Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташкент молия институти



Download 460,85 Kb.
bet1/8
Sana22.02.2022
Hajmi460,85 Kb.
#109271
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Fayzullaeva N HBAS-64 kurs ishi budjet


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ


«БЮДЖЕТ ҲИСОБИ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ИШИ»
КАФЕДРАСИ
«БЮДЖЕТ ҲИСОБИ»


фанидан

Бюджет ташкилотларида ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби” мавзусидаги




К У Р С И Ш И


Бажарди: Сиртқи бўлим ҲБАС-64 гуруҳ
талабаси Файзуллаева Нигора
Илмий раҳбар: доц. Абдувахидов Ф.

Курс иши тақриз учун берилди
«____» ________2020 й.




Курс иши ҳимоя учун тавсия этилди
(тавсия этилмади)

«____» ________2020 й.





Курс иши ҳимоя
қилинди
«____» ________2020 й.

Баҳоси «____»



Комиссия аъзолари таркиби:
А.Суванкулов
Р.Маннапова
Ш.Халилова

Имзолар:
____________
____________
____________





ТОШКЕНТ-2020
РЕЖА
КИРИШ
Асосийқисм
1. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини ташкил этишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари.
2. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракатини хужжатлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш амалиётининг таҳлили.
3.Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини такомиллаштириш.


ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
К ИРИШ
Мамлакатимизда бюджет тизимини ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришга ўтказиш бўйича ишлар анча олдин бошланган ва бугунги кунда янада авж олиб, ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бюджетни ўрта ва узоқ муддатга режалаштириш ҳақида гап борганда кўп ҳолларда асосан иккита масалага яъни, бюджетнинг даромадлар қисмини таъминлаб берадиган иқтисодий ўсиш ва унинг барқарор бўлиши ҳамда ҳаражатларнинг натижадор бўлиши ҳақида фикрлар билдирилади. Биз ушбу мақоламизда бюджетни ўрта ва узоқ муддатга режалаштиришни заруратга айлантирадиган ҳаражатларнинг натижадор бўлишига эътибор қаратамиз. Чунки бюджетни ўрта ва узоқ муддатга тузилиши зарурияти, аввало давлат олдига қўйилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифасини узоқ муддатли жараён эканлигидан келиб чиқади. Ҳудди узоқ ва ўрта муддатли режалаштириш каби натижага йўналтирилган бюджетлаштириш ёки дастурий-мақсадли молиялаштиришга ўтиш ҳам кўп йиллардан бери мамлакатимиз бюджет тизими кун тартибидаги масаладир. Бунда алоҳида эътибор бериладиган масала шундан иборатки, натижага йўналтирилган бюджелаштиришга ўтиш учун бюджетни ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш механизмлари бўлиши кераклиги таъкидланиб келинади. Бу ўринда фикримизча, агарда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (дастурий-мақсадли молиялаштириш) тизими ёки унинг элементлари бўлмаса, бюджетни ўрта ва узоқ муддатга режалаштиришнинг мантиқий асослари йўқолади. Яъни, бюджетни ўрта ва узоқ муддатга режалаштириш айнан натижаларга эришишни таъминлашга қаратилган чоралардан биридир.
Мамлакатимизда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларни баҳолаш индикаторларига келганда мураккабликларга дуч келаётгани, бу масала айниқса ижтимоий йўналтирилган бюджет шароитида муаммога айлангани сир эмас. Лекин фикримизча аввало, бюджет маблағларини натижага йўналтиришдан олдин ушбу натижаларга эришилишидан мақсадларни аниқлаб олиш лозим. Хар қандай натижа маълум бир мақсадларни рўёбга чиқариши лозим. Мамлакатларнинг мақсадлари турли хил бўлсада, бугунги кунда унинг энг зарурлари Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан жамланиб “барқарор ривожланиш мақсадлари” номи остида тарғиб этиб келинмоқда. Ушбу мақсадлар 17 тани ташкил этиб, мақсадлар таркибида 169 вазифа ва уларни бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш учун фойдаланиладиган 244 та индикаторлардан иборат. Ўзбекистонда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар жумладан, барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ташаббуслар ҳам доимо қўллаб-қувватланиб келинган.
Хусусан, мамлакатимизда барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида миллий мақсадларни белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сонли қарори1 қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, мамлакатимизда миллий барқарор ривожланиш мақсадлари белгилаб олинда ва улар умумий сони 16 тани ташкил этади ҳамда уларга эришиш учун 124та вазифалар танлаб олинган. Шунингдек, кейинчалик ушбу вазифаларни бажарилишини мониторинг қилиш учун ишчи гуруҳи томонидан 206та индикаторлар шакллантирилди. Айнан ушбу индикаторлардан мамлакатимиз бюджет тизимида ўрта ва узоқ муддатларда натижага йўналтирилган бюджетлаштиришда фойдаланилиши мумкин. Бунинг учун дастлабки қадамлар қўйилди дейишимиз мумкин. Жумладан, мамлакатимизда айнан 2019 йил учун тасдиқланган давлат бюджети бўйича давлат бюджети ҳаражатларининг барқарор ривожланиш мақсадлари билан боғлиқлиги таҳлили амалга оширилди ва у 71,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса натижага йўналтирилган бюджетлаштиришга ўтишда барқарор ривожланиш мақсадларидан фойдаланиш мумкинлигини камида 71,5 фоизга исботламоқда.



Download 460,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish