Шахсни ривожлантириш – индивидда вақт нуқтаи назаридан жисмоний ва руҳий ўзгаришларнинг содир бўлиш жараѐни бўлиб, у орқали индивид камдан кўпга, оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига кўрсатгичлари орқали такомиллашиб, камолга етиб боради
1960-1970 йилларда россиялик психологлар – Д.Б.Эльконин ва В.В.Давидовлар томонидан ўқитиш жараѐнини ва у билан бевосита таълим олувчи шахсини ривожлантириш тизимини ишлаб чиқилди ва амалиѐтда синаб кўрилди. Ушбу тизимнинг моҳияти ўқитувчиларда ўқитиш жараѐнида таълим олувчиларни ҳар қандай илмий маълумот билан ишлай олишга ўргатиш борасидаги кўникма ва малакаларни ривожлантиришдан иборат эди. Бошқача қилиб айтганда, таълим жараѐни шундай ташкил этилиши керак эдикки, у доимо ривожланувчи характер касб этсин.
Яна бир россиялик тадқиқотчи П.Я.Гальпериннинг “Ақлий хатти-ҳаракатлар, билимлар, малака ва кўникмаларни босқичмабосқич ривожлантириш назарияси” ҳам бевосита таълим олувчи шахсини ривожлантириш ғояларини асослади.
Ривожланиш ҳам ўзига хос хусусиятларни намоѐн этади.
Жумладан:
имманентлик (ривожланиш шахснинг ажралмас хусусияти бўлиб, у табиат томонидан юқтирилади); - биогенлик (шахснинг руҳий ривожланишини - кўп ҳолатда ворисийлик, ирсият белгилайди);
социогенлик (шахснинг ривожланишига ижтимоий муҳит таъсир кўрсатади);
психогенлик (инсоннинг ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини бошқариш тизими ҳисобланади);
индивидуаллик (шахс ўзида ривожланишнинг ўзига хос варианти ҳамда сифатларини индивидуал танлашдек кучли ҳодисани ифодалайди);
кўп босқичлилик (шахснинг ривожланиши
умумий даврийлик қонунияга мувофиқ кечади);
нотекислик (ҳар бир шахс вақт тезкорлиги ва ўсишдаги қарамақаршиликларнинг тасоифий танланишига кўра маълум суръатда ривожланади, бошқача айтганда ҳар қандай, ҳатто таълим ва тарбиянинг энг қулай шароитларида ҳам шахснинг турли руҳий белгилари, функциялари ва хусусиятлари ривожланишнинг битта даражасида тўхтаб турмайди);
жисмоний ўсиш руҳий ривожланишнинг миқдор ва сифат тавсифларини, даражасини ва индивиднинг ўзига хослигини ифодалайди
П.Я.Гальперин назарияси бўйича билимларни ўзлаштириш жараѐни олти босқичда кечиради (47-расм):
47-расм. Билимларни ўзлаштириш жараѐни босқичлари
Назарияга кўра билимларни ўзлаштиришда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
хатти-ҳаракатларни ўзлаштириш хатолар билан кечади (талаба ўқув материали мазмуни етарлича англамайди, таълимнинг асл моҳиятини тушуниб етмайди);
материални нисбатан тўла тушунади (бу ҳолат материал билан боғлиқ тушунчаларни ажратилиши билан тавсифланади);
хатти-ҳаракатлар тез, самарадор ва бехато ўзлаштирилади.
Психологик ривожланиш нуқтаи назаридан Л.В.Занков шахснинг умумий ривожланишини белгиловчи психологик назарияни ишлаб чиққан. Унинг умумий моҳияти қуйидагича:
кузатувчанликни ривожлантириш;
фикрлаш қобилиятини ўстириш;
амалий ҳаракатларни ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш;
айрим моддий объектларни яратиш малакаларини ҳосил
Л.В.Занковнинг назарияси асосида таълимнинг қуйидаги тамойиллари шахсда қобилиятларни самарали ривожлантиришга хизмат қилади (48-расм):
48-расм. Таълим тамойиллари (Л.В.Занков фикрига кўра) Ривожлантирувчи таълимнинг асосларидан яна бири – В.В.Давыдов назарияси саналади. Ушбу назария кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни илмий тушунчаларни ўзлаштирилишини тарғиб қилади. Бунда ўқувчилар томонидан таълим жараѐнида назарий тушунчалар тизимини ўзлаштирилиши лозим бўлиб, бу ўз ўрнида хусусийдан умумий билимларга ўтилишни таъминлайди.
Қатор назариялар муаммоли таълим билан боғлиқ бўлиб, Л.В.Занков ва А.М.Матюшкин томонидан олиб борилган тадқиқотлар таълимда муаммоли дарсларни ташкил этишга қаратилгандир.
Таълимнинг психолик асослари муаммоси кўпгина масалаларни қамраб олади. Таълимнинг муваффақияти бир қатор психологик омилларга боғлиқ. М: ўқувчининг ўқишга бўлган муносабати. Муносабат ўқувчининг диққати, ҳис-туйғулари, қизиқишлари, иродаси ҳамда у тутган йўлда намоѐн бўлади.
Таълим жараѐни, энг аввало, ўқувчилар диққатини тўғри йўналтира олишни талаб этади. Дарсларда кўргазмали қуроллардан, техник ва компьютер воситаларидан фойдаланиш таълим олувчида ихтиѐрсиз диққатни юзага келтиради. Ўқитувчининг дарсдаги вазифаси ишлаш ҳолатини юзага келтиришгина эмас, балки ўқувчиларнинг ўрганиладиган материалини идрок этишга қанчалик тайѐр эканликларини кузатиш ҳамдир. Ўқувчиларнинг диққати дарсда давомида ўзгариб туради. Шу сабабли ўкитиш жараѐнида бу қонуниятни назарда тутиш ва ўқувчилар диққатини материалнинг асосий жиҳатларига жалб этиш, уларни такрорлашга эътибор қаратиш лозим.
Таълим жараѐнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи томонидан бериладиган кўрсатмаларга ҳам боғлиқ. Ўқитувчи ўкувчиларда тегишли установка (йўналтиргич)ни ҳосил қилиши, маълумотларни муҳим, номуҳимлиги (қайси маълумотни эшитиб олиш, қайси маълумотни эса ѐдда тутиш зарурлиги)ни кўрсатиб ўтиши лозим. Бу каби кўрсатмалар берилмаганида, ўқувчиларда кўпинча нотўғри тасаввурлар вужудга келади.
Ўқитишнинг эмоционаллиги муваффақиятни таъминловчи омиллардан биридир. Таълим бериш жараѐни эмоционал жараѐн, агар ўқувчиларга берилаѐтган ахборот уларда ҳеч қандай ҳис-туйғу уйғотмаса, уни ўқувчилар яхшилаб эсда олиб қолмайди. Шу сабабли ўқувчиларнинг руҳий ҳолатлари, муайян пайтдаги кечинмаларини инобатга олиш зарур. Оптимистик кайфият ўқув фаолиятининг самарали кечишини таъминлайди. Ўқувчилар эмоционал руҳдаги материални яхшироқ ўзлаштиради. Шу сабабли ўқитувчи ўқув жараѐнининг эмоционал бўлишига эътиборни қаратиши керак.
Таълим жараѐнида билиш жараѐнларини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Билиш жараѐн мураккаб фаолият бўлиб, у қуйидаги тарзда кечади:
Do'stlaringiz bilan baham: |