ПОМПЕЛЬМУС
Помпельмус (шеддок) Жанубий-Шарқий Осиё ва Зонд оролларидан келиб чиққан. Ёввойи ҳолда топилмаган. Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларида (Филиппин, Тайвань) саноат асосида етиштирилади.
Помпельмуснинг мевалари етарлича йирик бўлиб, кичикроқ тарвуз ўлчамигача (диаметри 20 см гача) боради. Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларида етарлича машҳур бўлиб, озиқ-овқатга десерт сифатида кенг ишлатилади. Мева этининг ранги яшилсимон, сарғиш, пушти ёки қонсимон қизил, таъми шаробсимон нордон-ширин ёки бироз аччиқ, баъзан аччиқлик умуман бўлмайди, ўзига хос ҳидли. Мевасининг шакли ясси-думалоқ, думалоқ, ноксимон ёки тескари конуссимон. Ранги сарғиш-яшил, оч сариқ ёки ёрқин сариқ. Пўстининг қалинлиги энг яхши навларда ўртача (1 см гача). Шарбатида қанд миқдори 9,5%, кислота 1%. Мевалари транспортда ташишга яроқли. Асосан тропик иқлимда етиштирилади. Паст ҳароратларга чидамлилиги бўйича апельсин ва грейпфрутга яқин туради. Бу хусусиятини уни субтропикларда ҳам (гарчи бу ерларда унинг сифати паст бўлса ҳам) етиштириш имконини беради. Модомики,
помпельмуснинг мевалари грейпфрутга ўхшаб кетади. Дарахти кучли ўсувчи (15 м гача), шоҳ-шаббаси думалоқ, ихчам. Барглари йирик, юраксимон кенг қанотли бандга эга, шакли чўзинчоқ тухумсимон, ости тукланган. Гуллари йирик, кўпроқ якка ёки шингилга тўпланган.
Помпельмус уруғлари моноэмбрионал бўлган ягона цитрус экини ҳисобланади. Муртакнинг бўлмаслиги ва кўп асрлар давомида уруғидан кўпайтириш помпельмуснинг хилма-хил шаклларининг юзага келишига сабаб бўлди. Ҳар хил навларнинг мевалари ўзининг ўлчами (100 г дан 2-3 кг гача) этининг ранги, унинг шарбатлилиги, таъми ва бошқаларига кўра бир-биридан кескин фарқ қилади. Шеддокнинг энг кўп тарқалган навларига Ноксимон Шеддок, Хирадо-бунтан, Бали Мерах, Пандан Ванги
ва бошқаларни мисол қилиш мумкин. Помпельмус асосан ўз уруғ кўчатларига ёки дағал лимонга пайванд қилиш орқали кўпайтирилади.
ЦИТРОН
Цитрон ёки цедрат энг қадимий цитрус экинларидан бири ҳисобланади. Адабий манбаларга кўра, у Фурот ва Дажла дарёлари водийсида эрамиздан бир неча минг йиллар аввал етиштирилган. Мевасининг хушбўй ҳиди, қалин пўстининг шакар билан биргаликда озиқ-овқатга ишлатилиши ва қандолатчиликда кенг қўлланишилиши (хусусан цукат ва мурабболар тайёрлашда) унинг тарқалишига сабаб бўлди. Цитроннинг мевалари жуда йирик (2-3 кг гача), узунчоқ, ноаниқ шаклли, пўсти жуда қалин, дағал, нотекис ва тиғиз, ранги сариқ-тўқсариқ бўлади. Эти жуда кам, таъми нордон, кам сувли, аммо аччиқ эмас.
Цитрон жуда қадимий экин бўлишига қарамай, истеъмол қилишдаги чекланганлиги сабабли у кенг тарқалмаган. Саноат асосидаги боғлар Италиядан ташқари кичикроқ миқдорда Исроил, Иордания, Греция ва Тунисда учрайди. Саноат аҳамиятига эга бўлмаган дарахтларини етиштириш мумкин бўлган ҳар қандай жойда учратиш мумкин.
Цитрон тиканли кичикроқ дарахт ёки туп кўринишида ўсади. Унинг барглари йирик, шакли овал, гуллари йирик, якка, ранги оқ. Лайм билан бир қаторда цитрон ҳам барча цитрус экинлар орасида совуққа энг чидамсиз ҳисобланади.Цитрон меваси барча цитрус усимликлар ичида энг катта – узунлиги ва эни 12 см дан 40 см гача, диаметри 8 см дан 28 см гача. Мевасининг эти кам ширали, шунинг учун унинг мевасини пишганда истъемол килиб булмайди меваси комплекс витаминларга, фитонцидга, эфир мойларига, гликозидга, флавоноидларга бой.
У цитрус ўсимликларининг дурагайларини етиштиришда пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Узок йиллардан буён у купгина касалликларга даво сифатида-уксуслар таёрлашда ични юритишда упка касалликлари ревматизм, ошкозон-ичак касалликларини даволашда хамда захарли хашоротлар ва илон чакганда захарга карши дори сифатида фойдаланиб келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |