Мавзу: Ногиронлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиясининг умумий масалалари



Download 2,54 Mb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#177683
  1   2
Bog'liq
1 маъруза

  • Фан номи: Ногиронлиги бор шахслар билан ижтимоий иш амалиёти
  • Маърузачи: Б.Толибов.Ижтимоий иш кафедраси ўқитувчиси

Мавзу: Ногиронлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиясининг умумий масалалари.

  • Мавзу: Ногиронлар билан ижтимоий иш олиб бориш технологиясининг умумий масалалари.
  •  
  • Режа:
  • 1.Ногиронлар билан ижтимоий иш ва унинг хусусиятлари.
  • 2. Ногиронлар билан итимоий иш фанининг объекти, предмети, мақсади ва вазифалари.
  • 3.Ногиронлар билан ижтимоий ишга тарихий ёндашув. Ногиронлар билан ижтимоий ишга ҳуқуқий ёндашув.
  • Инсоният ўз тарихида ҳар доим ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан имкониятлари чекланган одамлар билан тўқнаш келган. Ривожланишнинг турли даврларида уларга муносабат ҳам турлича бўлган. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан «ногирон — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахс. Шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги —шахснинг ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳаракатланиш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат этиш, шунингдек ўқиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилиятини ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлиги»дир.Бу сўз лотинча invalidus сўзидан олинган бўлиб, айнан «кучсиз, кучли эмас» деган маъно англатади, яъни, in — «эмас» + validus — «кучли», бошқача айтганда, бу – жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий жиҳатдан камчилиги бўлган инсон фаолиятида мавжуд тўсиқ ёки чекловларни билдиради.

Одатда соғлиғи билан боғлиқ муаммолари мавжуд кишилар сони уруш ва ҳарбий ҳаракатлардан кейин кўпайиб кетгани боис, ана шу урушлар пайтида яраланган, жароҳат олган, касаллик орттирган собиқ ҳарбийларга аҳолида эътибор қаратилган. Соғлиғида муаммоси мавжуд бўлган ана шу собиқ жангчилар «ногирон» (инвалид) деб аталган. Францияда ушбу атама армияда ҳарбий хизматни ўтаган ва давлат олдида хизмат кўрсатган, яралангани, жароҳат олгани ёки қаригани боис ҳарбийликка ярамай қолган жангчиларга нисбатан қўлланилган. Беш юз йилдан ортиқ вақт мобайнида давлат соғлиғи билан боғлиқ муаммоси мавжуд инсонларни икки гуруҳга ажратиб келган. Биринчи гуруҳга армияда хизмат қилган ва яраланиш, жароҳат олиш ёки кексайганлиги сабаб соғлиғида муаммолар пайдо бўлган ногиронлар киритилган. Иккинчи гуруҳдан эса ҳеч қачон ҳарбий хизматни ўтамаган, жароҳатлари, касалликлари туғма, кундалик турмушда ёки ишлаб чиқариш жараёнида орттирилган болалар ҳамда катта ёшдаги аҳоли киритилган. Бу гуруҳ майиб-мажрухлардан иборат бўлган.

  • Одатда соғлиғи билан боғлиқ муаммолари мавжуд кишилар сони уруш ва ҳарбий ҳаракатлардан кейин кўпайиб кетгани боис, ана шу урушлар пайтида яраланган, жароҳат олган, касаллик орттирган собиқ ҳарбийларга аҳолида эътибор қаратилган. Соғлиғида муаммоси мавжуд бўлган ана шу собиқ жангчилар «ногирон» (инвалид) деб аталган. Францияда ушбу атама армияда ҳарбий хизматни ўтаган ва давлат олдида хизмат кўрсатган, яралангани, жароҳат олгани ёки қаригани боис ҳарбийликка ярамай қолган жангчиларга нисбатан қўлланилган. Беш юз йилдан ортиқ вақт мобайнида давлат соғлиғи билан боғлиқ муаммоси мавжуд инсонларни икки гуруҳга ажратиб келган. Биринчи гуруҳга армияда хизмат қилган ва яраланиш, жароҳат олиш ёки кексайганлиги сабаб соғлиғида муаммолар пайдо бўлган ногиронлар киритилган. Иккинчи гуруҳдан эса ҳеч қачон ҳарбий хизматни ўтамаган, жароҳатлари, касалликлари туғма, кундалик турмушда ёки ишлаб чиқариш жараёнида орттирилган болалар ҳамда катта ёшдаги аҳоли киритилган. Бу гуруҳ майиб-мажрухлардан иборат бўлган.
  • Қадимги Юнонистонда ҳарбий ногиронлар оиласи билан давлат қарамоғида бўлган. Римда эса ногиронларга ер участкалари, жангларда қўлга киритилган ўлжадан улуш ажратилган, шунингдек пул таъминоти белгиланган. Ногиронлар жамиятнинг обрў-эътиборли кишилари саналишган, ҳамда ижтимоий таъминотнинг анчайин ривожланган тизими улар хизматида бўлган. Соғлиғи билан боғлиқ муаммоси мавжуд кишиларнинг иккинчи тоифаси эса одатда ғарибхоналарда, ногиронлар уйларида сақланган. Бу ерда улар таом ва бошпана билан таъминланган. Қадимги Русда майиб-мажрухлар учун илк ғарибхоналар Иван Грозний подшолиги даврида пайдо бўлган (1551 йил). Ўрта асрларда Франция ва Англияда ҳарбий ногиронларга қараш монастирлар зиммасига юклатилган. Испанияда, кейинроқ эса Англия ва Голландияда яраланган ва жароҳат олган ҳарбий ногиронларга пенсия ва бир марталик моддий ёрдам тўланиши тизими йўлга қўйилган. 1606 йилда Франция қироли Генрих IV томонидан яраланган, касалга чалинган ва қариб қолган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳарбий ғарибхоналар тизими жорий этилган. У иккита, яъни насроний раҳм-шафқат ҳамда авлиё Людовик госпиталларидан иборат бўлган.
  • 1872 йилда пастор ва филантроп Ганс Кнудсен (Копенгаген, Дания) майиб-мажрухларга ёрдам Жамиятини, ортопедия клиникасини, касбий таълим мактабини ва ишлайдиган ногиронлар учун устахона очади. Мазкур мактаб фаолияти 1884 йил Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтган шифокорларнинг Халқаро конгрессида тилга олинади. Майиб-мажрухлар билан ишлашдаги бу тажрибага шифокорлар ижобий баҳо беришади ва тез орада ушбу тажриба Скандинавия давлатлари (Швеция, Норвегия)да ҳам жисмоний имконияти чекланган кишиларга ёрдам кўрсатиш соҳасига жорий этилади. Петербургда (1895 йил) Қизил Хоч Қўмитаси пастор Ганс Кнудсен тажрибасига таяниб етимхона – майиб-мажрухлар учун мактаб, мискинлар ва касалларга васийлик қилиш Жамиятининг Петровск ва Василеостровск бўлимлари қошида катта ёшдаги ногиронлар учун етимхона очади. XIX асрда ва XX аср бошларида майиб-мажрухларни даволаш, уларга касб ўргатиш ва ижтимоий мослашувига кўмаклашиш билан боғлиқ тадбирлар Европа, АҚШ ва Россияда ҳомийлар, жамоа ташкилотлари, биринчи галда Қизил Хоч Жамияти ҳисобидан амалга оширилган.

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish