ФОРТУНЕЛЛА
Фортунелланинг яшаш жойи Марказий ва Жанубий Хитой бўлиб, маданий ҳолда ҳам етиштирилади, табиатда ҳам учрайди. Фортунелла цитрус турларига жуда яқин ва у илгари цитрус турларидан бири деб ҳисобланган, аммо 1915 йилда Свингл фортунелланинг барча турларини Fortunella авлодига киритиб, уларни қуйидаги 4 та турга бўлди: маруми фортунелла, ёки думалоқ фортунелла, нагами фортунелла ёки овал фортунелла, мейва фортунелла, гонконг фортунелла. Бир қанча вақтдан сўнг эса Т.Танака мазкур турларга яна икки тур қўшди: чангжоу фортунелласи ва малай фортунелласи .
Фортунелла кичикроқ дарахт ёки бута кўринишида ўсади. Шоҳ-шаббаси қуюқ. Шоҳлари тиканли ёки тикансиз. Барглари хира яшил, майда. Гуллари якка ёки шингилларга тўпланган. Мевалари майда, шакли шарсимон ёки чўзинчоқ. Пўсти силлиқ, этли, хушбўй ҳидли, ширин ва уни истеъмол қилиш мумкин.
Мева бўлмалари 3-7 та. Уруғлари майда. Мевалари пўсти билан биргаликда янгилигида истеъмол қилинади, ундан мураббо, мармелад ва желе ҳам тайёрланади.
Тропик ва иссиқ субтропик иқлимга мослашган бўлишига қарамай, фортунеллалар узоқ яшайди чуқур қишки тинимга кетиши ҳисобига муайян даражадаги совуқларни ҳам ўтказа олади. Улар -10-12 0 С гача совуқни шикастланмай осон ўтказа олади. Об-ҳавонинг қишки ва баҳорги исиб кетиши уни қишки тинимдан уйғота олмайди. Ўзбекистоннинг субтропик ҳудудларида фортунелла тарқалмаган, аммо уни етиштириш учун Сурхондарё вилояти шароитида кенг истиқболлар мавжуддир.
Нагами фортунелла (овал) мевалари майда бўлиб, октябр-ноябрда пишади. Дарахти пакана бўлиб ўсади. Меваларининг шакли овал ёки тухумсимон, ранги тилларанг-сариқ. Пўсти силлиқ, таъми ёқимли ва хушбўй хидли. Эти нордон, мева бўлмалари 5, уруғи 1-3 та. Маруми фортунелла (думалоқ). Дарахти овал фортунелла сингаридир. Мевалари шарсимон ёки бироз ясси, ранги тилларанг-сариқ. Пўсти юпқа ва хушбўй ҳидли. Шарбати нордон, бўлмалари 4-7 та, уруғи 1-3 та. Мевалари октябр-январ ойларида пишиб етилади. Фортунелланинг бошқа тур цитруслар билан чатиштирилган қуйидаги дурагайлари машҳурдир: каламондин – фортунелланинг мандарин билан дурагайи; лаймкват – фортунелланинг лайм билан дурагайи; оранжекват – фортунелланинг апельсин билан дурагайи ва бошқалар мавжуд.
ЛАЙМ
Цитрус ўсимликлари тури, Маллакка оролида лимон ва цитрон ўсимликларини табиий чатишиши натижасида пайдо булган, генетик жихатдан лимонга якин.
Эрамиздан 1000 йиллар олдин таркалган ХIX асрнинг 70 – йилларида Антил оролларида саноат масштабида ундан фойдаланиш йулга куйилган. Лайм хар кандай иссик иклимли худудларда хатто юкори намгарчилик шароитларида лимон яхши ўса олмайдиган жойларда хам ўсаверади. Австралияда лаймнинг бир неча тур хиллари – бармоксимон, думалок, чўлда ўсувчи хиллари кенг тарқалган, лекин у 0о С да нобуд бўлади.
Лаймни етиштришда ва импорт қилишда етакчи мамлакатлар – Египт, Куба, Хиндистон, Мексика ва Антил ороллари хисобланади.
Лайм дарахти бутасимон, 1.5 метрдан 4-5 метргача, тиконли, май-июнда гуллайди, меваси ўртача катталикда, диаметри 3.5-6 см, мева ранги яшилрок таркиби инсон саломатлиги учун фойдали бўлган витаминларга, микроэлементларга, эфир мойларига ва кислоталарга бой. Милкни даволашда кариесга қарши, қонни тўхтатиш, токсик захарли моддаларни организмдан чиқариб юборишда, асабни тинчлантиришда ахамияти катта, энди пишган мевасидан шарбат, салатлар таёрлашда фойдаланилади.
Лаймнинг ширин лайм, рангпурлайм, фаластин ширин лайми, миср лайми, мексика лайми каби тур хиллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |