11-жадвал.
Ўқув лойиҳалари турларининг моҳияти
Ахборотли Тадқиқот Амалий лойиҳалар лойиҳалар лойиҳалари
Мақсади
Муаммога оид маъ- Тадқиқотни амалга Муаммони ҳал этиш лумотларни тўплаш, ошириш, тадқиқот усул ва воситалари-
уларни таҳлил қилиш, асосида муаммо ни ишлаб чиқиш умумлаштириш, изоҳини асослаш,
моҳиятини ѐритиш, келгусида ривож-
муаммони ҳал этиш ланиш учун янги
усул ва воситаларини муаммоларни
тавсифлаш, уларнинг асослаш аҳамиятини асослаш
Натижаси
Мақола, реферат, Ҳисобот, Ҳаракатлар дастури, маъруза, маъруза, бизнес-режа, кейс, кейс ва б. кейс ва б. стратегия, тавсия, маълумотнома
тўплами ва б.
Лойиҳа мавзуси (намуна)
Педагогнинг таълим Иш тажрибасидан Педагогнинг жараѐнига инновацион қатъий назар ҳар инновацион фаолият ѐндошуви ўқитиш бир педагог малакаларини сифати ва инноватор бўла ўзлаштириш дастури. самарадорлигини оладими? Педагогнинг
кафолатлай оладими? Педагогнинг инновацион
Педагогнинг инноваторлик фаолиятни ташкил инновацион фаолияти фаолияти даражаси этиш стратегияси айнан нималарда акс этади?
Модул Модул
Ўқув лойиҳалари муайян топшириқ бўлиб, унинг натижаси оддий бир маҳсулотни тайѐрлаш (м: технологик харитани тайѐрлаш, бирор модел, дейлик, дизайнерлик моделини яратишдан иборат бўлади. Бироқ, айни ўринда шуни ҳам қайд этиш керак, “лойиҳа” тушунчаси негизида ҳамиша ҳам амалий ҳаракатлар натижасиа тайѐрланган бирор-бир маҳсулот тушунилмайди. Чунки лойиҳа доирасида назарий, амалий ва методик характердаги ғояларни яратиш негизида маҳсулотни яратишга тўғри келади.
Ўқув лойиҳаларини тайѐрлашда амалиѐт ўқитувчиси муҳим ўрин эгаллайди. Унинг зиммасига бир қатор вазифалар юклатилади. Улар:
лойиҳа иши учун муайян мавзу, муаммони белгилаш;
лойиҳа топшириқларини ишлаб чиқариш; - лойиҳа ишини ўқув жадвалига киритиши;
лойиҳа жараѐнини моделини аввалдан ишлаб чиқиш, топшириқларни талабаларнинг имкониятларига мослаштириш;
талабаларни лойиҳа иши билан таништириш;
-уларнинг амалий фаолиятлари назорат қилиб туриш
Амалиѐт ўқитувчиси аввалдан қуйидаги материал ва ҳужжатларни тайѐрлаб олиши лозим:
лойиҳа (чизма, электросхема)лар;
лойиҳага тааллуқли топшириқлар баѐни;
маълумот йиғишга оид йўналтирувчи саволлар;
ўқув мақсадларни ѐриувчи маълумотлар
Амалиѐт ўқитувчиси таълим жараѐнида талабаларнинг фаолиятларини назорат қилиб бораи ва назорат натижаларини “Назорат протоколи”га қайд этади. Протокол талабаларнинг фаолиятини баҳолашга доир мезонларга эга бўлиши лозим.
Шундай қилиб, лойиҳа таълим ҳам шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида ўзига хос ўрин тутади. Бинобарин, бу таълим тури талабалар томонидан ўзлаштирилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларга бевосита ўқитиш жараѐнида амалий ҳаракатларни ташкил этиш асосида эга бўлинишини таъминлайди. Лойиҳа таълими ва лойиҳалаш технологиялари талабаларнинг жуфтликда ва кичик гуруҳларда ахборотли, тадқиқот ва амалий лойиҳаларни тайѐрлашлари учун зарур шартшароитларни яратиб беришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |