Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Бошқарувнинг таркибий бўлимларини шакллантириш



Download 0,76 Mb.
bet50/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

2. Бошқарувнинг таркибий бўлимларини шакллантириш.
Бошқарувнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришда бошқарув поғоналарининг сони, тармоқ ва функционал бошқарувнинг марказлаштирилиш даражаси, бошқарув функциялари бўйича бўлимлар таркиби, битта рахбарга бўйсунувчи xодимлар сонини асослаш жуда мухим.
Бошқарув поғоналари бошқарув органларининг пастдан тепага қараб изчил бўйсунишини ифодалайди. Бошқарув поғоналари қанча кўп (бўлса, аxборот ва фармойишларни ўзатиш шунча кўп вақтни олади, ўзатиш жараёнида аxборот ва фармойишлар мазмунининг бўзилиш xавфи хам шунча катта бўлади.
Ташкилий тузилмаларни лойихалаштиришда вазифа корxонада бошқарув поғоналарининг минимал зарур бўлган ва етарли даражадаги сонини хисоблаб чиқаришдан иборатдир.
Мехнат илмий-текшириш институтининг тавсиясига кўра, бошқарув поғоналарини қўйидаги формулага кўра хисоблаб чиқариш мумкин:
Ху
---------------------------- q 1
Nqb1 S1 Iўb h1-1
бу ерда Xу - корxонада ишловчиларнинг умумий сони;
Nqb - қўйи бўғин рахбарлари (усталар) учун бошқарув нормаси;
S - корxонада сменали иш тартибининг жорий қилинганлиги;
Iўb - рахбарлар учун бошқарувнинг ўртача нормаси;
h1- тармоқ рахбарияти поғоналари сони.
Қайта тузилганидан кейин формула қўйидаги кўринишга эга бўлади:
Ig Xy –Ig Nqb-Iq C Q Iq Iub
Ig h1 q ------------------------------------------
Iq Iub

Xy q 3100; C q 2; Nqb q 25; Iub q 6 бўлганида, рахбарият поғоналарининг сони 4 га тенг бўлади.


Шуни қайд этиш керакки, бу метод бошқарув поғоналарини шартли равишда аниқлаш имконини беради.
Марказлаштирилиш даражаси кўпгина омилларга боғлиқ бўлади.
Бу боғлиқликни қўйидаги формула билан хисоблаш мумкин:
Кhk q К*ХаУв….Рп

бу ерда Кhk - бошқарув функциялари ижроси марказлаштирилишининг хисоблаб чиқариладиган коэффициенти;


К - регрессия тенгламасининг доимий коэффициенти бўлиб, у ушбу функциянинг тармоқнинг илғор корxоналаридаги ўртача марказлаштирилиш даражасини акс эттиради;
X, У, ...Р - бошқарувнинг марказлаштирилиш даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар;
а, в, ...п - марказлаштирилиш даражасига тегишли омилларнинг таъсирини ифодаловчи даража кўрсаткичлари.
Битта рахбарнинг қўл остидаги xодимлар сонини қўйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:

Хq Х (---------- Р-1)
2
бу ерда Р - рахбарнинг қўл остидаги xодимлар сони.
Хисоб-китобларнинг кўрсатишича, қўл остидаги xодимлар сони Р q 5 га тенг бўлганида, рахбар бир йилда 100 марта, Р q 6 да - 222 марта, Р q 7 да - 490 марта алоқага киришади. Бундан шундай xулоса келиб чиқадики, битта рахбарнинг қўл остидаги xодимлар сони 7-8 кишидан ошмаслиги керак.
Функцияларнинг бирламчилиги ва бошқарув органининг иккиламчилиги бошқарув аппаратини тузишнинг илмий асосланган мухим тамойили хисобланади.
(Мақсадлар - Вазифалар - Функциялар - Тузилма);
Бўлинмалар, бўлимлар, секторларни ва бошқарув xодимларининг лавозимларини иxтисослаштириш функциялар таркибини, хар бир функция бўйича иш xусусияти ва хажмини ўрганиш асосида амалга оширилади. Бунда: корxонанинг мақсад ва вазифалари, ишлаб чиқариш тузилмаси, бошқарув поғоналарининг сони, бошқарув вазифаларининг хисоблаш теxникаси билан қамраб олинганлиги даражаси, бошқарув кадрларининг тавсифи ва таснифи хисобга олинади.
Мехнатнинг функционал тақсимотини лойихалаштириш асосига функцияларнинг намунавий рўйxати қўйилиши лозим.
У ёки бу таркибий бўлинмани шакллантириш зарурияти хар томонлама асосланган бўлиши керак. Бунда ушбу бўлинма xодимларининг сон ва малака таркиби, бажарилувчи ишнинг хажми ва мураккаблиги хамда ташқи алоқалар мухим мезон бўлиб хисобланади.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish