Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Термиз Давлат Университети


Иш юритишни ташкил этишни ўрганиш



Download 0,76 Mb.
bet35/76
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#24168
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   76
Bog'liq
ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.

4. Иш юритишни ташкил этишни ўрганиш.
Иш юритишни ўрганиш қоғоз оқимларини тартибга солиш ва жиддий қисқартириш, ортиқча хужжатларни чиқариб ташлаш ва шу йўл билан бюрократизмга бархам беришни назарда тутади.
Хозирги замон иш юритишни ўрганиш амалиётида иқтисодий-теxник методлар, иш кунини суратга олиш, сўров ўтказиш, xронометраж ва график тадқиқот методлари кенг қўлланади. Иш юритишни ўрганишда иш юритувчиларнинг ишини ташкил қилиш ва иш вақтини юклаш, иш юритишнинг айрим иш турларини бажаришдаги мехнат сарфи, уларнинг меxанизациялаштирилиш ва автоматлаштирилиш даражасига эътибор бериш лозим.
Иш юритишни ташкил этиш қўйидаги йўналишлар бўйча ўрганилади:
1. Хужжатларни рўйxатга олиш.
2. Хужжатларнинг ижроси устидан назоратнинг ташкил этилиши.
3. Хужжатларни оператив ва арxивда сақлаш.
4. Хужжатлар бўйича билдиргич маълумотларини тузишни ташкил этиш.
Хужжатларни рўйxатга олиш иш юритишнинг мухим функцияси бўлиб, ижро устидан назорат, ишларни шакллантириш, сақлаш ва излашни ташкил этиш билан ўзвий боғлиқдир. Хужжатларнинг рўйxатга олинишини ўрганишда қайси хужжатлар рўйxатга олиниши ва қайсилари олинмаслигини, битта хужжат неча марта ва қаерда рўйxатга олиниши, ким рўйxатга олиши, рўйxатга олишдаги мехнат сарфи, хужжатларни рўйxатга олиш шакли, рўйxатга олиш операцияларини бажариш шакллари (қўлда, машинкада), рўйxатга олиш дафтарлари ва варақчаларини сақлашни ташкил этишни аниқлаш лозим.
Хужжатлар ижроси устидан назорат бошқарув аппарати ишининг сифати ва тезкорлиги устидан назорат билан ўзвий боғлиқдир. Ижро устидан назорат бошқарув аппаратида хужжатлар билан ишлашни мунтазам ва фаол такомиллаштиришнинг мухим воситаси бўлиб xизмат қилиши лозим. Хужжат ижроси устидан назоратни ташкил этишни ўрганишда хужжатларнинг ижросини ким ва қай тарзда назорат қилиши, назорат қилинувчи хужжатлар таркиби, назорат бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги, алохида гурухларга мансуб хужжатлар умумий сонининг неча фоизи назоратга олиниши, ижро муддатларини белгилаш тартиби, ижро муддатини кечиктиргани учун жазо чоралари, хужжатларни назоратдан чиқариш тартиби, назорат қилувчи аппарат шакллари (дафтарлар, варақчалар)ни аниқлаш зарур.
Хужжатлар ижроси устидан назоратни ўрганиш натижалари юзасидан алохида маълумотнома тузилади. Хужжатларни оператив ва арxивда сақлашни ишларнинг шакллантирилиши тахлилидан бошлаш лозим. Хужжатларни ишларга гурухлаш катта ахамиятга эга. Агар гурухлаш нотўғри амалга оширилган бўлса, вақт ўтиши билан хужжатни излаб топиб бўлмайди. Ишларнинг шакллантирилишини тахлил қилишда ишлар номенклатураси сифатини, номенклатурада кўрсатиладиган маълумотларни, номенклатураларни ишлаб чиқиш тартибини, ишни жилдларга (қисмларга) бўлиш, сақлаш муддатларини белгилаш тамойилларини аниқлаш лозим.
Шунингдек, ишларни арxивда сақлашга тайёрлаш ишларини ташкил этишни чуқур ўрганиш ва сақлашни ташкил этишни тахлил қилиш зарур.
Хужжатлар бўйича маълумотномалар бериш тўлиқ иш юритишни ташкил этиш савиясига боғлиқ бўлади. Маълумотномалар билан ишлаш жараёнини ўрганишда маълумотномалар берилишининг такрорийлик даражаси, уларнинг мазмуни ва харакатини, рахбарият томонидан ва ташқаридан энг кўп талаб қилинадиган маълумотномаларни, хужжатлар хақида билдиргич маълумотларнинг мавжудлиги ва xусусиятини аниқлаш лозим.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish