Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Пул агрегатлари ва уни Ўзбекистондаги хусусиятлари



Download 6,32 Mb.
bet27/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

5.4.Пул агрегатлари ва уни Ўзбекистондаги хусусиятлари
Пул массаси тегишли агрегатларга бўлинади. Пулни тегишли агрегатларга бўлиниши уни ликвидлиги жиҳатидан амалга оширилади. Бунда энг юқори ликвидли бўлган нақд пуллар биринчи ўринда туради ва ҳоказо. Пул агрегатларини М ҳарфида белгиланиб унга қўшимча равишда пулларни ликвидлик даражасига қараб тегишли рақамларда ифодаланади. Ушбу рақамлар турли мамлакатларда айрим хусусиятларга эга. Жумладан, Ўзбекистонда нақд пуллар Мо билан АҚШ да М1 ҳолида белгиланади.
Пул агрегатлари пуллар ҳаракатининг муайян санага бўлган ёки муайян вақт давридаги ўзгаришини таҳлил этишда фойдаланилади. Ўзбекистонда пул массаси қуйидаги қисмлардан (пул агрегатлари тўпламидан) иборат:
Мо – муомаладаги нақд пуллар
М1 – Мо + ҳисоб-китоб, жорий ва махсус ҳисобварақлардаги маблағлар, суғурта компаниялари, аҳолининг банклардаги талаб қилиб олингунча депозитлари.
М2 = М1 + аҳолининг банклардаги муддатли омонатлари
М3 = М2 + давлат заёмларининг сертификатлари ва облигатсиялари
М4 = М3 + хорижий валютадаги депозитлар.
Ушбу агрегатларни белгиланиши турли мамлакатларда турлича амалга оширилади. Ўзбекистонда ушбу агрегатлар мамлакат тўлов обороти соҳасида юз берадиган жараёнлар, жамғармалар ҳажмлари, ушбу жамғармаларни оширишда қўлланиладиган воситаларнинг сонли ифодаси воситалари ҳисобланади; Улар иқтисодиётнинг жорий ҳолатини белгилашга имкон беради ва кейинги вазиятини прогноз қилишда кўмаклашади. Ушбу агрегатлар иқтисодиёт монетизатсия коеффитсиентини аниқлашда ҳам фойдаланилади.

Бунда 0,7 ёки 0,8 даражасидаги натижалар йўл қўйилиши мумкин моҳиятлар ҳисобланади.




5.5.Пул – кредит сиёсати ва уни асосий йўналишлари
Пул – кредит сиёсати муомиладаги пул маблағлари миқдорини, банк кредитлари ставкаларини, валюта курсларини, тўлов балансини ва ўз навбатида бевосита мамлакат иқтисодиёти ҳолатини ўзгартириш учун йўналтирилган талаблар мажмуасидир.
Марказий банкнинг пул – кредит сиёсати умум иқтисодий инфратузилмаларни тартибга солишнинг бозор конюктурасини юқори даражада ушлаб туриш, бандликка таъсир ўтказиш, инқирозли тушунчаларни олдини олишнинг ажралмас қисми сифатида намоён бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Марказий банк томонидан ўтказиладиган пул – кредит сиёсатининг умумий жиҳатларига қуйидагилар киради:
- Монетар сиёсатнинг асосий йўналишини ишлаб чиқиш;
-Марказий банкнинг ҳисобга олиш сиёсати ёки фоиз ставкаларини тартибга солиш сиёсати
-Очиқ бозорлардаги оператсиялар ёки давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш ва сотиш
-Мажбурий захира меъёрларини ўзгартириш ва бошқалар
Умуман, Марказий банк пул – кредит сиёсатини юритиш билан, уни бажарилишини таъминлаш билан мамлакат пул – кредит тизимини тартибга солиш функсиясига асос яратади ва иқтисодиётни тартибга солади, уни янада юксалишини таъминлайди.
Буни мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишини характерловчи 1-жадвал маълумотлари ҳам исботлайди:
1 – жадвал
Ўзбекистон Республикаси тарақиётининг асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар номи



Ўлчов бирлиги

2013

2014

2015

2016



2017



Ялпи ички маҳсулотни йиллик ўсиши

%

8,0

8,1

8,0

7,8

5.3

Инфлатсия даражаси

%

6,8

6,1

5,6

5,7

14,4

Давлат бюджет профитсити

%

0,3

0,2

0,1

0,1

Ижобий

Иқтисодиётга инвеститсиялар ҳажми

Млрд. АҚШ доллари

13,0

14,6

15,8

16,7

Ошган

Жадвал маълумотларига кўра Республикамизда кейинги беш йил давомида ялпи маҳсулот йиллик ўсиш суръати 8 фоиз атрофида бўлган. Шу йилларда инфлатсия даражаси пасайиш тенденсиясига эга. Шунинг билан бирга 2017-йилда вужудга келган нархлар динамикасини инобатга олиб инфлятсия даражаси олдинги йилларга нисбатан юқори бўлган. Мамлакатимизни давлат бюджети шу йилларда профитсит билан якунланган, иқтисодиётга йўналтирилган инвеститсиялар ҳажми йилдан йилга ошиб 2016-йилга 2013 йилга нисбаттан 3,7 млрд. АҚШ долларига ёки 28,5 фоизга кўпайган.


Мамлакат иқтисодиётидаги ушбу ижобий ҳолатларда Марказий банк пул – кредит сиёсатини тўғри йўналтирилганлиги билан боғлиқ.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish