Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкент молия институти


-жадвал Асосий воситаларни (бино иншоотлардан ташқари) сотилиши



Download 460,85 Kb.
bet7/8
Sana22.02.2022
Hajmi460,85 Kb.
#109271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Fayzullaeva N HBAS-64 kurs ishi budjet

3-жадвал


Асосий воситаларни (бино иншоотлардан ташқари) сотилиши
жараёнини бухгалтерия ўтказмалари7

Амалдаги “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома” га мувофиқ счётлар режасида 26-счёт “Бюджетташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйичажорий йилга молиявий натижалар” счёти таркибида “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчёти киритилмаган. Бизнингча26-счёт таркибида 263- “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчёти киритилиши ҳамда 27- счёт “Бошқа даромадлар бўйичажорий йилга молиявий натижалар” таркибидаги 273 “Инвентаризациянатижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчёти бекор қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қонунчилик талаблари бўйича бюджет ташкилотлари 2018 йил 1январгача ривожлантириш жамғармаси маблағлари даромадлари бўйичасолиқлар ва барча йиғимлар тўлашдан озод этилганлиги ва бўшаб қолганмаблағлар моддий техника базасини кенгайтиришга йўналтирилиши белгиланган8. Ҳисобда ушбу талаблардан келиб чиқиб барча солиқлар(фойда солиғи, мол мулк солиғи ва бошқалар) йиғимлар (Давлат мақсадли вабошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар) бўйича имтиёзлар акс эттирилиши керак. Шунингдек солиқ ва йиғимлар бўйича ҳисоботлар ўрнатилган муддатларда солиқ идораларига тақдим этилиб борилиши лозим. Бу ҳолатлар бўйича ҳам амалиётда бухгалтер мутахассислар томонидан турли ёндашувлар асосида ҳисоб юритилмоқда. Яъни солиққа тортиладиган база ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобига бўшаб қолган маблағларни шакллантириш ва шу маблағларни моддий техника базани кенгайтиришга йўналтирилиши бўйича ноаниқликлар кузатилмоқда.
Бизнингча бу ҳолат бўйича ҳисобда солиқ имтиёзларини акс эттириш ваулар бўйича ҳисоботларни тузиш юзасидан услубий кўрсатма яратилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўз навбатида солиқ имтиёзлари бўйича ҳисоб ахборотларини ягона тартибда шакллантириш имкониятини яратади.Бюджет ташкилоти ҳуқуқий мақомида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов - контракт шакли бўйича даромадлар ҳисобини юритиш аксарият холларда даромадларни тан олиниши касса усулига мос ҳолда амалга оширилаётганлигини кузатиш мумкин.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун, шунингдек “Ҳисоб сиёсати” бюджет ҳисоби стандартига асосан даромадлар ҳисоблаш тамойили (пул маблағлари харакатига боғлиқ бўлмаган ҳолда) асосида ҳисобда акс эттирилиши белгиланган Маълумки ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан маблағлар тушими ўқувйилининг биринчи ярми учун 1 октябргача ва иккинчи ярми учун 1 мартгача амалга оширилиши белгиланган. Ушбу муддатларда таълим муассасалари буюртмачиларга юк хати (счёт фактура) расмийлаштириб ҳисобда даромад сифатида акс эттириши ва ушбу ҳолатни 175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчёти дебетива 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағларибўйича даромадлар” субсчёти кредити бўйича ёзувда аксэттириши керак.
Бунда дебиторлик мажбурият юзага келади ва униундирилиши 90 календарь кунидан ортиб кетмаслиги керак. Ўқитишнинг тўлов контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича ҳисобда даромадларни тан олиш мезонларига аниқлик киритиш, ҳар бир талаба бўйичабуюртмачилар кесимида дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларни акс эттирилиши тизимини йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Бу амалдагимеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини таъминлайди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ишлаб чиқариш ва сотишдан, бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан қўшимча даромадларга солиқ имтиёзлари қўлланилади.
Бюджет ташкилотларида солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисоботларда фақат балансдаги 285- “Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчёт умумлашган ҳолда акс этирилмоқда. Лекин имтиёзлар бўйича таҳлилий маълумот олиш имконияти йўқ. Бюджет ташкилотларида солиқлар, бошқа мажбурий тўловларимтиёзлари ва улар ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйичамаълумотлар қуйидаги ҳисобот шаклида акс эттирилиши тавсия этилади.Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш фаолияти мавжуд бўлган бюджет ташкилотларида чорвачилик маҳсулотлари таннархи ҳисобини юритишда ҳам муаммоли ҳолатлар мавжудлиги кузатилмоқда. Масалан ўстиришдаги ва боқувдаги чорва молларини ўсиш вазнини кирим қилиниши ёки қорамолчиликдан насл олинганда уни баҳолаб балансга олиниши жараёнларида ягона ёндашувлар мавжуд эмас. Бу ҳолатда бизнингча счётлар режасига “Боқувдаги ва ўстиришдаги чорва моллари” счёти киритилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек қорамолчиликда олинган наслни бозор баҳоси белгиланиб шу баҳода балансга кирим қилиниши лозим. Булардан ташқари Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари талабларидан келиб чиқиб алоҳида “Қишлоқ хўжалиги” бюджет ҳисоби стандарти қабул қилиниши бу борадаги муаммоли масалаларни ечимини таъминлайди.Хулоса қилганда бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мос ҳолда бюджет ташкилотлари бухгалтерия объектлари ҳисобини такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқдир.


ХУЛОСА
Курс ишини бажариш жараёнида қуйидаги асосий хулосалар шакллантирилди.
Бюджет ижросининг Ғазначилик тизими жорий қилиниши, бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобварақлари Ғазначиликка қамраб олиниши билан нафақат бюджет маблағлари балки, бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишнинг мухим сифат босқичи юзага келди. Бюджет ташкилотлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича сметалари доирасида харажатларни амалга ошириб ушбу харажатларни молиялаштириш бевосита ташкилотнинг кўрсатмасига кўра Ғазначиликда очилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шаҳсий ҳисобварақлар орқали амалга оширилади. Бюджет ташкилотлари ҳисобварақлардаги бошқа бюджетдан ташқари маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланишни тўғри амалга ошириш ва уларни назорат қилиш учун улар бўйича ҳисоб ишлари тўғри ва аниқ ташкил этилиши талаб этилар экан. Ҳисобварақлардаги бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати ҳисоби маблағларнинг амалдаги норматив хужжатлар талаблари доирасида шаклланиши ва сарфланишини таъминлашда мухим ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш воситаси ҳисобланар экан.
Хўжалик операцияларини амалга оширишда турли мураккабликлар ва ноаниқликларга дуч келмаслик учун бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этишда бухгалтерлар унинг норматив-ҳуқуқий ва услубий таъминотидан етарлича хабардор бўлиш ва уларга тўлиқ амал қилишлари шарт. Юқоридаги расмда келтирилган маълумотларни изоҳлайдиган бўлсак, аввало ҳисоб ишларини ташкил этиш ва юритиш учун асос бўлиб ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикасининг соҳага оид Кодекс ва қонунлар, Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари таъкидлаб ўтиш жоиздир. Шунингдек, ушбу норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг базавий тамойилларини умумлаштирувчи стандартлар асос бўлиб хизмат қилади.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг объектлари ҳаракатини ҳисобда тўғри акс эттириш учун услубий асослар қаторида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этишга оид норматив-ҳужжатлар (Низомлар, йўриқномалар, қоидалар ва бошқалар)ни мисол келтириш мумкин. Булардан ташқари айрим истисноли ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган бухгалтерия ҳисобинингалоҳида объектлари бўйича ҳисоб юритиш механизми ҳамда хусусиятларини акс эттирувчи услубий кўрсатмалар ва тавсияларни ҳам таъкидлаш мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби хизмати фаолиятининг мукаммал ташкил этилиши ва юритилишида алоҳида бир жиҳат мавжудки, у юқорида санаб ўтилган барча норматив-ҳуқуқий ҳамда услубий таъминотларга тўлиқ амал қилган ҳолда шакллантириладиган бюджет ташкилотининг ҳисоб сиёсати ҳисобланади. Бюджет ташкилотининг ҳисоб сиёсати ўзида бухгалтерия ҳисоби хизматини барча ташкилий, услубий ҳамда техник жиҳатдан мукаммал юритилишида муҳим услубий таъминот ҳисобланади.

Download 460,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish