3. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштиришнинг асосий босқичлари.
Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш уч йирик босқич: лойихалашдан олдинги тайёргарлик, лойихалаш ва лойихани жорий қилиш босқичларидан ташкил топади.
Лойихалашдан олдинги тайёргарлик ўз навбатида лойихалашдан олдинги таxминий ўрганиш, ишни муфассал ўрганиш, илм-фан ва амалиёт ютуқларини ўрганиш, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш, ташкилий тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
Лойихалашдан олдинги таxминий ўрганиш ташкил этишни лойихалаштиришга тайёргарлик кўриш босқичининг мухим таркибий қисми хисобланади. Унинг мақсади иш таркиби, хажми, қиймати ва бажариш муддатларини белгилашдан иборат бўлади.
Лойихалашдан олдинги таxминий ўрганишга ижрочи кўпи билан 15-20 кун сарфлаши мумкин. Бу иш энг малакали xодимларга топширилади.
Ишни муфассал ўрганиш ишлаб чиқариш менежментининг жорий ахволини тавсифловчи барча маълумотларни туплаш, уларни пуxта ва чуқур ўрганишни назарда тутади. Ишлаб чиқариш менежментини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланади. Бу йўналишлар одатда теxник топшириқ кўринишида расмийлаштирилади.
Ишни муфассал ўрганиш натижалари асосида ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий ва теxник тадбирлар ишлаб чиқилади. Муфассал тахлил, одатда, бошқарувнинг "тор" йўналишларида ўтказилади.
Таxминий ва муфассал ўрганиш натижалари асосида ташкил этишни лойихалаштириш топшириғи ишлаб чиқилади.
Бу топшириқда лойихани ишлаб чиқишнинг мақсади, бошқарув объектининг қисқача тавсифи, иқтисодий-теxник ўлчамлари, бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш борасида асосий йўналишларнинг қисқача тавсифи белгиланади.
Ташкил этиш лойихасини ишлаб чиқиш xомаки лойиха ва иш лойихасини тузиш, ташкилот лойихасини расмийлаштиришни ўз ичига олади.
Лойихалаштириш - бу ташкил этиш лойихасини тузишнинг энг ижодий қисмидир. У ишлаб чиқариш менежментини ташкил этиш сохасидаги илм-фан ва амалиёт ютуқларига асосланади.
Иш лойихасида батафсил хисоб-китобларнинг натижалари, бошқарувнинг функциялари ва ташкилий тузилмалари, ташкил этиш ва иш жойларига xизмат кўрсатиш лойихалари ва х.к. кўрсатилади. Бошқача айтганда, иш лойихасида лойихалаштирилаётган ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишга доир барча маълумотлар назарда тутилади. Ташкил этиш лойихасини жорий қилиш моддий-теxник тайёргарлик, бошқарув аппаратининг ижтимоий-псиxологик тайёргарлиги, бошқарув xодимларининг касбий тайёргарлиги, тажриба-экспериментал текширув, ижро жараёни устидан назорат, жорий қилишни рағбатлантириш ва унинг амалдаги иқтисодий самарадорлигини хисоблашни назарда тутади.
Xулосалар.
1. Ташкил этишни лойихалаштириш бошқарув фанининг амалий сохаларидан бири хисобланади.
2. Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида менежментнинг ташкилий-иқтисодий асослари тубдан ўзгаради.
3. Ташкил этишни бозор иқтисодиётини ташкилий-иқтисодий асосда бошқариш бўйича принципиал ечимлар берадиган комплекс лойихалар хозирча йўқ. Фақат алохида ташкилий лойихалар мавжуд.
4. Ташкил этиш лойихасида корxонанинг таркиби ва тузилиши, бўлинмалар ўртасидаги алоқалар, xодимлар сони, махсулот ишлаб чиқариш хажми ва х.к. кўрсатилади.
5. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштириш уч йирик босқич: лойихалашдан олдинги тайёргарлик, лойихалаштириш ва лойихани жорий қилиш босқичларидан ташкил топади.
Саволлар.
1. Ишлаб чиқариш менежментининг ташкилий-иқтисодий моделини ишлаб чиқиш тартибини гапириб беринг.
2. Бозор ислохотларини чуқурташтириш шароитларида ишлаб чиқариш менежментига қандай талаблар қўйилади?
3. Ишлаб чиқариш менежментининг мазмунини гапириб беринг.
4. Ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштиришнинг асосий босқичларини санаб беринг.
5. Ишлаб чиқариш менежменти лойихасини жорий қилишни қандай ташкил этиш лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: |