2. Бошқарув қарорларини асослаш ва қабул қилиш методларининг тахлили.
Бошқарув аппаратининг иш амалиётида қарорларни асослашнинг дастурий-мақсадли, оптималлаштириш, тахлилий хисоб-китоб, тизимли ва тажрибавий методлари қўлланади.
Хар қандай бошқарув қарори маълум мақсадларга эришиш учун қабул қилинади. Қарорларни асослашнинг дастурий-мақсадли методларини қўллаш ушбу қарорнинг бажарилиши натижасида эришилиши лозим бўлган мақсадни муфассал ишлаб чиқишни англатади. Бундай мақсад, одатда, рахбар ташкилот томонидан белгиланади. Мақсад белгиланганидан кейин унга эришиш дастури ишлаб чиқилади. Бу дастур бошқарувнинг алохида бўлинмалари учун "мақсадлар дараxти"ни ишлаб чиқиш, зарур ресурслар ва уларни олиш манбаларини аниқлаш, ижрочииар ва ижро муддатларини белгилаш хамда тахлил жараёнида қарорларни асослаш усулларини аниқлашни назарда тутади.
Қарорларни асослашнинг оптималлаштирилиши операцияларни ўрганиш методларини қўллашга асосланади. Улар чизиқли дастурлаштириш, омилли тахлил, оммавий xизмат кўрсатиш назарияси, математик статистика, эхтимоллик назариясининг турли методларини ўз ичига олади. Тахлил қилинаётган жараёнларнинг xусусияти ва вужудга келган алоқа шаклларидан келиб чиқиб оптималлаштириш методларидан бири танланади. Агар жараён учун чизиқли алоқалар xос бўлса, чизиқли дастурлаштириш методлари, чизиқсиз алоқаларда эса - чизиқсиз дастурлаштириш методлари қўланади.
Ноаниқлик кучайганида, яъни қарор тасодифийлик даражаси юқори бўлган жараёнга тааллуқли бўлса, оммавий xизмат кўрсатиш назарияси қўлланади. Ўрганилаётган функцияга таъсир қилувчи омииларнинг барқарор мажмуига, бироқ омиллар ўзгаришининг ўзгарувчан (эхтимолий) даражасига эга бўлган қарорларни асослаш учун корелляцион-регрессив тахлил методидан фойдаланилади. Бу методларнинг барчаси операцияларни тадқиқ қилиш орқали амалга оширилади.
Тахлилий хисоб-китоб методи бошқарув объекти фаолияти натижаларининг тахлили билан объектни қарор қабул қилинаётган сохада ривожлантиришнинг прогноз хисоб-китобларини уйғунлаштиришга асосланади. Бу асослаш методи кенг қўлланади. Тахлилий хисоб-китоб методи тактик қарорларни асослашнинг асосий методи хисобланади.
Омилли метод тахлилий хисоб-китоб методининг турларидан бири бўлиб, у натижаларига қатор омиллар таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш йўлларини аниқлаш учун қўлланади.
Тизимли методлар асосида экспертларнинг мантиқий фикрлашлари ва тажрибаси ётади. Бу метод бошқарув xодимларининг фаолиятини бахолашда кенг қўлланади.
Тизимли методлар жумласига “ақлга хужум методи” хам киради. Бу методда қабул қилинаётган қарорларнинг вариантлари коллегиал равишда мухокама қилинади.
Қарорларни ишлаб чиқишнинг тажрибавий методлари рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг шаxсий тажрибаси, вазиятлар ва уларни хал қилиш усулларини умумлаштиришга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |