Экстемпорал усулида тайёрланган дори воситалар № ___
|
Дорихона штампи
|
Қабул қилган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О.
|
Тайёрлаган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О.
|
Текширган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О.
|
Берган дорихона фармацевт ходимининг Ф.И.О.
|
|
|
|
|
(рецепт йиртма корешогининг орқа томони)
|
БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА
Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.».
гиёхвандлик дори воситаларини махсус рецептура бланкалари учун
ТАРКИБИДА ГИЁХВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ БЎЛГАН ДОРИЛАРНИ
ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ РЕЦЕПТ
ZZ № ХХХХХХ
(даволаш муассасасининг мухри)
_____________________________200__й.
М
|
Rp
|
|
Д
|
А
|
|
|
О
|
X
|
|
|
Р
|
C
С
|
|
|
И
|
У
|
|
|
X
|
C
|
|
|
О
|
|
|
|
Н
|
X
|
|
|
А
|
И
|
|
|
Д
|
С
|
Қабул қилинди
|
|
А
|
О
|
|
|
|
Б
|
|
|
К
|
|
Фуқаро
|
|
О
|
X
|
|
|
Л
|
У
|
|
|
А
|
Ж
|
Касаллик тарихи №
|
|
Д
|
Ж
|
|
|
И
|
А
|
Шифокор
|
|
|
Т
|
|
(аниқ)
|
|
И
|
|
|
|
М.Ў.
Сиёх, билан тўлдирилади
Тузатишлар киритишга рухсат этилмайди
Унга кўра, қуйида номлари келтирилган айрим тоифадаги шахсларга дори воситалар бепул берилади:
1. Сил касаллиги.
2. Мохов касаллиги (лепра).
3. Онкологик касалликлар.
4. СПИД (ОИТС – орттирилган иммунотанқислиги синдроми).
5. эндокринологик касалликлар.
6. Руҳий касалликлар.
7. Ясама юрак қопкокчаларини қўйиш оператсиясини ўтказилгандан кейин ва аъзоларини кўчириб қўйган беморлар.
8. Ҳеч кими йўқ муҳтожлар.
9. 1941-1945 йилдаги уруш қатнашчилари, ногиронлари ҳамда имтиёз томонидан уларга тенглаштирилганлар.
10. 1941-1945 йилдаги меҳнат фронти қатнашчилари.
11. Чернобил АЭС фалокати оқибатларини тугатишда қатнашиб ногирон бўлганлар.
12. Байналминал ҳарбий хизматчилари.
13. Ядро полигонларида ва бошқа нурланиш ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган нафақа ёшидаги шахслар.
3-шакл пушти рангдаги рецептура бланкаси бўлиб, гиёхванд дори воситалар учун қўлланилади. Ушбу рецептура бланкаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28 ноябрдаги № 527 сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Рецепт бланкалари шаклидан қатъий назар, қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
Хат боши. Бу ерда даволаш муассасасининг номи, манзили ва телефон рақами, бемор тўғрисида муълумот, рецепт ёзилган сана ва уни ёзган шифокор исми-шарифи кўрсатилади;
Шифокорнинг фармацевтга мурожаати бўлган Recipe (олинг) сўзи қисқартирилиб, Rp кўринишида ёзилади;
Дори воситасини тайёрланиши керак бўлган дори моддалар рўйхати. Аввал асосий дори модда (basis), кейин эса, асосий модда таъсирини кучайтирувчи қўшимчалар (adjuvans), таъмини яхшиловчилар (Corrigens) ва шакл берувчилар (constituens) ёзилади.
Дори воситасини тайёрлаш ва бериш тўғрисидаги кўрсатмалар: Misce (аралаштир) – қисқартирилган кўриниши М., fiat (бўлсин)-биргаликда, fiant – кўпликда.
Шакл берувчи воситани керак бўлганича олишлик quantum satis ut fiat (қисқартмаси q.s.) шаклида ёзилади. Сўнгра дорини бериш тўғрисида кўрсатма келади. Da, Detur ёки Dentur (кўпчилик кўринишида) teles doses Numero., қисқартирилганда D.t.d.N., яъни шундай дозада кўрсатилган миқдорда беринг.
Сигнатура (Signatura) қисқартма – S., дорини қабул қилиш усули.
Сигнатурада дорини қабул қилиш тартиби давлат ёки рус тилларида ёзилади (1 ош қошиқда, 1 таблеткадан ва б.). дори воситасини кун давомида неча марта ва нима билан ичиш ҳам сигнатура қисмида кўрсатилади.
Шифокорнинг имзоси.
5.2. Дори воситаларини ёзиш ва тайинлаш тартиби
Амбулатор шароитда беморларга дори воситаларини тайинлаш ташҳис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини белгилаш йўли билан касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусияти ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (амбулатор картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита шифокор томонидан имзоланади.
Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатор шароитда даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатор-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатор шароитда дори воситасининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.
Амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам,паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида ва касаллиги сурункали бўлган беморларни даволашда дори воситаларининг тайинланиши ва ёзилиши тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига мувофик, касалликнинг ўзига хос одатдагидек кечиши, касалликнинг оғирлиги ва табиатидан келиб чиққан ҳолда шифокор томонидан амалга оширилади.
Дори воситаларининг амбулатор шароитда шошилинч тиббий ёрдам ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатилишида даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири билан келишиш асосида тайинланиши ва ёзилиши қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
бир сутка давомида бир беморга беш ва ундан ортиқ дори воситалари ёки бир ой давомида ўндан ортиқ номдаги дори воситалари тайинланганида;
дори воситаларининг қўлланилиши натижасида касалликнинг ўзига хос кечмаслигида;
асосий ва (ёки) йўлдош касалликлар асорати мавжудлигида;
дори воситалари ўзаро таъсирининг ва мутаносиблигининг ўзига хослиги туфайли айрим дори воситаларининг тайинланиши уларнинг қўлланилишига доир йўриқномаларга мувофиқ фармакотерапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ва (ёки) бемор ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |