ижтимоий
муаммоларнинг
кескинлашишидан ташвишланган
турли
филантроп жамиятлар
шуғулланган.
Саноат капитализмининг ривожланиши Фапб ижтимоий тузилмасида
улкан ўзгаришларга
олиб келди, бу эса инсон ва жамият ўртасида
муносабатларнинг янги типини юзага келтирди. Ғарбда
янги интеллектуал
йўналиш вакиллари пайдо бўлди, уларнинг қарашлари давлатнинг шахс
олдидаги жавобгарлиги ва маънавий бурчи тўғрисидаги тушунчалар пайдо
бўлишига кўмаклашди. Ижтимоий муаммоларнинг кескинлашиши ночорлар
муаммосининг келиб чиқишига олиб келди, жамоатчилик фикри ушбу
муаммо барқарорлик ва тартиб-интизомга хавф туғдиради, деб ҳисоблади. Ва
буҳолат,
пировардида, аҳолининг турли гуруҳларини эмпирик ўрганишга буюртмалар
пайдо бўлишида ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказилишида, кейинчалик эса
ижтимоий ислоҳотчилар ташаббуси билан ижтимоий ходимларни
тайёрлашнинг турли шакллари пайдо бўлишида акс этди. Янги ҳаракатнинг
интенсив ривожланиши, ихтисослаштирилган
хизматларнинг ташкил
этилиши натижасида нафақат шошилинч ёрдам кўрсатишни назарда
тутадиган, балки профилактик ёки олдини олувчи хусусиятга эга ижтимоий
фаолиятнинг энг самарали моделлари изланди
2
.
Замонавий жамият мисли кўрилмаган техник юксалаётган ҳозирги даврда
одам бошқармайдиган ахборот технологиялари жорий этилмоқда, аҳолига
ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимига сингиб кетадиган ишчи кучи
ажралиб
чиқмоқда. Тахминий ҳисобларга кўра, ҳозирги вақтда АҚШда ёлланма ишчи
бўлиб ишлайдиганларнинг деярли 15 фоизи оила, таълим, соғликни сақлаш,
қариялар, руҳий касаллар, болаларга ёрдам бериш сингари амалий ишларда,
ахлоқ тузатиш муассасаларида иш билан таъминланган. Бу ихтисосликка энг
умумий ёндашишдир. У тегишли соҳадаги ходим турли соҳаларда
зарур
билимга эга бўлишини талаб қилади. У ёрдам сўраб мурожаат қиладиган
одамлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши, фойдаланилиши мумкин бўлган
ташкилотлар
ва
муассасаларни,
амалдаги
миллий
конунчиликни,
молиялаштириш манбаларини, ушбу соҳада фаолият олиб борадиган
бошқа мутахассислар фаолиятини ва бундай ҳолатларда кўрсатиладиган
хизматларни билиши керак. Ижтимоий ходимлар кенг доирадаги
муаммоларга дуч келмокда. Алкоголизм, мулкчилик ҳуқуқларининг
бузилиши, болаларга ёмон муомалада бўлиш, эр- хотинлар жанжали, руҳий
ва
жисмоний касалликлар, дарбадарлик, жамиятдан ҳоли яшаш шулар
жумласидандир. Буларнинг барчаси махсус тайёргарликни талаб қилади.
Бундай иш дилетантликка, юзаки ёндашишга тоқат қилмайди,
чунки
ижтимоий ходимлар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлибгина қолмай,
. ' Теодор Шанин. Социальная работа как культурный феномен современности. Новая
профессия и академическая дисциплина в контексте социальной теории и политической
практики нашего дня // Русский журнал. 26 сентября 1997 г.
балки касбга доир ахлоқий нормалар ва тамойилларга риоя қилишга шахсан
тайёр бўлишлари керак. Буларнинг барчасига ва бўлғуси ижтимоий
ходимларнинг бевосита
фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларга олий ва ўрта махсус ўқув
юртларида ўқитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: