Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Миллий валютанинг муомалага чиқарилиши



Download 6,32 Mb.
bet31/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

7.2. Миллий валютанинг муомалага чиқарилиши
Ўзбекистон Республикаси уз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг ўзининг бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлаб олди. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишда миллий валютанинг муомалага чиқарилиши асосий вазифалардан бири эди ва 1994 йил 1 июлдан бошлаб муомалага ўзимизнинг миллий валютамиз «сўм» чиқарилди.
Ёш давлатимиз амалга ошираётган иқтисодий ислохотлар стратегиясида ўз миллий валютамизни жорий этиш ва унинг барқарор муомалада бўлиши муаммосини ҳал этишга ғоят катта аҳамият берилаётир. Миллий валюта - миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўла қийматли миллий валюта ягона қонуннинг тўлов воситаси бўлган сумнинг муомалага киритилиши ҳақиқатдан ҳам инқилобий қадам бўлди. Биз Ўзбекистон халқининг манфаатларига мос молиявий, пул-кредит сиёсатини ва умуман бутун иқтисодий сиёсатимизни амалга оширишнинг аниқ механизмига эга бўлдик. Миллий валюта муомалага киритилган дастлабки ойлар тажрибаси у иқтисодий барқарорликнинг, корхоналар ва тармоқлар молиявий аҳволни мустаҳкамлашнинг, республика аҳолисини ижтимоий ҳимоялашнинг ва истеъмол бозорнинг кучли омили булиб қолганини кўрсатди.
Миллий валютанинг барқарорлиги, унинг ички бозорда эркин алмашунуви етарли миқдорда рақобатбардош маҳсулотлар, зарур резервлар орқали таъминланади. Бунга эришмоқ учун биз аниқ вазифаларни ҳал этишга қаратилган тўртта алоҳида дастурлар тўпламини амалга оширмоқдамиз.
Биринчидан - ўз валютамиз товар билан барқарор таъминланган такдирдагина реал куч ва обруйга эга булади. Сўмнинг ҳарид кувватини ошириш учун республика бозорини мумкин қадар тезроқ истеъмол моллари билан тўлдириш зарур. Бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган моллар билан ҳам, четдан келтириладиган моллар билан тўлдириш чораларини кўриш керак.
Иккинчидан, валютани барқарор амал қилиши, унинг муҳимлиги, эркин алмашувини етарли валюта заҳираси бўлишига боғлиқ. Бизнинг валютамиз ҳар қандай барқарор валютага эркин алмашина оладиган бўлсагина, у тан олинган ва хурмат қозонган валюта бўлади. Бунинг учун бутун ташқи иқтисодий сиёсатимизни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.
Учинчидан - ҳар бир корхона, ҳар бир киши ишлаб топган сўмини қадрлашни ўрганган тақдирдагина миллий валюта реал тўлов воситасига айланади.
Тўртинчидан - миллий валютани мустаҳамлашнинг энг муҳим шарти инфлятсияга қарши бақувват, пухта ўйланган сиёсат ўтказишдир. Инфлятсия даражасини кескин камайтиришгина миллий валютани барқарор валютага айлантира олиш мумкин.
Сўм ўзининг юксак тўлов қобилиятини узоқ муддат давомида сақлаб қолган тамирдагина миллий валютамиз ўз кувватига ва обрўсига эга бўлади.
Миллий валютанинг бошқа давлатлар валюталарига нисбатан алмашув курсини аниқ белгилаш мақсадида 1994 йил 15 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республика банклараро валюта биржасида мунтазам равишда валюта савдоларини ўтказаётирмиз. Валюта оператсияларининг барча турлари учун валютага талаб ва таклиф натижасида шаклланадиган ягона алмашинув курси белгиланган.
Валюта алмаштириш оператсияларининг дастлабки босқичида банклараро валюта биржасида валютани нам пулсиз алмаштириш ҳажмини кўпайтиришга устунлик берилиши муҳим.
Биз пул миқдори товарлар ва хизматларнинг миқдори тегишли даражада ўсиши билан мустаҳкамланган ҳолда ортиб боришга йўл қўйилмаслиги керак. Ҳарид қилиш учун моллар етарли бўлмаган ҳолда аҳоли қўлида пулнинг ортиқча кўпайиб кетиши аввало нархларнинг ошишига, инфлятсиянинг яна авж олишига олиб келади.
Хусусан, товарлар ва хизматаларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашда якка ҳокимлик мавжуд бўлган, нархлар эркинлаштирилган шароитда истеъмол бозорида уларнинг етишмаслиги, товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва савдо ташкилотларини нархларни оширишга ундайди. Натижада реал иш ҳақи пасаяди, аҳолининг ҳарид қобилияти ва унинг амалдаги истеъмол даражаси чекланади. Пул миқдорининг ва нархларнинг тобора ошиб бориши муқаррар равишда узоқ давом этадиган геперинфлятсияни келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида иқтисодиёт тизими бузилади.
Ҳар бир давлат қоғоз банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар тарзида ўзининг бирликларини муомалага чиқариш ҳуқуқига эга. Бу эмиссия деб аталади.
Пул чиқаришдан мақсад турли хил бўлиши мумкин. Биринчидан, эскирган яроқсиз бўлиб қолганлари ўрнига янгисини вақти-вақти билан чиқариб туриш керак. Бу тарзда қоғоз пулларни чиқариш ёки тангаларни забт этишни эмиссия деб булмайди. Чунки бунда пулнинг муомаладаги умумий ҳажми ўзгармай қолаверади.
Иккинчидан, муомалада пул етишмаганда ёки йириқроқ пул белгиларига ўтиши зарурияти билан пул чиқариш мумкин.
Учинчидан, пул эмиссиясининг мақсади куйидагиларни кўзда тутиши мумкин: давлатнинг ички қарзини тўлаш учун етишмаган пулни қоплатиш, бюджет етишмовчилигини қоплаш, ижтимоий тўловларни амалга ошириш, мавжуд маблағдар ортиқ, талаб қилинган давлат дастурини молиялаш ва бошқариш.
Ниҳоят пул ислоҳотларининг ўтказилиши зарурияти амалдаги пулларни янгилари билан алмаштириш жараёни билан боғлиқ.
Емиссиянинг икки тури мавжуд: нақд пул ва депозит. Биринчисида қоғоз пуллар, тангалар чиқарилса, иккинчисида - ссуда ёки бошқа бир шаклдаги нақд пул бўлмаган қўшимча манбалар излаб топилади.
Марказлашган режали иқтисод мавжуд бўлган мамлакатларда нақд пул эмиссиясининг миқдори банклардаги режалар билан давлат режаларининг молиявий пропорсиялар билан, депозит эмиссияси миқори эса кредит режалар билан белгиланади. Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда эса пул эмиссиясини ташкил этиш анча эркин амалга ошади, аммо бунда ҳамма давлатнинг бошқарув роли керак бўлади.
Нақд пул эмиссиясининг амалга оширишда марказий банк хазиначилик ва давлатнинг ижроя ва қонунчилик органларига катта таъсир қилади.
Нақд бўлмаган пулларни муомалага чиқаришни марказий банк бевосита ёки билвосита амалга оширади. Агар эмиссия масштабини мамлакатда зарур бўлган пул муомаласидан юқори бўлса, иқтисод «куяди», инфлятсия кучаяди. Агар эмиссия камроқ миқдорда бўлса, унда пул воситалари камаяди, тадбиркорлик фаолияти сусаяди.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish