Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимояқилиш
ва қўллаб-қувватлаш
ижтимоий таъминот ва суғурта тизими орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тўғридан-тўғри амал қиладиган
асосий нормалар ва ҳуқуқлар мавжуд. Мана шуҳуқуқ ва нормалар
базасида ижтимоий қонунчилик ривожланган.
1991 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни
ижтимоий ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонун имкониятлари чекланган
кишиларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш миллий модели
шаклланишини бошлаб берди. Ўзбекистон бола, алоҳида эҳтиёжларга
муҳтож
шахслар ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги асосий халкаро ҳужжатларга
кўшилди ва уларга мувофик ўз сиёсатини олиб бормоқда.Ўзбекистонда
инсон камолоти билан боғлик кўплаб йўналишлар б Уйича қуйидаги муҳим
мақсадли ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда: оилани мустаҳкамлаш,
соғлом авлодни тарбиялаш, соғликни сақлашни ислоҳқилиш,аёлларнинг оила
ва жамиятдаги мақоми ва ролини ошириш, ногиронларгакам таъминланган
оилаларга ва болали оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий ёрдам
кўрсатиш дастурлари шулар жумласидандир. Республикада ижтимоий
таълим муассасаларини ривожлантиришга катта аҳамият берилмокда, уларда
имконияти чекланган болалар таҳсил олади.
Аҳолининг кам таъминланган катламларига меҳр-мурувват кўрсатиш ва
уларни мақсадли қўллаб-қувватлаш мамлакат ҳаётининг ажралмас қисмига
айланди. Бундан ташқари, дастурий хусусиятга эга норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар мавжуд, мамлакат Президентининг оилани, аёллар, болалар,
кексалар, ногиронларни ҳимояқилишга каратилган барча Фармонларини улар
қаторига киритиш мумкин. Жумладан,
2007 йил Ўзбекистонда «Ижтимоий
ҳимоя йили»
деб эълон қилинди, Давлат дастури кабул қилинди ва
муваффақиятли амалга оширилди. Дастур доирасида амалдаги қонунчиликка
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, имконияти чекланган кишиларни
ҳимояқилишни назарда тутадиган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
қабул қилинди. Фақат 2007 йилда «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурига
мувофиқ 26 та қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Улар
орасида «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимояқилиш
тўғрисида», «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида», шунингдек
«Ҳомийлик
тўғрисида»
ва
«Йод
етишмаслиги
касалликлари
профилактикаси
тўғрисида»ги
қонунлар алоҳида диқкатга лойиқдир.
Бундан ташқари, имконияти чекланган кишиларни маънавий ва моддий
қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди, бунда асосий эътибор ногирон
болаларга қаратилди. Мамлакатда ижтимоий ёрдам ва ҳимоянинг барча
турлари давлат, ижтимоий, ҳукуматга қарашли бўлмаган ва хусусий
ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон янги иқтисодий муносабатларга ўтиши шароитларида аҳолининг
катта қисми мураккаб ижтимоий ҳолатга тушиб қолди. Буҳолат
мамлакатда бозор муносабатларига ўтишнингҳар бир босқичи ўзига
хосликларини ҳисобга олган ҳолда аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш
тизимиривожланишига кўмаклашди. Жумладан, агар бозор муносабатларига
ўтишнинг дастлабки босқичида давлат бутун аҳолини ижтимоий
ҳимояқилиш
йўлидан борган бўлса, ҳозирги вақтда эса ҳақиқатдан ҳам муҳтож бўлган
оилаларга ёрдам кўрсатишга урғу берилмокда. Аҳолини аник
йўналтирилган
ижтимоий
ҳимояқилиш
механизми
ишлаб
чиқилди,
катъий
табақалаштирилган ёндашув унинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади
3
.
Ҳозирги вақтда республикада ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш
фаолияти турли соҳа мутахассислари - социологлар, психологлар,
педагоглар,
ҳуқуқшунослар, тиббиёт ходимлари ва бошқа соҳа вакиллари томонидан
амалга оширилмоқда. Турли соҳа мутахассисларининг интеграциялашиши
керакли ва зарур ишдир. Бироқҳозир мамлакат таълимнинг турли соҳаларида
янги «ижтимоий ходим» касбига пухта тайёрлаш вазифаси олдида турибди.
Жаҳон амалиётида ижтимоий фаолият олиб боришнинг ўлкан тажрибаси
тўпланган. Бў борада мамлакатимиздаги тажриба ҳам кам эмас. Бироқ
мамлакатда ҳозирги ижтимоий ҳолат ижтимоий фаолият концепциясининг
асосланишини ва ўни амалиётга татбик этилишини талаб қилади. Ҳаёт
ижтимоий технологияларни, ижтимоий иш олиб бориш ва ташкил
этишнинг
тўшўнарли ва ишончли усулларини ишлаб чикишни талаб қилади. Жаҳон
тажрибаси кўпчилик мамлакатларда ижтимоий ходимлар фаолиятини
ҳисобга
олмай туриб, давлатнинг ижтимоий тараққиёт дастурини ҳам, ижтимоий
сиёсатини ҳам амалга ошириб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Кишилар на
ўзлари, на оиласи ва на дўстлари бас кела оладиган муаммоларга тобора
кўпрок дуч келмоқда. Бунинг учун алоҳида касбга эга кишилар - ижтимоий
ходимлар талаб этилади. Ҳам касб ва ҳам фан сифатида ижтимоий иш
интеграл хусусиятга эга. Ижтимоий иш пайдо бўлган даврдан бошлаб бу иш
билан педагоглар,психологлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахасслар
шуғулландилар,ижтимоий иш назарияси турли илм соҳалари туташган жойда
3
1 И. Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсагасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари
ватараккиёткафолатлари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1997.
юзага келди. Ижтимоий иш назарияси психологлар, социологлар, педагоглар,
тиббиёт
ходимлари,
ҳуқуқшунослар,
файласуфлар,
шунингдек,
эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишнинг турли жиҳатларини
тадқиққиладиган бошқа соҳа вакиллари саъй-ҳаракатлари туфайли юзага
келди. Жумладан, ушбу тадқиқотларда психологларни инсон шахси
муаммолари, педагогларни уларнинг тарбияси муаммолари, социологларни
ижтимоий
тузилма
муаммолари,
ҳуқуқшуносларни
муҳтожларга
профессионал ёрдам кўрсатишнинг қонуний базаси, файласуфларни эса
унинг энг умумиймуаммолари қизиқтиради. Бошқача сўзлар билан
айтганда,у комплекс дастурларни ҳал қилишда турли соҳавакиллари
ўртасидаги ҳамкорликни назарда тутадиган соҳалараро тадқиқотларнинг
натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |