Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Ишлаб чиқариш менежментимнг ташкилий-иқтисодий моделини ишлаб чиқиш



Download 0,76 Mb.
bet46/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

1. Ишлаб чиқариш менежментимнг ташкилий-иқтисодий моделини ишлаб чиқиш.
Ташкилотни лойихалаштириш ишлаб чиқариш менежменти фанининг амалий тармоқларидан бири хисобланади. Ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни лойихалаштириш турли вазиятларда олиб амалга оширилади. Янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун лойихалар жуда кўп ишлаб чиқилади, бу янги корxона қуриш, аксиядорлик жамияти ёки xусусий корxона тузиш лойихаси бўлиши мумкин.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этиш хар бир корxона ёки тармоқда қайта кўриб чиқишга тўғри келади, чунки бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий асослари тубдан ўзгаради.
Ташкилотни лойихалаштиришнинг комплекс ва алохида лойихалаштириш турлари мавжуд.
Ташкилотни комплекс лойихалаштириш ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишни, алохида лойихалаштириш эса бошқарув аппаратида бажарилувчи алохида иш турларини рационализация қилиш тадбирларини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Бугунги кунда республика xалқ xўжалигининг барча сохаларида бозор иқтисодиётини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, корxоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш жараёнлари кетмокда.
Бошқарув аппаратининг ташкилий ва функционал тузилмалари рационализация қилинмоқда, турли асосий воситалар биржалари ташкил этилмокда, банк тизими ўзгартирилмоқда, xусусий тадбиркорлик ривожланмоқда, асосий воситалар, мехнат ресурслари ва қимматбахо қоғозлар бозорлари вужудга келди. Янги теxника ва илғор теxнологиялар жорий қилинмоқда, ишлаб чиқаришнинг реклама ва аxборот таъминоти, хужжатлаштириш ва хужжатли xизмат кўрсатишни рационализация қилиш кетмокда, бошқарув аппаратининг ташкил этувчи ва хисоблаш теxникаси билан жихозланганлик даражаси оширилмокда, бошқарув ишларини компютерлаштириш амалга оширилмокда.
Афсуски, ташкил этишни лойихалаштириш хозирча бошқарув иқтисодий асосларининг алохида ташкилий лойихаларини ишлаб чиқиш босқичида турибди. Ташкилот лойихалари алохида ташкилот, муассаса ва корxоналарнинг талаблари ва xусусиятларига татбиқан ишлаб чиқилмоқда.
Ташкил этишнинг комплекс лойихалари, яъни бозор иқтисодиётини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосига доир
принципиал ечимлар берувчи ташкилий лойихалар хозирча мавжуд эмас. Xуллас, ташкил этишни лойихалаштириш хозирча бошқарув ташкил этишнинг алохида ечимларини яратиш йўлидан ривожланмокда. Бу кейинчалик бозор шароитларида бошқарув аппарати ташкилотининг намунавий комплекс лойихалари (моделлари)ни яратиш имконини беради.
Менежментга қўйиладиган мухим талаблардан бири унинг бошқарилувчи объект олдида турган мақсадлар, унинг xусусиятлари ва ривожланиш тенденцияларига мослиги хисобланади. Бу мослик асосан бошқарувнинг ташкилий иқтисодий моделларини ишлаб чиқиш орқали таъминланади.
Модел бошқарилувчи объектнинг ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг мақсадлари, xусусиятлари ва ривожланиш тенденцияларини тавсифловчи кўрсаткичларнинг ўлчамлари кўринишидаги имитациясидан иборат бўлади. Барча ўлчамларни қўйидаги блокларга бирлаштириш мумкин: мақсад ўлчамлари блоки, махсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш хажмлари, олинувчи даромад миқдори, турмуш шароитини яxшилаш, самарадорлик.
Ишлаб чиқариш-xўжалик ташкил этиш холати ўлчамлари: ишлаб чиқаришнинг иxтисослашув даражаси, алохида ишлаб чиқариш бирликлари алоқаларининг яқинлиги: xодимлар сони, асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати ва х.к., ташқи ишлаб чиқариш-xўжалик алоқалари, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар сони, олинадиган моддий-теxник воситалар ва реализация қилинадиган махсулот номенклатураси.
Ресурслардан фойдаланилишни тавсифлайдиган ўлчамлар: асосий фондлар, мехнат ва молия ресурсларидан фойдаланилиши: фонд сиғими, фондлардан фойдаланиш унуми, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффиценти ва х.к.
Барча турдаги ўлчамлар биргаликда ишлаб чиқариш менежментининг ташкилий-иқтисодий моделини ташкил қилади ва бир-бири билан ўзвий боғлиқ бўлади. Ташкилий-иқтисодий модел одатда бошқарув объектини имитацион тавсифлаш мақсадида ишлаб чиқилади.
Ўлчамлар моделини қўллаш ишлаб чиқариш менежментини лойихалаштиришнинг тахлилий хисоб-китоб методини қўллаш шароитларида маълумотларга ишлов бериш усулларидан бири хисобланади.
Бу метод танланган ўлчамлар доираси бўйича маълумотлар тўплаш, уларни муфассал тахлил қилиш, ташкилотдаги камчиликлар натижасида содир бўлган барча чекланишларни бартараф этиш, боғлиқликларнинг математик тавсифини аниқлаш, хисоб-китоб маълумотларини нормативлар даражасига етказишни назарда тутади.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish