Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкент молия институти


-жадвал Бюджет ташкилотларида товар(иш,хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатлари ва сотиш жараёнининг ҳисобда акс эттирилиши4



Download 460,85 Kb.
bet5/8
Sana22.02.2022
Hajmi460,85 Kb.
#109271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Fayzullaeva N HBAS-64 kurs ishi budjet

2-жадвал
Бюджет ташкилотларида товар(иш,хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатлари ва сотиш жараёнининг ҳисобда акс эттирилиши4

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш натижасида бюджет ташкилотлари хўжалик юритувчи тижорат субъектлари каби бозор муносабатларининг иштирокчисига айланади ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш асосида маълум турдаги харажатларни амалга оширади ва даромадлар олади. Шундай экан, бугунги кунда бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун биринчи галда бу фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ҳамда мувофиқлаштириш, шу билан бирга бу соҳада бюджет ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Аммо, бугунги бозор иқтисодиёти даврида бюджет ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда уни тартибга солиш учун юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий базанинг ўзи камлик қилмоқда. Бюджет ташкилотлари 414-сонли қарорга мувофиқ 2000 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинган.


Бўшаб қолган маблағлар бюджет ташкилотининг моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги кунда бюджет ташкилотларида солиқ солинадиган базани аниқлашга эхтиёж сезилмаяпти, бунинг оқибатида эса, бюджет ташкилотларида товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби юритилишида баъзи бир хатоликларга йўл қўйилмоқда. Яъни, айрим бюджет ташкилотларида давр харажатларининг акс эттирилмаслик ҳолатлари ҳамда барча харажатларнинг таннархга олиб борилиши каби холатлар учрамоқда.


Берилган мақсадли солиқ имтиёзлари бюджет ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун албатта жозибадор муҳит яратиб беришга қаратилган, аммо кўрилган даромаднинг сарфланиш йўналишларининг қатъий белгилаб қўйилганлиги, назорат даражасининг юқорилиги,ташкилотлар молиявий бошқарувининг марказлаштирилганлиги ҳамда мазкур жараён норматив-ҳуқуқий хужжатларда аниқ тартибга солинмаганлиги бюджет ташкилотлари учун товар(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишда қийинчиликлар туғдирмоқда. Бундан ташқари бюджет ташкилотларида ушбу солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари, бухгалтерия ўтказмалари, ҳисоб регистрлари ҳамда ҳисоботларда акс эттиришда мунозарали ҳолатлар мавжуд. Чунки, бюджет ташкилоти солиқ имтиёзлари тўғрисида солиқ идорасига солиқ ҳисоботларини топшириш амалиёти мавжуд эмас. Бу эса, солиқ имтиёзларидан мақсадли фойдаланишга оид бухгалтерия ҳисоби юритилиши заруриятини йўқолишига олиб келмоқда.



Download 460,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish