вазият тушунилади. Кўриниб турибдики, муаммоларга
дуч келган инсон
ижтимоий иш объектига айланмоқда. Ижтимоий иш назариясида замонавий
ижтимоий иш мижозларининг ҳар ҳил типологиялари мавжуд. Одатда улар
қуйидаги устувор асосларни ҳисобга олган ҳолда таснифланади: ҳаётий
муаммоларни мустақил равишда ҳал қилиш имконини бермайдиган
соғликнинг ҳолати (ногиронлар, руҳан заиф одамлар, руҳий зарбага учраган,
ўз жонига қасд қилишга мойил одамлар); пенсионерлар, қийин ҳаётий
вазиятга тушиб қолган кекса кишилар (ёлғиз кишилар, ногиронлар);
экстремал ижтимоий шароитларда хизматқилиш ва меҳнат қилиш (Иккинчи
жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, фронт
ортида меҳнат қилганлар ҳамда уруш вақтида ва тинч вақтда ҳалок бўлган
ҳарбий
хизматчиларнинг
бевалари
ва
оналари);
оилалар
турли
тоифаларининг нохуш ҳолати (даромаднинг пастлиги,
ишсизлик, тўлиқ
бўлмаган оилалар, етим болалар, ота-оналаридан маҳрум бўлган болалар,
ноқулай руҳий муҳитда яшаётган оилалар ва
бошқалар); ҳар ҳил шакллар ва турлардаги девиант хулк-атвор (девиант хулк-
атворли болалар ва ўсмирлар, тошбағир муносабат ва зўравонликни бошидан
кечираётган болалар ва аёллар, озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтган
шахслар, алкоголни суистеъмол қиладиган, гиёҳванд моддалар қабул
қиладиган шахсларнинг оиласи). Аёллар ва болалар анъанага кўра ижтимоий
иш
мижозларининг алоҳида
тоифаларига ажратилади, аҳолининг
ушбутоифалари ёрдамнинг махсус турларига ва турли ташкилотлар
ходимларининг кўмагига муҳтож. Ижтимоий иш субъекти эҳтиёжмандларга
ёрдам кўрсатиш бўйича барча вазифаларни бажаради. Ижтимоий иш олиб
борадиган ва уни касб сифатида ёки жамоатчилик асосида бошқарадиган
кишилар ва ташкилотлар субъектга киради. Улар
орасида асосан ижтимоий
ишни ташкил этиш билан шуғулланадиганлар (уларни ташкилотчилар ёки
бошқарувчилар деб аташ мумкин), бевосита ижтимоий ёрдам
кўрсатадиганлар ҳам бор. Уларни шартли равишда амалий ижтимоий
ходимлар, деб аташ мумкин.
Қуйидагилар ижтимоий иш субъектлари ҳисобланади: турли даражалардаги
қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимиятида давлат ва унинг барча
тузилмалари. Ушбу тузилмада Ўзбекистонда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлиги, шунингдек, турли даражалардаги ижро этувчи
бошқарув органлари алоҳида роль Уйнайди; турли ижтимоий хизматлар -
оилаларга ва болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатадиган ҳудудий марказлар,
ижтимоий-реабилитация
марказлари; ота-оналар васийлигисиз қолган
болаларга ёрдам кўрсатадиган марказлар, имкониятлари чекланган болалар
ва
ўсмирлар учун реабилитация марказлари, болалар ва ўсмирлар учун болалар
Уйлари, аҳолига руҳий-педагогик ёрдам кўрсатиш марказлари, давлат
корхоналари, ташкилотлар,
муассасалар, олий шахс юртлари ва уларнинг
бўлинмалари маъмуриятлари, жамоатчилик,
хайрия ташкилотлари -
касаба уюшмалари, жамғармалар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари
(маҳаллалар), хусусий ижтимоий хизматлар, ҳукуматга қарашли бўлмаган
ташкилотлар). «Маҳалла», «Нуроний», «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз
эмассан» жамоатчилик хайрия жамғармалари, Болалар жамғармаси,
Ногиронлар
жамияти
Ўзбекистонда
нодавлатхайрия
ташкилотлари
ҳисобланади. Ва, ниҳоят, амалий ижтимоий иш билан касб сифатида ёки
жамоатчилик асосларида (кўнгиллилар) шугулланадиган кишилар ижтимоий
ишнинг бош субъекти ҳисобланади (ижтимоий терапевт, ижтимоий
геронтолог, ижтимоий эколог, ижтимоий педагог). кўрсатиладиган
ижтимоий ёрдамга ижтимоий ходимнинг мижоз ва унинг аҳамиятли
ижтимоий муҳити билан ўзаро муносабатлари асос қилиб олинади.
Ижтимоий ўзаро алоқа тизимида инсон ўрнининг кўриб чиқилиши ижтимоий
ишнинг предмети соҳасини аниқлаш имконини беради. Мижозга ижтимоий
ёрдам кўрсатаётиб, ижтимоий ходим унинг ижтимоий аҳволига дучкелади.
Ижтимоий аҳвол - муаммони ҳал этишга тегишли бўлган барча алоқалар
билан биргаликда индивидуал ёки гуруҳли олиб бориладиган ижтимоий
ишнинг аниқ бир мижози муаммосининг аниқҳолати.
Do'stlaringiz bilan baham: