Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ БИОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ



Download 478,78 Kb.
bet5/26
Sana21.02.2022
Hajmi478,78 Kb.
#61290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Субртопик ўсимликлари мажмуа

5-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ БИОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ
Субтропик ўсимликлари ўсиши ва ривожланишида ташқи омилларнинг-ёруғлик, иссиклик, ҳаво, сув ва озиқ моддаларининг аҳамияти катта.
Ёруғлик. Ёруғлик етишмаса ўсимликларда кечадиган физиологик жараёнлар жумладан фотосентиз, ҳужайра ва тўқималарнинг шаклланиши, моддалар алмашинуви бузилади, куртаклар тўлиқ шаклланмайди, уларнинг ёзилиши кечикади, гуллари яхши чангланмай тўкилиб кетади, тупроқнинг микробиологик муҳити ўзгаради, уруғларнинг униши кечикади.
Иссиқлик. Иссиқлик етарли бўлса ўсимликда фотосентиз, буғланиш (транспирация) каби физиологик жараёнлар меъёрида кечади, ўсимлик яхши ривожланади. Субтропик ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талаби турига, навига қараб ўзгаради. Ҳароратнинг меъёрдан ортиши ёки кам бўлиши ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Масалан ўсув даврида ҳарорат 30 0 С бўлса ўсимликда кечадиган физиологик жараёнлар сусаяди. Қаттиқ совуқда эса мева шираси музлаб модда алмашинуви бузилади. Ҳужайралар нобуд бўлади.
Сув. Сув ўсимликнинг энг муҳим ҳаётий жараёнлари фотосентиз ва буғланишда иштирок этади. Сув бўлмаса тупроқ эритмасининг ҳосил бўлиши қийин, ўсимликларда озиқланиш жараёнлари тўхтайди. Дарахтлар айниқса ҳосилга кирганида ўсимликнинг сувга бўлган талаби ошади.
Ҳаво. Субтропик дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳавонинг аҳамияти катта. Ҳаво етишмаса фотосентиз жараёни содир бўлмайди.
Озиқа. Озиқа ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун “қурилиш материали” вазифасини бажаради, озиқасиз ўсимликлар ўсмайди. Шундай экан ўсимликлар ҳаётида барча юқорида кўрсатилган зарурий омиллар яъни ёруғлик, иссиқлик, ҳаво, сув ва озиқа тенг аҳамиятлидир ва бир-бирининг ўрнини босаолмайди.
Субтропик ўсимликлари ёруғсевар, иссиқсевар, намликка талабчан, қисқа кун ўсимликлари ҳисобланади. Субтропик ўсимликлари унумдор тупроқларда яхши ўсади.
Анор, анжир, чилонжийда қаламчасидан кўпайтирилса, хурмо фақат пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Субтропик ўсимликларининг ўсиш, ривожланиш фазалари бўлади, дарахтлар йил давомида ташқи муҳит таъсирида маълум ўзгаришларга дуч келиб, янги белгилар ҳосил бўлади. Бундай ҳодисаларга гинологик фазалар дейилади. Дарахтларнинг ўсиш даврида куртак ёзиш, гуллаш мева тугиш, мева пишиши, барг тўкилиши фазаларини ўтаб тиним даврига киради. Тиним даври табиий ва мажбурий бўлади. Табиий тиним даврида дарахтлар ростмана уйқуга кириб, уларга қулай шароит яратилганда ҳам куртаклари ривожланмайди, бу давр ноябр, декабр ойларига тўғри келади. Мажбурий тиним даврида ноқулай шароит иссиқ ёруғлик етишмаслиги сабабли куртаклар ривожланмайди. Ўсимлик, қулай шароит яратиши билан куртак ёза бошлайди, бу давр январ, феврал ойларига тўғри келади.

Download 478,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish