Қизил пўчоқ нави. Меваси кичик, қизил, қизғиш, ошқовоқ ранггига ўхшаш, шираси тўқ қизил, шира чиқиши 59-60 %, ташишга қулайлиги ўртача, 3 ойгача сақланади.
Улфи нави. Қашқадарёда айниқса Китобда (Ворганза) кенг тарқалган. Меваси йирик, қизғиш, сарғиш рангли, шираси хушхўр, шира чиқиши 58-60 %, меваси сентябр ойининг охири октябр ойининг бошида пишади, юқори ҳосилдор, Озарбайжон Республикасида кенг тарқалган.
Анжир навлари.
Кодота нави. Бу навни республикамизнинг барча вилоятларида ўстириш мумкин. Дарахти кучли ўсади, 2 ёшида ҳосилга киради, меваси ўртача катталикда, 30-40 г, думалоқ, нок шаклида, сарғиш, тилимли, жигаррангда товланиб туради, эти оч сариқ, ўртаси жигаррангда кўринади, мулойим, ширин, бир тупи 40-50 г гача ҳосил беради.
Сариқ анжир нави. Республикамизнинг барча вилоятларида тарқалган бўлиб, барча анжирзорларнинг 90 % ни ташкил этади. Кўчати ўтказилгач 3 йили ҳосилга киради. Дарахти ўртача меваси йирик, 50-60 г рангги сарғиш.
Қора анжир нави. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида ўстирилади, кўчати ўтказилгач 2 йили ҳосилга киради, дарахти ўртача бўйли, меваси 35-45 г, нок шаклида, рангги тўқ, бинафша, эти сарғиш, юмшоқ, ширин, бир тупи 40-50 кг ҳосил беради.
Чапла нави. Республикамизнинг барча вилоятларида ўстирилади. Кўчати ўстирилгач, 2 йили ҳосил беради. Меваси ўрта катталикда 35-45 г, думалооқ, нок шаклида, меваси жигарранг, эти оч жигарранг, юмшоқ, ширин.
Қрим 29 нави. Меваси оч сариқ, кучсиз тукли, эти қизғиш, юмшоқ ширин, қуритиш учун энг қулай нав.
Қрим 9 нави. Меваси оч сариқ, ширали, ширин, юқори ҳосилли нав. Қуритиш учун қулай.
Хурмо навлари.
Хиакуме нави. Меваси йирик, думалоқ шаклда, оч сарғиш рангли, тўлиқ пишганда тўқ сариқ рангда, эти оч сарғиш, тўқ сарғиш, меваси октябр ойининг охирида пишади.
Зенджи-мару нави. Меваси кичик ўртача, тўқ сариқ, эти қоравут рангли, ширин, 16 % гача қанд бор, ширали, мазали, октябр ойининг бошида пишади. Барча хурмо навлари учун яхши чангчи нав.
Хурмонинг бундан ташқари Томафон, Гошо, Ўзбекистон пионери ҳамда Р.Р, Шредер номидаги мевачилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Денов тажриба станциясида етиштирилган Қандли Денов нави ўстирилади.
Чилонжийданинг 40 га яқин тури бўлиб, улардан маъданийлашган
Хитой чилонжийдаси кенг тарқалган, Ўзбекситон Ресупбликаси экилади. 1 гектар ердан 15-20 тгача ҳосил олинади, мевасининг рангги қўнғир, эти ширин, меваси ҳўллигида ейилади, қуритилгани ҳам хушхўр, едиримли, маззали.
Do'stlaringiz bilan baham: |