Субтропик ўсимликларини ўғитлаш. Мевали боғлар бир ерда 30-40 йил ҳосил бериш мумкин. у ердари озиқ моддаларнинг ҳам анча қисмини ўзлаштириб олади.
Тажрибадан маълумки, тупроқда озиқ моддалар етишмаса ўсимликлар суст ўсади, яхши ривожланмайди, барглари майда бўлиб оқиш рангаг киради. Мевалари майдалашади ва сифатсиз бўлади, ҳосил кескин камайиб кетади. Тупроқда озиқ моддалардан биронтасининг етишмаслигини ўсимликнинг ташқи кўринишидан аниқлаш мумкин. Масалан азот етишмаса ўсимлик суст ўсади, барглари сарғиш тусга киради, фосфор етишмаса ўсимлик заифлашади, барглари қўнғир тусга киради, калий етишмаса ўшимлик касалликка тез-тез чалинади, баргларида куйганга ўхшаш жигаррангли доғлар пайдо бўлади, меваларнинг тўкилиши кучаяди, калсий етишмаса баргларда қўнғир доғлар пайдо бўлади, темир етишмаса барглар сарғайиб хлороз касаллиги пайдо бўлади, рух этишмаса барги майдалашиб кетади. Яъни дарахт майда барглилик касаллигига чалинади. Ҳар қандай ўсимлик ҳаётини азот, фосфор ва калий элементларисиз тасаввур қилиши қийин. Тупроқда бу элементлар жуда кўп. Аммо ўсимлик ўзлаштира оладиган ҳаракатчан даражада эмас. Шунинг учун ҳам тупроққа органик ва минерал ўғитлар солиб, уларни тупроқдаги захирасини ошириш лозим. Шуни эътиборга олиш керакки, тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира олмайдиган озиқ моддалар вақт ўтиши билан тупроқдаги махсус микроорганизамлар таъсирида ўсимлик ўзлаштираоладиган ҳолатга айланиши мумкин. Ана шундай микрорганизмларнинг фаолиятини яхшилаш учун тупроқнинг ҳаво ва сув режимининг яхши бўлишига эришиши керак. Бунга мувофиқ тупроқни сифатли ишлаш йўли билан дарахтларни ўғитлашдан олдин тупроқни сифатли ишлаш зарур. Боғларни тўғри ўғитлашда боғ тупроғини ўрганиш ҳамда ўсимлик турлари ва навининг қайси озиқ элементларга қандай даражада талабчанлигини аниқлаш керак.
Азот. Тупроқдаги турли минераллар ва органик бирикмалар таркибида учрайди. Тупроқда азотни ҳаводан ўзлаштириб оладиган микроорганизмлар ҳам бўлади, уларни туганак бактериялар дейилади, улар атмосферадаги эркин азотни ўзлаштириб тупроқни азотга бойитади. Бу тўғрисида агрокимё фанининг асосчиси Д.Н. Прянишников бу ҳақда: “Туганак бактериялари атмосферадаги эркин азотни ўзлаштириб тупроқни азотга бойитувчи миниатюра заводларидир” деган эди. Туганак бактерияларнинг ривожланиш фаолияти учун тупроқ яхши ишланган ва фосфорга бой бўлиши керак. Шундагина тупроқнинг маданийлаштиришга қаратилган агротехника ишлари ўсимликларнинг азот билан озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Фақат бу ишларнинг ўзигина мевали дарахтларни азот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун азотли ўғитлардан фойдаланиши тўғри келади. Буларга органик ўғитлардан чириган гўнг, минерал ўғитлардан аммиак селетра, аммоний сульфат, аммоний хлорид, мочевина кабилар киради.
Фосфор. Тупроқда нисбатан кўпроқ учрайди. Тупроқ таркибида эрийдиган фосфор кўпроқ бўлса, фосфор ўғитлари тупроққа камроқ солинади. Тупроққа фосфор қўшимча равишда минерал ўғитлар солинади. Буларга суперфосфат, аммофос каби фосфорли ўғитлар киради. Ўсимликнинг фосфорга бўлган талаби ўсув даврининг бошида бўлади. Фосфор таъсирида ҳосилдорлик ошади, унинг сифати яхшиланади, таркибидаги шакар миқдори ортади.
Азотга нисбатан фосфор тупроққа чуқурроқ ва кўпроқ солинади, фосфор сувда камроқ эриганлиги учун у ювилиб кетмайди, тупроқнинг юқори қатламида тўпланади, фосфор тупроғи чириган гўнг билан қўшиб солинса юқори натижага эришилади.
Калий. Азот ва фосфордан сўнг ўсимлик учун учунчи озиқа элементидир.
Калий ёрдамида ўсимлик ҳаводан угле кислотани ўзлаштириб олади. Мева таркибидаги шакарни кўпайтиради, ўсимликнинг совуққа чидамлилигини оширади, ўсимликларнинг касалликларга ва зараркунандаларга қарши туришини кучайтиради, мевани тўкилиб кетишидан сақлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |