чилонжийда республикамизда ҳам экилади, асосан хонадонларда кенг тарқалган. Профессор А.И. Колесниковнинг маълумотларига кўра мевасининг таркибида витамин рутин кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: |