Кластерларни лойихалаштириш



Download 22,21 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi22,21 Kb.
#117933
Bog'liq
Investitsiyalarni loyihaviy moliyalishtirish-SS 60 Solijonov Abbos


КЛАСТЕРЛАРНИ ЛОЙИХАЛАШТИРИШ
Кўплаб ривожланаётган мамлакатлар учун барқарор иқтисодий ўсиш биринчи навбатда агросаноат соҳасига боғлик. Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий усуллардан оқилона фойдаланиш ижобий самара беради. Ҳар бир соҳада инновация ва изланиш янги ютуқларга эришиш, мустаҳкам рақобатни йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Ривожланган давлатларнинг тажрибаларида барқарор ижтимоийиқтисодий тараққиётни таъминлашда, инвестицион фаолликни оширишда, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришда халқаро логистик марказлари, эркин иқтисодий зоналар каби кластерларнинг ўрни ва аҳамияти жуда юқори эканлиги кўрсатилган. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган. Кластер бу географик жайлашуви бир макон саналган горизонтал ва вертикал равишда функционал боғлик бӯлган корхоналар гурухи. Кластернинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг ривожланиш механизмларини бу бир тизим сифатида иқтисодий ўсиш манбаи ва юқори рақобатбардошлик уларнинг гуруҳлар эканлигини кўрсатади. Кластер ӯз фаолиятини замонавий яъний инновацион ёндашувлар илғор технология ва бошқарув усуллар асосида ташкил этишни тақоза этади. Эмпирик тадқиқотлар ҳар қандай иқтисодий сектори кластерли ёндашувни шакллантириш шарти билан сезиларли даражада ривожланишни янада самарали амалга оширилишини кўрсатди145. Кластерли тузилмаларни шакллантириш қўшимча иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик тузилмалари янгиликларни тарғиб этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаоллигини ҳамда инновацион жозибадорлигини юксалтириш каби янги имкониятларни тақдим этади. Давлатнинг иқтисодий сиёсатида кластерли ёндошув, иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошликни оширишни рағбатлантиришда энг муҳим усул ҳисобланади.
Ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг амалдаги амалиёти ишлаб чиқариш кооперация ва экспортчиларнинг интеграцияси агросаноат мажмуи қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Ўз-ўзидан, вертикал ёки горизантал интеграциялашган турлари маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишда инновацияларнинг самарали тарзда тарқалишини, хусусан, жаҳон иқтисодий жараёнларининг глобаллашуви шароитида самарали ёйилишини кафолатламайди, шунинг учун ривожланаётган мамлакатлардаги агросаноат кластерларининг ривожланиш тажрибасини умумлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Кластерлаштиришга корхоналар инновацион фаолиятини тезлаштириш асосида рақобатбардошликни оширувчи, рақобатнинг кучли таъсирига қарши туриш жараёнидаги талабларга тўла жавоб берувчи тузилма сифатида баҳо берилади. Бугунги кунда Европа Иттифоқи мамлакатларида 3,0 минг дан ортиқ кластер фаолият олиб бораётганлиги таъкидлаш мумкин. Ривожланган мамлакатларда ӯзлари етакчи тармоқлардан келиб чиққан ҳолда Швейцария, Австрия, Италия, Дания, Ҳиндистон, Корея, Покистон, Хитой ва Туркия давлатлари енгил саноатида, Германияда кимё ва машинасозлик, Францияда озиқ-овқат ва косметика саноатларида юқори технология кластер тизимини ӯзининг устувор йӯналишини белгилаб олган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳам кластер услубида фаолият юритадиган енгил саноат корхоналари янада қўллабқувватланмоқда. Енгил саноат корхоналарининг кластер усулидан кенг фойдаланиши ҳудудда етиштирилаётган пахта хом ашёсини шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш, тайёр трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади. Хусусан, кластер назариясига асосланган тажрибадан фойдаланиш турлича йӯналишларни қамраб олади. Кластерли жараёнларини таҳлил қилиш, уларнинг босқичлари, ривожланиши кўрсатилади146. Эътибор берадиган бӯлсак, пахта хомашёсидан олинадиган 30 хил маҳсулот таёрланади. Ӯнинг 1 тонна пахтасидан ӯртача 360 кг момиқ пахта, 110 кг пахта ёғи, 16 кг совун, ӯртача 7 минг 200 метр мато олинади. Пахта тӯқимачилик кластери нафақат енгил саноатни балки қишлоқ хӯжалигини ва озиқ овқат саноатини фармацевтика кӯплаб соҳаларни қамраб олади. Ӯзбекистон иқтисодиётида пахтачиликни туқимочилик ва енгил саноатда фойдаланиш кластер усули истоқболли ҳисобланади. Мамлакатимизда қишлоқ хӯжалигида таёрланадиган пахтачилик ялпи маҳсулотнинг деярли ярмини ташкил қилади. Жаҳонда пахтачиликдан олинаётган ӯртача ҳосилдорлик Исроилда-53,5, Австралияда-50,3, Туркияда-40, Бразилияда-42,2, Мексикада37,6, Ӯзбекистонда-25 центрни ташкил этиб, пахта етиштириш бӯйича дунёда 5 ӯринда туради. Демак олимлар фикрича инновацион лойиҳалар эвазига ташкил этилаётган кластер учун мамлакатимизда бу кӯрсаткични кӯтариш мумкин. Пахтачиликда ҳосилдорликни ва унинг рентабеллигини кӯтариш бӯйича катта имкониятлар мавжуд. Дунёнинг 70дан зиёд мамлакатида пахта етиштириш билан 200 млн. одам шуғулланади, яна 60 млн. киши пахтани қайта ишлаш жараёнида қатнашади. Ер юзида 30 млн.га майдонга чигит экилади ва йилига 20 млн.т пахта толаси олинади. Масалан, Қитойда-7млн.т., АҚШда-3,5 млн.т., Пакистанда-2млн.т., Бразилияда-1,6 млн.т., Ӯзбекистонда-1 млн.т. пахта толаси олинади. Толани сифатли қайта ишлаш бунда кластер усули ердамга келади. Ҳозирда малакатимизда 50% яқини пахта толаси қайта ишланмоқда. Прогнозлар бӯйича 2019 йилда пахта толасининг 78% мамлакатта қайта ишлаб чиқарилади бу 2017 йилга нисбатан 2 баробар ӯсади ва 2020 йилга бориб таёр маҳсулотни ишлаб чиқариш 40%дан 60%га етказилади. Бизга маълум, кластер, фермер ӯзининг имкониятидан келиб чиққан бу ерда унга қӯшимча қилинадиган тадбиркорлик субъектлари унга ёрдамчи сифатида чигит экиш, ҳосилни етиштириш, ундан кейин бирламчи пахтани қайта ишлаш заводига топшириш, ӯндан тола олиш, толадан кейин мато чиқариш, матодан таёр маҳсулотдан ташқари ӯнинг логистикаси товар мақомига етказиб бериш даражасига бӯлган жараённи мужассамланни боғловчи механизм. Тадбиркорлик тузилмалари учун кластерлар йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш, қўшимча даромад олиш, янги бозорларга чиқиш, инновацияларни жорий этиш бўйича харажатларни қисқартириш, инновацион фаолиятни инфратузилмавий таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш, кичик корхоналарни инновацион фаолиятга жалб этиш ва пировардида рақобатбардошликни кўтариш омили ҳисобланади. Бунда ҳар бир кластер иштирокчиси бўлган корхона ўз мақсадини кўзлаган ҳолда нафақат ўз хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширади, балки тадбиркорлик инфратузилмасини шакллантиришга кўмаклашгани ҳолда, ҳудудда фаолият юритаётган турли хилдаги бошқа корхоналарнинг иқтисодий ўсишига ҳам ёрдам беради. Шунингдек, илмий технологик тараққиётини белгилаш ва молиялаштиришда хусусий сектор иштироки ҳам рағбатландирилади.
Хулоса қилсақ, кластерларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги, улар иштирокчилари йўналишлари бўйича тақсимланади: – бошқа тармоқлардан келадиган янги ишлаб чиқарувчилар илмийтадқиқот ишларини рағбатлантириб ва янги стратегияларни таъминлаб, ривожланиш жараёнини тезлаштиради; – ўзаро эркин ахборот алмашинуви юзага келади, янгиликлар истеъмолчи ва маҳсулот етказиб берувчиларнинг каналлари бўйича тез тарқалади; – кластер ичидаги ўзаро алоқалар рақобатда янги имкониятлар пайдо бўлишига олиб келади; – инсон капитали, илмий ғоялари ривожланиши ва ишлаб чиқаришга жорий этилишига янги имкониятлар яратади.
Download 22,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish