Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкент молия институти


Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини ташкил этишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари



Download 460,85 Kb.
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi460,85 Kb.
#109271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Fayzullaeva N HBAS-64 kurs ishi budjet

1. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини ташкил этишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари- қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир:

  • Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;

  • Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;

  • вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;

  • бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари, Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш, Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадлари:
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
белгилангантартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига бюджет ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси даромадлари:
тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;
тиббиёт ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига тиббиёт ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадларини шакллантириш. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари белгиланган тартибда давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ҳамда молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобидан шакллантирилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантиришБюджет ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар:
ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб турилганлиги учун;
ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун;
стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланишиучун;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.
Ундириладиган тўловларнинг миқдорлари, уларни киритиш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ундириладиган тўловлар бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси харажатлариБюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан:
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;
бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари учун фойдаланилади.
Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари биринчи навбатда ушбу қарзларни тўлаш учун сарфланади.Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари харажатлари
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан:
моддий-техник базани мустаҳкамлаш;
ходимларни моддий рағбатлантириш;
бошқа харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ходимларнинг қўшимча сонини сақлаб туриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда рўйхатдан ўтказишБюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш ҳамда тасдиқлаш бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари учун белгиланган тартибга ўхшаш тартибда амалга оширилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича жамланма даромадлар ва харажатлар сметалари ушбу Кодекснинг 107-моддасида харажатлар сметалари учун белгиланган муддатларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг даромад қисми молия йили бошидаги маблағлар қолдиғи ҳамда даромадларнинг манбалар кесимидаги прогнозидан ташкил топади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ходимлар сони сақлаб турилган тақдирда, бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасига кўрсатилган ходимлар сони бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган штат жадвали илова қилинади.
Бюджет ташкилотининг штат жадвалинитузишватасдиқлаш. Бюджет ташкилотининг штат жадвали 1 январь ҳолатига кўра ҳар бир бюджет ташкилоти бўйича мазкур ташкилот учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тузилади.Янгидан тузилаётган бюджет ташкилотининг штат жадвали, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бюджет ташкилоти фаолият кўрсата бошлашидан икки ой олдин тузилади ва кучга киради.Лавозимларнинг номлари ва ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар, базавий ставкалар:
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида, намунавий штатларда ҳамда қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф разрядларида, базавий ставкаларда назарда тутилган лавозимларга;
Тасдиқланган намунавий штатларда назарда тутилган ходимлар сонига;
Ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сонига, шу жумладан бюджет ташкилотларининг бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан сақлаб турилган бошқарув ходимлари сонига;
Давлат бошқаруви органларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бошқарув, хизматлар кўрсатувчи ва техник ходимлари сонининг ўзаро нисбати нормативлариг амувофиқ бўлиши керак.
Иш ҳақининг ҳисоб-китоби тарификация рўйхатларига мувофиқ амалга ошириладиган лавозимлар штат жадвалига лавозимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ставкалар сони, ойлик меҳнатга ҳақтўлаш жамғармаси кўрсатилган, тарификация рўйхати штат жадвалига илова қилинган ҳолда киритилади.
Айрим бюджет ташкилотлари учун тасдиқланган намунавий штат нормативлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар, базавий ставкалар мавжуд бўлмаганда, уларнинг штат жадвалларига киритиладиган лавозимларнинг номи ва ходимлар сони ҳамда уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари, базавий ставкалари ушбу ташкилотлар томонидан ташкилотнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишувга кўра белгиланади.
Амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида назарда тутилган, устамалар, қўшимча ҳақ тўлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган, бир йил учун ҳисоб-китоб қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси бюджет ташкилотининг штат жадвалида алоҳида сатр билан кўрсатилади. Бюджет маблағлари олувчилар — капитал қурилиш бўйича буюртмачилар хизматларининг штат жадвали ушбу моддага мувофиқ тузилади.Бюджет ташкилотининг штат жадвали ташкилотнинг бош бухгалтери (унинг ўринбосари) ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиғи (штат жадвалига мувофиқ молиявий-иқтисодий масалалар бўйича мутахассис) томонидан имзоланади ҳамда ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади.
Бюджет ташкилотларининг штат жадвалларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
Харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тартиби. Ташкилотларнинг ушбу Кодексда белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари улар молия органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киритилади.
Жорий йилнинг 1 апрелигача:
бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг тасдиқланган жамланма харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари, шунингдек харажатлар сметалари ва штат жадваллари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларида;
туманлар ва шаҳарлар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари ва штат жадваллари — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари, шунингдек тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан харажатлари тегишли молия органи томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказишдан олдин молия органлари:
бюджет ташкилотлари ходимларининг харажатлар сметалари бўйича тасдиқланган иш ҳақи суммаларининг штат жадваллари бўйича тасдиқланган иш ҳақига мувофиқлигини;
штат жадвалида назарда тутилган лавозимлар номларининг ва ходимлар сонининг, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг, базавий миқдорларининг белгиланган нормативларга мувофиқлигини;
Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасининг тўғри шакллантирилганлигини;
Умумтаълим, ўртамахсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директор жамғармаси тўғри шакллантирилганлигини;
Харажатлар сметасида тасдиқланган стипендиялар учун харажатлар суммасининг харажатлар сметасига доир ҳисоб-китобларга мувофиқлигини;
Тўртинчи гуруҳнинг моддалар бўйича ёйилмасидаги харажатлар суммасининг харажатлар сметасида тасдиқланган суммага мувофиқлигини текширади.
Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаси давлат мақсадли жамғармалари маблағларини олувчилар томонидан уларнинг бир йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида ойма-ой бўлинган ҳолда тузилади ва тасдиқланади.Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметасининг ва унга доир иловаларнинг шакллари, шунингдек сметани тузиш тартиби давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан тасдиқланади.
Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини тасдиқлаш жорий йилнинг 10 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича тасдиқланган харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан жорий йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг
бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
тартиби тўғрисида Низомга (бундан кейин Низом) мувофиқ Бюджетдан
ташқари маблағларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш
тартиби қуйидагича:
Патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни
тўлаш бўйича миллий валютада тушган маблағлар: тушган маблағлар умумий
ҳажмининг 20 фоизи миқдорида - Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига; тушган маблағлар умумий ҳажмининг80 фоизи миқдорида - Агентликнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамигаўтказилади.
Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга
оширганлик учун тушган валюта маблағлари ҳисобот давридан кейинги
ойнинг 3- кунигача валюта блок-ҳисоб рақамларидан (хорижий валютанинг
ҳарбиртурибўйича):
агар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, хорижий валютада тушган маблағлар умумий
ҳажмининг 90 фоизи миқдорида - Инновацион ривожланиш ва новаторлик
ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;
хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 2 фоизи
миқдорида - белгиланган тартибда конвертация қилингандан кейин
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;
хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи
миқдорида - Агентликнинг хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Агентликнинг тегишли ғазначилик ҳисоб рақамига тушган
маблағларнинг:
а) камида 50 фоизидан - Агентликка юкланган вазифалар ва
функцияларни ўз вақтида бажариш билан боғлиқ бўлган Агентликнинг жорий таъминоти учун, шу жумладан: моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, хизмат сафарлари харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун;
Агентликнинг архив ишларини юритиш ва кутубхона фондини
таъминлаш учун; ахборот ва тармоқ ресурсларини шакллантириш ва сақлаш,
шу жумладан сервер ҳамда телекоммуникация асбоб-ускуналарига,
компьютерларга ташкилий техникага техник ва тизимли хизмат кўрсатиш,
дастурий маҳсулотларни яратиш ва кузатиб бориш, ахборот хавфсизлигини
таъминлаш, шунингдек матбаа хизматлари кўрсатиш учун;
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва
муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида
жалб этилган маҳаллий ва хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун
фойдаланилади.
б) қолган маблағлардан - Агентлик ходимларини моддий
рағбатлантириш учун фойдаланилади. Бунда блок-ҳисоб рақамларидаги (ҳар
бир хорижий валюта бўйича) ҳамда Агентликнинг миллий валютада патент
божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб
рақамидаги маблағлардан бошқа йўналишлар бўйича фойдаланиш
тақиқланади.
Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий
рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида
Агентликнинг вақтинчалик фойдаланилмаётган бюджетдан ташқари
маблағлари банклардаги депозитларга жойлаштирилиши мумкин.
Ҳисоб рақамларидаги, шу жумладан блок-ҳисоб рақамидаги (ҳар бир
хорижий валюта бўйича) Агентликнинг тасарруфида қолган хорижий
валютадаги маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотиш кунидаги курси бўйича) сўм эквивалентига ҳисоблаган ҳолда Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин. Бунда миллий валютага конвертация қилинган маблағлар Агентликнинг миллий валютадаги ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.
Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари.
Агентлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ажратиладиган
маблағлар юқори малакали кадрларни моддий қўллаб-қувватлашга ва
меҳнатини рағбатлантиришга, Агентлик ходимлари нуфузини оширишга,
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва
муҳофаза қилиш соҳасидаги ёш истиқболли мутахассислар ва олимларни жалб этишга йўналтирилади.
Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш Агентликнинг миллий
валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қуйидаги шаклларда
амалга оширилади: рағбатлантириш тўловлари; ҳисобот давридаги иш
якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар; бир йўла
мукофотлар тўлаш; ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш;
йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар.
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантириш
тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор
Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимига кўра
Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади. Агентликнинг
таркибий бўлинмалари раҳбарларига ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича
рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентлик бош директори ёки бош директорнинг таркибий бўлинмага мутасадди бўлган ўринбосари тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентлик бош директорининг
ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш
тўғрисидаги қарор Агентликнинг бош директори томонидан қабул қилинади.
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентликнинг бош директорига
рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Агентликнинг махсус комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда
тузилади. Комиссия таркибига Агентликнинг бош директори ва Агентлик
касаба уюшмаси қўмитасининг вакили мажбурий тартибда киритилади.
Комиссиянинг иш тартиби Агентлик бош директори томонидан
тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Рағбатлантириш тўловлари. Рағбатлантириш тўловлари юқори малака
учун лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар тарзида, ходим
лавозим маошининг 65 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.
Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз
вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми
бузилган ҳолларда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати
билан мукофотлар, шунингдек бирйўла мукофотлар тўлаш. Агентлик
ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари
муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилади. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар
топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим
вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун
ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан
ҳар бир ходим мукофотининг аниқ миқдори ходим йиллик лавозим
маошининг саккиз баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ишда
камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар
мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл
қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби
қоидаларидабелгиланади.
Йиллик иш якунлари бўйича Агентлик ходимларига қўшимча
мукофотлар тўланиши мумкин. Бунда мукофотларнинг йиллик миқдори
ходимнинг ҳисобот йилидаги лавозим маошининг олти бараваридан
ошмаслиги керак. Агентлик ходимларига алоҳида муҳим аниқ топшириқларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир
йўла мукофот тўланиши мумкин, унинг миқдори йилига икки лавозим
маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ходимларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари Ходим меҳнат
таътилига чиққанда унга бир лавозим маошидан кўп бўлмаган миқдорда
моддий ёрдам тўланиши мумкин. Моддий ёрдам, шунингдек Агентлик
ходимларига истисно ҳолларда - уларнинг мурожаатига ёки Агентлик касаба
уюшмаси қўмитасининг ташаббуси бўйича (ходимларнинг тўй ва юбилей
тантаналарида, яқин қариндошлари вафот этганда, оғир жароҳатлар олганида,
оғир касалланганида, табиий офатлар оқибатида ва бошқа ҳолларда) тегишли
ходимнинг икки лавозим маошигача бўлган миқдорда тўланиши мумкин.
Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда - энг
кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 2 баравари миқдорида белгиланади ва
тўланади. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация
тўловлари ҳар ойда - транспортда юриш ойлик карточкаси қийматидан ортиқ
бўлмаган миқдорда белгиланади ва тўланади.
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш тартиби.
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган даромад ва
харажатларнинг тасдиқланган сметасига мувофиқ уларнинг ғазначилик ҳисоб
рақамидан тушиши доирасида амалга оширилади.
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тасдиқланган
сметада назарда тутилган миқдорлардан ортиқча тушган бюджетдан ташқари
маблағларидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартириш киритилгандан
кейин амалга оширилади. Юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан
ўтказиш ва улар учун Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамларидан тўлов
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бюджетдан ташқари
маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида назарда тутилган ва жорий молия йилида сарфланмаган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда улардан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадлар учун кейинги
молия йилида фойдаланилади.
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш,
тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши
юзасидан жавобгарлик ва назорат. Агентликнинг ушбу Низомда кўрсатилган
бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан
мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик
Агентликнинг бош директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.
Агентлик ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига
бюджетдан ташқари маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланилиши
тўғрисидаги ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича ва
муддатларда тақдим этиш шарт. Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳар икки йилда камида бир
марта Агентликнинг молия-хўжалик фаолиятини, Агентликнинг бюджетдан
ташқари маблағлари тўлиқ тақсимланиши ва улардан мақсадли
фойдаланилиши масаласини мажбурий тартибда ўрганган ҳолда тафтиш
қилади.



Download 460,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish