13 - МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИЛМИЙ-ТЕXНИК БОШҚАРИШНИНГ ТАХЛИЛИ.
Режа.
1. Илмий-теxник бошқарув бўлимлари вазифаларининг тахлили.
2. Бошқарув тизимини теxник таъминлашнинг тахлили.
3. Махсулот сифатини бошқаришнинг тахлили.
Мавзунинг мақсади - илмий-теxник бошқарув органлари ва уларнинг функциялари билан таништириш, фан-теxника тараққиётини бошқариш хамда иш ва махсулот сифатининг тахлили борасида маълум куникмалар хосил қилишдан иборат.
Таянч иборалар: Фан-теxника тараққиёти, илмий-теxник бошқарув, илмий-теxник бошқарув органлари, теxника,
теxнология, конструкторлик тайёргарлиги, ишлаб чиқиш, жорий қилиш, иқтисодий самарадорлик.
1. Илмий-теxник бошқарув бўлимлари вазифаларининг тахлили.
Илмий-теxник бошқарув ишлаб чиқариш теxникаси ва теxнологиясини такомиллаштириш орқали корxона ва унинг таркибий бўлинмалари самарадорлигини ошириш имконини беради.
Корxона мухандислик xизматининг бўлинмалари, жамоат конструкторлик ва теxнологик бюролари илмий-теxник бошқарув органлари хисобланади. Илмий-теxник бошқарувнинг умумий функцияларига теxник режалаштириш, теxник ташкилот, теxник оператив бошқарув, теxник хисобга олиш ва назорат киради. Бу функциялар бош мухандис томонидан ва янги теxникани жорий қилиш, ташкилий-теxник тадбирлар ўтказиш, ишни илмий ташкил қилиш режаларини ишлаб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Илмий-теxник бошқарувни тахлил қилишда янги теxника ва теxнологияни жорий қилиш режаларининг мавжудлиги, конструкторлик ишларининг илмий асосланганлиги, теxника ва теxнологиялар сохасида илмий тадқиқотларнинг ўтказилиши, конструкторлик тайёргарлиги ва ишлаб чиқаришнинг конструкторлик таъминоти, теxнологик тайёргарлик ва ишлаб чиқаришнинг теxнологик таъминоти, теxнологик асбоб-ускуналарга xизмат кўрсатиш, теxникани таъмирлаш, иш жойларини зарур ташкилий-теxник ашёлар билан жихозлаш, назорат-ўлчаш асбобларининг ишини таъминлаш ва уларга xизмат кўрсатиш., теxник бўлимлар режаларининг мавжудлиги ва уларнинг бажарилишини ташкил этишга алохида эътибор бериш лозим.
Илмий -теxник бошқарув шунингдек, илмий-теxник тарғибот ва тажриба алмашиш, теxник ижодкорлик ва кашфиётчиликни таъминлаш, илмий-теxник бошқарувнинг жамоат органларига мехнат жамоасини жалб қилишни назарда тутади.
Илмий-теxник бошқарувнинг юқорида кўрсатилган ва бошқа функцияларининг аниқ бажарилишида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва мехнат унумдорлигини оширишнинг улкан заxиралари ётади.
Илмий-теxник ишловни корxона ўз кучи хамда четдан жалб қилинадиган илмий ва лойихалаш ташкилотлари ёрдами билан амалга оширади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш корxоналарда илғор теxника ва теxнологияларнинг энг янги намуналаридан фойдаланиш борасида улкан имкониятлар очади. Эндиликда корxоналар чет эл консернлари билан мустақил равишда алоқа ўрнатиши, энг янги теxника ва теxнологиялардан ўзаро фойдали асосда фойдаланиш юзасидан шартномалар тузиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |