Технологик нуқтаи назардан рецепт – фармацевтга дори тайёрлашда кўрсатма ва асос бўлиб хизмат қилади, қандай дори воситаларидан фойдаланиш ва қандай дори шаклга келтиришни кўрсатади.
Иқтисодий ҳужжат бўлиб, дори ва ёрдамчи моддаларни сарфлаш учун, тариф ҳамда нарҳни аниқлаш учун ҳужжат ҳисобланади.
Ижтимоий турли ижтимоий-иқтисодий имтиёз мақомига эга инсонларга малакали дори воситалар ёрдамини кўрсатиш учун кафолат беради.
Рецептлар қуйидаги турларга бўлинади:
Оддий – агар битта дори воситасидан ташкил топса;
Мураккаб – агар икки ва ундан ортиқ дори воситасидан иборат бўлса;
Дозаларга бўлинган – агар бир марталик қабул миқдори кўрсатилса;
Дозаларга бўлинмаган – дори воситасидан умумий миқдори ёзилади ва сигнатурада қандай қабул қилиш усули кўрсатилади;
Официнал – (расмий) фармакопеяга киритилган ёки саноат корхонасида ишлаб чиқарилувчи дори воситалари учун;
Магистрал – шифокор томонидан ёзилган;
Ёйиқ – тўлиқ ҳолатдаги;
Қисқартирилган – қисқартма ҳолатдаги;
Рецепт қисқартма ҳолатда ёзилганда, дори воситасини шакли, дори воситасининг номи, концентрацияси ва унинг умумий миқдори кўрсатилади.
Ёйиқ ҳолатдаги рецептда эса асосий дори воситасидан ташқари дори турини тайёрлашга ишлатиладиган барча ингридиентлар, уларнинг миқдори ва тайёрлаш усули кўрсатилади.
Амалдаги меъёрий хужжатлар асосида 3 та рецепт бланкалари тасдиқланган;
- Болалар ва катталар учун тўлиқ нархдаги дори воситасини олиш учун ёзиладиган 1-шакл.
- Имтиёзли дори воситалари ва гангитувчи хусусиятига эга бўлган дори воситалари учун ёзиладиган 2-шакл.
- Пушти рангли фақат наркотик дори воситалари ёзиш учун тавсия этиладиган 3-шакл.
1-шакл рецепт бланкаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 18 июндаги № 191 сонли буйруғи билан тасдиқланган ва 2016 йил 25 августдаги № 62 сонли буйруғи билан қўшимча ва ўзгартиришлар керитилган.
- Биринчи шаклдаги рецепт бланкасига қуйидаги дори воситалари ёзилади:
- заҳарли дори воситалари ва уларнинг препаратлари;
- ухлатувчи дори воситалари;
- нейролептик, антидепрессив препаратлар;
- стероид гормонлар;
- транквилизаторлар;
- астмага қарши воситалар;
- оксихинолин ҳосилалари;
- заманиха тиндирмаси;
- этил спирти сақлаган дори воситалари;
- кучли таъсир этувчи моддалар;
- антибиотиклар;
- сульфаниламид препаратлар;
2-шаклдаги рецептура бланкаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 27 августдаги № 284-сонли буйруқ билан тасдиқланган ва унга 2017 йил 4 августдаги № 105-сон буйруқ билан ў згартириш ва қўшимчалар киритилган.
Изоҳ:
Рецепт бланкининг ўлчами — 105 х 148 мм.
Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами — 70 х 148 мм.
(рецепт қисмининг орқа томони)
|
ЭСЛАТМА
Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.
Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.
Рецептда битта дори воситаси ёзилади.
Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.
Рецепт даволаниш учун керакли миқдорда берилади.
Қаттиқ ва сочилувчи дори воситалар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дори воситалари эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.
«Ичиш учун», «Маълум» ва ҳ. к., — иборалар билан чегараланиш ман этилади.
Шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.
Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |