16. Маъруза. Республикамизда лимон етиштиришда машҳур, халқ академиги зайниддин фахриддинов сулоласи ҳақида.
Режа:
Фахриддин ота хикматлари ва васиятлари
Зайниддин ота хикматлари ва янги-янги лимон навларининг етиштирилиши
Зайниддин Фахриддинов авлодларининг хозирги даврда олиб бораётган ишлари
Таянч сўзлар
Тропик,субтропик,инсон умри,оқар дарё, деҳқон, кўчат, Гуржи, Грузия, цитрус, тошкент-1, юбилейний, Ф3,Ф4,Ф5.
Умр - мисли оқар дарё. Инсон умрини ҳам дарёга қиёслайдилар. Дарёнинг қадри ундан суғорилган экинзорлар, боғу роғлар ва обод манзилларга қараб ўлчанса, инсон умри дам жамият, ватан равнақига қўшган ҳиссасига, вояга етказган фарзандларининг меҳнаткашлиги, мехр-оқибати, илму ҳунарига қараб баҳоланади. Ҳар бир инсон маълум бир ёшга тўлганда ортига ўгирилиб умр дафтарига назар солади. Ўз-ўзига ҳисоб беради. Яшашдан мақсадим нима? Нималарга эришмоқчи эдим ва кўзлаган мақсадимга қай даражада эриша олдим? Шу каби саволларга жавоб излайди.
Ярим асрдан ошиқроқ хаётим давомида амалга оширган ишларим, эришган ютукдарим, хуллас курган-кечирганларимни эслаб, дилимда купдан тупланиб колган, хаётлик пайтида отамнинг ўзига айтмокка ботина олмаган дил сўзларимни жамлаб, когозга туширишга харакат қилдим. Бу менинг ўз-ўзимга берган ҳисобим ва фарзандлик бурчимдир.
Ўз даврида бобом Фахриддин ота ўғли бўлмиш падари бузрукворимга: "Ўғлим Зайниддин, субтропик ўлкаларнинг ўсимликлари бизнинг тупроғимизда ҳам ўсиб, гуллайди. Факат уларга эндигина тугилган чакалоққа қарагандек парвариш, эътибор керак. Ана шундагина Кавказнинг лимон, апельсин ва мандаринлари бизнинг Ўзбекистонда хам мўл хосил беради. Бу ишни сен амалга оширгин", дея ўгит берган эди. Ўз вактида отам падари бўзруквори тилагини бажариб кейинчалик ота васияти сифатида умрбод ардоқдаб келди. Фарзандлик бурчини оқлаб, лафзининг уддасидан чиқди.
2000 йил. Хаётининг сўнгги кунларида оғир бетоб бўлиб ётган отам мени ёнларига чақириб: "Ўғлим, олиб борган барча ишларим отамнинг менга қолдирган васияти туфайли бўлди. Мен отамнинг Ўзбекистонимизда иссиқ ўлка ўсимликларини ўстириб, мўл ҳосил олиш орзусини руёбга чиқардим. Бошланган иш давом этмоғи лозим. Уни сен давом эттиришинг керак. Мен сенга ишонаман", деб айтганлари ва отамнинг ишончини оқлаш учун қўлимдан келганча изланиб, тинмай мехнат килиб, хозирги замон талабига мос, янги технология асосида цитрус ва бошка мевали дарахт кўчатларини интенсив тарзда етиштириш, улардан мўл ҳосил олиш технологияси бўйича ўтказган амалий тажрибаларим билан ўртоқлашиб, боғдорчиликка ихлоси баланд инсонлар учун тавсиялар беришга тайёрлигимни билдирмоқчиман.
Отам Зайниддин Фахриддинов 1922 йилнинг 8 февралида Тошкент вилояти, Салор қўрғонида дехқон оиласида таваллуд топган. Бобомиз Фахриддин ота бир умр деҳқончилик билан шуғулланиб, касбига бўлган мехрини ўғлининг ҳам қалбига жо қила билган.
Зайниддин ота.
Ўз даврида Фахриддин ота ўзи туғилиб-ўсган Яланғоч қўрғонини боғ-роғларга айлантирган миришкор боғбон хам бўлган.
1932 йилда собиқ Иттифоқ хукумати қарорига асосан Ўзбекистонга Грузиядан лимон, апельсин, мандарин кўчатлари олиб келинади ва 32 та хўжалик ерларига экилади. Аммо кўчатлар уч йиллик синовдан ўтолмайди. Ўзбекистонда тропик ва субтропик ўлкаларга нисбатан қиш фасли анча совуқ бўлгани боис, кўчтларни мослаштира олишмаган. Чунки бу ўсимликлар иссиқсевар бўлиб, ўз юртида очиқ далаларда гуллаб, мева берарди. Шунинг учун олимлар бизнинг иқлимда уларни ўстириб бўлмайди, деган ўзил-кесил хулосага келишган эди.
Лимон, апельсин ва мандарин кўчатларини кўмиб ташлаётганликларини ўз кўзи билан кўрган Фахриддин бобога "Нега Ўзбекистондай серқуёш ўлкада буларни ўстириб бўлмас экан?"-деган савол умрбод ҳаловат бермайди. Ва ушбу жумбоққа ечим топишни ўғли Зайниддинга васият қилади.
Отамнинг болаликдан деҳқончиликка иштиёқи баланд бўлган. Эндигина 6-синфни тугатган, 12 ёшли бола бўлишига қарамай, ўзи мустақил равишда мева, сабзавот кўчатларини экиб, юқори қосил олишга эришган. Айниқса, атиргул кўчатларини ўстиришга алоҳида меҳри тушади. Ерга наъматак уруғини сепиб, униб чиккан нидолларни пайвандлаб, бир кунда 1000-1200 донагача атиргул кўчатларини тайёрлаган. Ёш Зайниддин қизиқувчанлиги туфайли 10 ёшида отаси билан баҳслашади ва 5-6 йилдан сунг хосил берадиган ёнгокнинг ўк илдизини кесиб, хандакда ўстиради ва икки йилдан сўнг хосил олади.
Ўғлининг ушбу х,аракатидан кувонган отаси хайратини яшира олмай: "Болам, сендан келажакда зўр боғбон чикади" дейди. Бу ният мурғак болакайнинг қалбида ниш ураётган орзу-умидларига куч, қанот беради. Ўғил бир ғайратига ўн ғайрат қўшиб ишлай бошлайди.
Баъзан гувоҳи бўламизки, жажжи фарзандлари мустакил бирор иш бошламоқчи бўлишса, "Қуйсанг-чи, қўлингдан келадиган ишни қилгин. Нима қиласан бекорга овора бўлиб!" дея ота-оналарнинг ўзлари уларнинг йўлига туғаноқ бўладилар. Бу - ўта хато иш. Шундай кезларда бобомнинг отамга айтган гаплари ёдимга тушади.
Бобомнинг ўғлини мурғак ёшиданок қўллаб-қувватлаганига, отамнинг ўзига ишончини орттиришига қўмаклашганига ва натижада тилаклари ижобат бўлиб, ўғлининг халқ академиги номига эришишгача етиб боришига сабаб, таянч бўлгани хақида ўйлаб қоламан.
Отам 1957 йилда ўзи етиштирган атиргул кўчатларини сотиш учун Грузияга олиб боради. Бундан асосий мақсади бобомнинг ушалмаган орзусини амалга ошириш, яъни цитрус ўсимликлар кучатларини Ўзбекистонга олиб келиш ва ўстириш эди. Шундай қилади ҳам. Гуржи тупроғидан лимон, апельсин, мандарин, грейпфрут кўчатларини харид қилиб, олиб келади ва хандак усулида иссиқхона ташкил қилиб, ёш нихолларни парваришлай бошлайди.
Албатта, ёрқин самарага эришиш учун шунинг ўзи кифоя қилмасди. Цитрус ўсимликлар агротехникасини, навларнинг хусусиятларини яхши билмаслик бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Ҳаттоки, баъзи бир ғайр кишилар бу ишдан бирон наф чиқишига шубҳа билан қараб, калака хам қилишарди.
Аммо ўз олдига аниқ максад қўя билган заҳматкаш боғбон бу каби гайрликларга, янги тажрибанинг машаккатларига сабр килиб, иссикхонадаги нихолларни мехр билан парваришлашда давом этаверади. Ишни цитрус ўсимликларни шароитга мослаштириб, тупроқ унумдорлигини оширишдан бошлади. Қилинган мехнат, чекилган заҳмат, пешонадан тўкилган тер зое кетмади. Лимон кучатлари ўзининг дастлабки нишонасини берди. Илк мева ўзилган қутлуғ кун - 1960 йилнинг 10 октябри эди!
Ўзбекистонда илк бор цитрус ўсимликларни иссиқхона шароитида ўстириб, лимончиликка асос солган ЎзР ФА нинг фахрий академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном, Соғлиқни сақлаш аълочиси - отам Зайниддин Фахриддинов ўз даврининг бир қанча давлат мукофотлари билан тақдирланган эди. Албатта, буларнинг барчаси машаққатли изланишлар, узлуксиз меҳнатлар учун берилган эди.
Аммо, отам мана шу юртнинг бир захматкаш фарзанди сифатида ватанимиз мустакиллигидан кейингина чинакам қадр-қиммат топди.
Отам бобомдан ўзидаги ерга бўлган муҳаббатини фарзанди юрагига дам сингдира олгани учун бир умр миннатдор эканлигини кўп бора таъкидларди. У киши фарзандлик эҳтироми учун яратган барча янги навлари номини бобом исмининг бош харфи билан боғлади: Ф1-"Тошкент", Ф2-"Юбилейний", ФЗ, Ф4, Ф5 ва д.к.
Нав яратиш ниҳол ундириш, боғ барпо этишга нисбатан анча қийин жараён. Бог ҳосилга кирса, одамлар мевасини бир неча ун йиллар ейди. Янги навдан эса инсоният авлодлар оша бахраманд бўладилар. Селекционер кўпрок келажак учун ишлайди. Нав яратишда шифокордек ҳаракат қилиш, ўсимлик дурагайлагандан кейин дам курашни сусайтирмаслик, атрофида парвона бўлиб парваришлаш талаб этилади. Янги навни расман тасдиқдаш ҳам осон иш эмас. У яратилгандан сўнг етти йил давомида синов майдонларида текширишдан ўтади. Ана шундай кунларда масладатларини аямай, руҳан мадад берган инсонларни отам ўзгача меҳр билан эслаб турарди. Табиатан менда шоирликка мойиллик йўқ. Бўлган ҳам эмас. Таниқли шоирларнинг шеърларини ихлос билан укиб юраман. Қачонки, паноҳ суянчиғимиз отам бу дунёни тарк этганларидан бир неча йил ўтиб, онамиздан ҳам айрилганимиздан сунг, уйимиз ҳам, қалбимиз ҳам хувиллаб қолди. Баъзида ота согинчи уртаб, дардларимни когозга тукадиган бўлдим:
Суратингиз олсам қўлимга,
Ўртар яна аччиқ хотира!
Кузатмоққа сизни сўнг йўлга
Юрагим дош бермади сира.
Мана бугун бахтли кунимда,
Сизни кўрмак истади юрак.
Отажоним, йўқсиз ёнимда
Айтмок учун эзгу бир тилак.
Инсон зоти борки, бир ишни бошлаганида, ёнида уни тўғри тушуна оладиган маслакдоши бўлгани қандай яхши. Онамиз Шарифа ая ана шундай инсонлардан эди. Отамнинг хар ишида кўмакдош, маслаҳатчи, керагида суянчиқ бўла олди. Онам тиш шифокори бўлиб ишлаш билан бир қаторда барчамизни оқ ювиб, оқ тараб, отам билан биргаликда вояга етказдилар. Оиламиздаги катта ўғиллар тўнғич акам Насриддин ўқитувчи. Камолиддин ва Шамсиддин акамлар онамнинг изидан боришди. Тошкент тиббиёт институтини тамомлаб, тиш шифокори бўлиб элга хизмат қилишди. Шамсиддин акам кейинрок Тошкент қишлоқ, хўжалиги институтида сиртдан ўқиб, агроном сифатида хўжалигимизда фаолият кўрсатди. Ҳозирда нафақага чиқиб, қарилик гаштини сурмоқда. Дилбар опам Тошкент тиббиёт педиатрия институтини битириб, болалар кардиологи бўлди. Аропиддин акам узоқ йиллар давомида лимончилик бригадасини бошқарди. Қолган фарзандларнинг хаммаси отамизнинг издошларига айландик. Ёвмиддин акам Лимончилик хўжалигини бошқарди. Раъвно опам илмий ишларини давом эттирди. Генетика бўйича илмий иш тайёрлаб, фан номзоди бўлди. Дилфуза - агрохимик. Ун йил лимонарияда лаборант бўлиб ишлади. Укам Нуриддин Тошкент давлат аграр университетининг мевачилик кафедрасида ишлаб, докторлик ишини химояга тайёрламокда. Синглим Дурдона Тошкент давлат молия института кошидаги академик лицейда ўқитувчи бўлиб ишлаб келмокда.
Юқорида бир неча маротаба таъкидланганидек, лимончиликка ишки тушган отамнинг шунча бола-чакаси бўла туриб ҳам маошсиз ишлаган кунлари кўп бўлган. Ана шундай пайтларда онам уларнинг кўнглини кўтариб, яхши гаплари билан мададкор бўла билди. Оила ташвишларининг бир кисмини ўз елкаларига олиб, турмушдаги камчиликларни отамга кўп билдирмасликка ҳаракат қиларди.
Яқинда нодир китоблардан биридан шундай ҳикматни ўқидим: "Инсон бу дунёни тарк этса-да, абадий дунёда фарзандларини, ортида қолган яқинларини дуо қилиб яшайди. Уларнинг рухи бизнинг ёнимизда, эришган ютуқларимиз, бахтимиздан шод бўлади..."
Топиб айтилган шу бир жумла сўз қалбимга нур олиб кирган-дай бўлди. Мехр билан боқиб турган онамнинг нуроний чехраси кўз олдимга келди. Иссиқхонамдаги лабораторияда янги навлар яратиш устида олиб бораётган изланишларимда онамнинг келиб дуо берганлари ҳали дам ёдимда. Ўша дамлар онам билан бўлган кичик сухбат қулоқдаримда акс-садо бергандек бўлади: "Болам, отанг бир умр лимончилик билан шуғулланиб ўтдилар. Сен ҳам отангга муносиб бўлиб, унинг изидан боргин. Отанг нихоясига етказа олмаган ишларни якунлашга ҳаракат қилгин..."
Онамнинг ўша дуолари менга лимончиликнинг сир-синоатларини ўрганиш йўлида қувват бўлмоқда. Ха, дуогўй онажонимнинг руҳи поклари нафақат уйимиз, балки умримизнинг-да, хануз ёрқин шамчироғи бўлиб келмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |