1.Мармеладлар тайёрлаш Цитрус меваларининг мармеладлари ушбу турга мансуб махсулотлар орасида ўзининг таъми, ажойиб ранги ва бошқа хусусиятлари билан биринчи ўринни эгаллайди. Мармеладлар десерт сифатида дастурхонларга кўплаб тортилади.
Пашенко Л.П., Жаркова И.М. ларнинг ёзишича цитрус меваларидан қандолатчилик саноатида торт ва пирожнийларнинг юзасини қиём-қобиқлашда ҳам фойдаланилади. Маҳсулотнинг юзасини қиём-қобиқлашда мармелад қайноқ бўлиши лозим. Шу боис цитрус мармеладлари бевосита қандолат корхоналарининг ўзида тайёрланади.
14. Маъруза. Цитрус ўсимликлари ҳосилини йиғиб териб олиш ва сақлаш Режа: Цитрус ўсимликларини ҳосилини йиғиб териб олиш
Цитрус ўсимликларини ҳосилини сақлаш
Таянч сўзлар Тур, нав, навдорлик, ранг, мева банди, боққайчи, цех, бактериялар, антисептик, чўтка, парафил, тўр, конвейер, стандарт, яшик, калибровка. Цитрус ўсимликларинининг ҳосили ўсимлик, тури, нави, об-ҳаво шароитига қараб турли муддатларда пишиб етилади. Ҳосилнинг пишиб етилиши шу навнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб уларнинг навдорлик белгиларидан бири уларга хос ранг пайдо бўлишига қараб аниқланади ва шунга биноан мевалар тўла пишиб етилишидан олдин сақлаш учун йиғиб териб олинади. Иссиқхоналарда траншеядагидан кўпроқ ҳосил олинади.
Мейер лимони октябрнинг иккинчи ярмида пиша бошлайди. Ноябрнинг биринчи ярмида мевалари ёппасига сарғаяди. Сўнгра тўлиқ етила бошлайди - қизғиш товланади, сарғайганда териб олинади. Бошқа навларнинг меваси кечроқ - ноябрнинг иккинчи ярми-декабрда терилади. Лимон ҳосили 2-3 марта терилади. Дастлабки пкки теримда ўртача ва йирик мевалари узилади. Охирги теримда ёппасига узилади.
Мевалар ўз вақтида териб олинмаса, тупи кучсизланиб қолади, гуллаб, ҳосилга кириши кечикади, мева тугилиши шароити ёмонлашади, бу эса кейинги йилги ҳосилдорлигига салбий таъсир этади. Бундан ташқари, ҳосил жуда кеч терилса, меваларнинг сифати пасаяди, пўсти қалинлашиб, дағалашиб, эти кам сув бўлиб қолади.
Апельсин ва мандарин ҳосили бир марта - ҳаммаси сарғайиб, тўқ сариқ тусга кирганда терилади. Ҳосилни теришдан 8-10 кун олдин суғориш тўхтатилади. Апельсин ҳосили пўсти бутунлай сарғайганда терилади, бу вақтда таркибида шакар энг кўп бўлади. Етилган мевалар тупида узоқ қолиши мақсадига мувофиқ эмас, ҳатто зарарлидир.
Мевани бевосита қўл билан узиб олмасдан унинг мева бандини боғ қайчилари билан кесиб олинади. Йиғиб териб олинган цитрус меваларга дастлаб ишлов берилади. Цитрус мевалари дастлабки ишлов бериш цехига келтирилади, дастлаб улар яшиклар ва контейнерлардан меваларининг шикастланмаслиги учун эъхиёткорлик билан бўшатиб олинади. Бу ерда мевалар катта кичиклигига қараб сараланади. Сараланган мевалар махсус ювиш ускуналарида ювилади ва бактерияларга қарши антисептиклар билан ишлов берилади.
Ювиш ускуналари одатда айланувчи чўткалар билан жиҳозланади, уларнинг айланиш тезлиги одатда 120 марта/дақиқа. Шундан сўнг цитрус мевалари тоза сув билан чайилади. Сўнгра мевалар вентиляторли сеткалардан ўтказилади. Бу ерда уларга иссиқ ҳаво пуркалади. Қуритилган мевалар парафин билан палировка қилинади ва улар канвейерли саралаш столига келиб тушади. Ускуна меваларни стандарт бўйича катталиги бўйича саралаб яшикларга жойлаштирилади. Цитрус мевалар қадоқлангандан сўнг тезда совутилиши лозим. Мевалар совутилгандан сўнг уларни сақлаш ишлари бошланади.