Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ



Download 478,78 Kb.
bet4/26
Sana21.02.2022
Hajmi478,78 Kb.
#61290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Субртопик ўсимликлари мажмуа

4-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ
Субтропик ўсимликларининг ҳар бири ўзига хос морфологик тузилишга эга дарахт ва бута.
Хурмо дарахти 12-15 м, чиройли, шох-шаббаси думалоқ, ёки пирамидасимон. Барги йирик, тухумсимон, усти тўқ яшил, тукли. Барги тўкилиш олдидан қизғиш рангга киради. Ҳосили октябр, ноябр ойларида пишади. Гули икки жинсли баъзан бир жинсли бўлиб, меваси 2-3 ой сақланади. Хўллигида ейилади, қуритилган мевасида 40 % гача қанд ва олма кислота бор.
Чилонжийжда дарахти 8-12 м, танасининг йўғонлиги 40-50 см ли бутасимон дарахт, баъзан 4 м ли бутасимон шаклда ўсади. Уларга тухумсимон баъзан наштарсимон, ялтироқ, четлари майда арра тишли, гули ҳидли, икки жинсли, майда кўкиш, май-июнда гуллайди. Четдан чангланади. Сентябр октябрда пишади, мағзи оч яшил, оқ ширин, карсиллайди, илдиз, барг ва пўстида 4-9,5 % ошловчи моддалар бор, бачкиларидан қаламча, пархиш ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Умуман олганда субтропик ўсимликлар илдиз, тана, шохлар, барг, куртак, гул ва мевадан иборат. Илдиз дарахтнинг пойдеворидир, унинг вазифаси ўсимлик ер устки қисмини мустаҳкам тутиб туриш, тупроқдаги сув ва озиқ моддаларни ер устки қисмига ўтказиш, зарур озиқ моддаларини тўплаш, тупроқдаги бактерия ва замбуруғлар ёрдамида мураккаб моддалар-амидлар, аминокислоталар, оқсилларни синтез қилишда қатнашишдан иборат. Илдиз ер ости сувларини пасайтириш, кўчма қумларини мустаҳкамлаш, тупроғнинг эрозияга қаршилигини оширишга ёрдам беради. Илдиз ўсимликнинг фаол вегитатив органидир. Илдизлар ўсишига қараб тик ва ён илдизларга бўлинади. Тик илдизлар тупроқнинг энг чуқур қатламига бориб сув ва озиқа элеметларини ўзлаштиради. Ён илдизлар одатда тупроқнинг 100-150 см чуқурликдаги қатламида ўсади, бу илдизлар ер устки қатламини су ва озиқ моддалар билан таъминлайди ва ўзида заҳира моддаларини тўплайди, ён илдизлар 6-7 м гача ёнига таралиб ўсади, улардан ўсувчи, ўтказувчи ва сўрувчи илдизлар пайдо бўлади.
Ер ости сизот сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқларда илдизлар чуқур ўсади, ер ости сувлари юза жойлашган ерларда ёнига таралиб ўсади. Илдизларнинг қандай даражада ривожланиши тупроққа ва парваришга боғлиқ.
Тана. Ер усти қисмининг асосий пояси. Тана билан илдизнинг туташган жойи илдиз бўғизи деб юритилади. Тананинг биринчи шохгача бўлган қисми штамб дейилиб, ундан юқори қисми марказий тана ёки лидер дейилади.
Шох. Марказий тана ёки лидердан ёнига ўсадиган навдаларнинг ривожланган ҳолатига шох деб юритилиб, ундан биринчи тартибдан иккинчи тартиб, иккинчи тартибдан учинчи тартиб шохлар пайдо бўлади.
Новда. Новда поя ва барглардан ташкил топади. Ўсув ва хосил шохлар бўлади. Ўсув шохлардан фақат ўсув куртаклари шаклланади, ҳосил шохлари эса калта бўлиб, уларда мева куртаклари шаклланади.
Барг. Ўсимликнинг муҳим вегитатив органларидан бири ҳисобланади, фотосентиз, буғланиш (транспирация) каби муҳим физиологик жараёнлар баргда кечади. Барг куртакдан ўсиб чиқади, барг банди ва япроқдан иборат. Фотосентиз маҳсулотлари (глюкоза) барг томирлари орқали барг бандига, ундан тана, поя, илдизга тарқалади, илдизнинг яхши ривожланишига хизмат қилади.
Барг япроғининг катта-кичиклиги дарахтнинг навига ва парваришига боғлиқ.
Куртак. Ўсув ва ҳосил органларининг пайдо бўлиш асоси ҳисобланади. Куртаклар барг қўлтиғида шаклланади, ўсув куртакларидан барг ва новда ривожланади, мева куртакларидан барг, гул ва мева ҳосил бўлади, мева куртаклари ўсув куртакларига қараганда кичикроқ бўлади.
Гул. Ўсимликнинг генератив (жинсий кўпайиш) органидир. Субтропик ўсимликлардан анор, хурмо, чилонжийда икки жинсли, анжир гули айрим жинсли ҳисобланади, оталик бир ўсимликда оналик иккинчи ўсимликда бўлганлиги учун айрим жинсли, икки уйли дейилади.
Мева. Гул уруғлангандан сўнг тугунча пайдо бўлади, тугунчадан мева пайдо бўлади, мевалари серсув, ширали бўлади.


Download 478,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish