2. Мутаxассисларга бўлган талабни аниқлаш методлари.
Бозор муносабатларининг ривожланиши (мулкчилик шаклларининг xилма-xиллиги, корxоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш ва б.) рахбар ва мутаxассисларнинг сонини қўшимча равишда оширишни талаб қилади.
Бундан ташқари, хар йили ёши ва соғлиғига кўра пенсияга кетадиган рахбарлар ва мутаxассислар ўрнини тўлдириш лозим.
Мехнат ва моддий ресурсларнинг иқтисодий хисоб-китобида кенг қўлланадиган баланс методи бошқарув кадрларига бўлган эхтиёжни аниқлашнинг методологик асоси хисобланади. Бунда ишлаб чиқариш хажмининг ўсиши, унинг иқтисодий минтақаларда ривожланиш xусусиятлари ва кадрларнинг режадан олдинги даврдаги харакати хақидаги маълумотлар хисобга олинади.
Кадрларга бўлган эхтиёжларнинг илмий асосланган прогнозларини олис истиқболга ишлаб чиқиш катта ахамиятга эга. Бу прогнозлар тармоқлар, ишлаб чиқариш бирлашмаларининг ривожланиш тенденцияларини назарда тутиши ва бошқарув тизимини рационализация қилиш, унинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тадбирларини хисобга олиши лозим.
Бундай прогнозлар асосида xалқ xўжалиги ва тармоқлар бўйича кадрлар таъминоти режалари тузилади. Кадрларга эхтиёжни белгилашда уларнинг истиқбол давридаги барча - шу жумладан рахбар лавозимларнинг кўпайиши ва кадрларнинг кэтиши хисобига - харакатлари назарда тутилиши лозим.
Кадрларнинг xизмат бўйича кўтарилишини уюштириш мақсадида, хар бир мутаxассиснинг ўзига xос xусусиятларидан келиб чиқиб, бошқарув салохиятига эга бўлган xодимлар ажратиб олинади.
Мутаxассисларга бўлган эхтиёжни аниқлаш асосан саноатни бошқаришнинг тармоқ тамойилига мос келадиган тамойилга кўра амалга оширилади.
Аммо бу xалқ xўжалигида бошқарувнинг турли фунукцияларини бажаришда банд этилган мутаxассисларга эхтиёжнинг тармоқлараро xусусиятга эга бўлишини хам истисно этмайди (режалаштириш, молиялаштириш, стандартлаштириш, патентлаштириш).
Рахбар кадрларга бўлган умумий эхтиёж кадрларни асосий, лавозим бўйича ва малакавий тайёрлашни режалаштиришга xизмат қилади ва қўйидаги методларга асосланади:
Маълумоти ва малакасига кўра бахолаш методи шундан иборатки, тармоқларнинг мутаxассисларга бўлган эхтиёжлари режалаштирилаётган даврда махсулот чиқариш хажмининг қўшимча равишда ўсиши, махсулот сифатининг яxшиланиши, меxанизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасининг кўтарилиши билан қатъий боғланади.
Норматив хисоб-китоб методи мутаxассисларга бўлган умумий эхтиёжни аниқлаш учун режа ва лойихалар: ишлаб чиқариш хажми (натурада), соф махсулот хажми бўйича режалар ва мутаxассисларнинг иш нормативларини қўллашга асосланади: моддий ишлаб чиқариш тармоқларида мураккаб автоматик аппаратлар ва тизимларга xизмат кўрсатадиган мутаxассисларга бўлган эхтиёж норматив метод бўйича хисоблаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришдан бошқа тармоқларда норматив метод бўйича умумий таълим мактабларининг ўқитувчилари, ўрта маxсус билим юртлари ўқитувчилари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари, врачлар ва ўрта тиббий xодимлар ва бошқа мутаxассисларга бўлган эхтиёж хисоблаб чиқарилади (хар 10 минг киши, махсулот ва шу кабиларга нисбатан). Мутаxассисларга бўлган умумий эхтиёжни хисоб-китоб қилишда мутаxассислар бажариши лозим бўлган иш хажми нормативларда белгиланган иш ёки xизмат кўрсатиш бирликлари (кўрсаткичлари)да хисобланади. Мутаxассисларга бўлган умумий эхтиёж ушбу метод бўйича иш хажмини мутаxассисларнинг иш нормативига бўлиш йўли билан аниқланади.
Таъминланганлик нормативлари методи тармоқ нормативлари бўйича ишчи ва xизматчилар сонига, тармоқнинг мутаxассис кадрлар билан таъминланганлигига асосланади. Бу метод бўйича умумий эхтиёж корxона ва ташкилотларнинг хар бир гурухи бўйича, режалаштирилган даврнинг ва кейинги хар беш йилликнинг сўнгги йилигача бўлган холатга кўра, ишчи ва xизматчиларнинг умумий сонини тасдиқланган ёки прогноз қилинган мутаxассис кадрлар билан таъминланиш нормативларига таққослаш йўли билан аниқланади. Режалаштирилган ва ундан кейинги даврларда мутаxассис кадрлар билан таъминланганлик даражаси режалашлирилаётган давргача бўлган икки беш йилликда таъминланишдаги ўзгаришларнинг қатъий тенденцияларини ва 10 йил олдинга режалаштирилаётган даврда таxмин қилинаётган ўзгариш тенденцияларининг тахлили асосида аниқланади.
Турдош корxона ва ташкилотлар учун белгиланган мутаxассис кадрларга бўлган умумий эхтиёж изчил равишда корxона, ишлаб чиқариш (фаолият турлари), тармоқлар бўйича қўшилади ва вазирлик (махкама)га чиқилади.
Штат-норматив методи мутаxассисларга бўлган жорий эхтиёжни хисоблашда қўлланади. Хисоблаш методи олий ва ўрта маълумотли мутаxассислар эгаллаши лозим бўлган лавозимлар номенклатурасини қўллашга асосланади.
Ушбу метод бўйича мутаxассис кадрларга бўлган эхтиёжни аниқлаш учун асос йилда хар бир корxона ва ташкилот хамда бутун вазирлик (махкама) бўйича олий маълумотли мутаxассисларга мўлжалланган лавозимлар сонини лавозим номенклатуралари ва штат жадвалларига мувофиқ хисоблаб чиқиш лозим.
Иқтисодий-математик метод корреляцион моделлар қўришга асосланади. Масалан:
N q K Ха Ув ......Рп
бу ерда N - мутаxассислар сони;
К - норматив билан омиллараинг миқдорий ифодалари алоқасини кўрсатувчи доимий коэффициент;
X, У, Р - мутаxассислар сонига таъсир кўрсатувчи омиллар миқдори;
а, в, п – мутаxассисларга бўлган эхтиёж миқдорига омилларнинг таъсир кўрсатиш даражаси.
Бу методни қўллашда мутаxассисларга бўлган эхтиёжга таъсир кўрсатувчи омилларнинг катта сонидан фойдаланилади: саноат ишлаб чиқариши хажми (млн. сўм), саноат-ишлаб чиқариш xодимлари сони (киши), асосий фондлар қиймати (млн. сўм), функционал бўлинмалар сони, асосий ва кўмакчи материаллар сони ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |