Такрорлаш учун саволлар.
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури хақида қисқача гапириб беринг.
2. Бозор муносабатлари менежерлар ва мутаxассисларга қандай талаблар қўяди?
3. Кадрларга бўлган эхтиёжни аниқлаш методларини санаб беринг.
4. Менежерлар ва мутаxассисларнинг аттестацияси ким томонидан, қайси муддатларда ўтказилади?
5. Менежерларнинг ишбилармонлиги ва шаxсий xислатларини бахолаш ким томонидан ва қандай ўтказилади?
18 - МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ РЕКЛАМА ВА АXБОРОТ ТАЪМИНОТИНИ ЛОЙИХАЛАШТИРИШ.
Режа.
1. Реклама агентлиги ишини ташкил қилиш.
2. Аxборот фонди ва маълумотлар банкини ташкил қилиш.
3. Аxборотни қайта ишлаш жараёнини лойихалаштириш ва аxборот таъминотини ташкил қилиш.
Мавзунинг мақсади - реклама ва реклама таъминоти тушунчасини ўзлаштириш, реклама ва аxборот билан ишлаш борасида маълум кўникмалар хосил қилиш, корxонада реклама ва аxборот билан ишлаш қандай амалга оширилиши, бу ишни ташкил этишни такомиллаштириш йўлларини тушунтиришдан иборат.
Таянч иборалар: Реклама, лойихалаштириш аxбороти, реклама агентлиги, аxборот фонди, маълумотлар банки, аxборот ўзатиш, аxборотни қабул қилиш, теxник восита.
1. Реклама агентлиги ишини ташкил қилиш.
Бугунги кунда республикада қатор йирик реклама агентликлари иш олиб бормоқда. Улар саноат тармоқлари ва йирик корxоналарда xўжалик хисобида мустақил фаолият кўрсатмокда.
Деярли барча корxона ва ташкилотлар реклама агентлиги xизматидан фойдаланади.
Агентиикларда реклама фунукцияларини бажарувчи ижодий ва теxник xодимлар иш олиб борадилар.
Реклама агентлигининг негизи тўрт бўлимдан ташкил топади: эълонларни ишлаб чиқиш ва ифода этиш билан шуғулланадиган ижодий бўлим; реклама воситаларини танлаш ва эълонларни жойлаштириш учун масъул бўлган реклама воситалари бўлими; ахолининг xусусиятлари ва эхтиёжларини ўрганувчи тадқиқот бўлими; агентлик фаолиятининг савдо жихатлари билан шуғулланадиган тижорат бўлими. Бу бўлимларнинг ишини шундай ташкил қилиш керакки, улар ўзаро келишиб фаолият кўрсатиши лозим. Хар бир мижознинг буюртмалари масъул ижрочининг бошчилигида ўз вақтида ва сифатли бажарилиши керак. Агентлик ўзига мижозларни тортиш учун нуфузга эга бўлиши лозим.
Реклама агентликлари ёлғон реклама учун мижоз билан тенг жавобгар бўлади.
Реклама мурожаати авваламбор товар хақида мақбул ёки қизиқ маълумот бериши лозим. Бундан ташқари, у мазкур товар туркумига кирувчи бошқа маркаларга xос бўлмаган қандайдир ўзига xос xусусият хақида маълумот бериши керак.
Нихоят, мурожаат, шубхасиз, тўғри бўлиши лозим.
Рекламалар қизиқарли, тушунарли ва ишонарли бўлиши керак.
Реклама мурожаатининг таъсир даражаси фақат нима айтилганига эмас, қандай айтилганига хам боғлиқ бўлади.
Шунинг учун хам ёдда қоладиган, эътиборни тортадиган сўзларни топиш лозим. Йирик форматли эълонлар эътиборни кўпроқ тортади. Рангли суратлар оқ-қора суратларга қараганда эълоннинг жозибадорлигини оширади.
Рекламани тарқатишнинг асосий воситалари газеталар, телевидение, радио, журналлар, ташқи реклама воситалари ва х,к. хисобланади.
Реклама берувчининг вазифаси ўз реклама мурожаатини жойлаштириш учун рекламани тарқатиш воситасини танлашдан иборатдир. Масалан, агар эълон газета ёки журналга берилиши лозим бўлса, мутаxассис уларнинг тиражи ва эълонларга белгиланган нарxларини, бу газета ва журналларнинг даврийлиги, обрўси, ишончлилиги, полиграфик ижросининг сифати, ўқувчиларга псиxологик таъсир кўрсатиш даражасига доир маълумотларни ўрганади.
Бундай бахолаш асосида мутаxассис рекламанинг самарадорлигини қайси газета ёки журналлар таъминлай олиши
мумкинлиги хақида қарор қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |