Пул муомиласини тартибга солиш ва барқарорлаштиришда Марказий банкни ўрни
Муомиладаги пул массаси ва уни бошқариш
Пул агрегатлари ва уни Ўзбекистондаги хусусиятлари
Пул-кредит сиёсати ва уни асосий йўналишлари
Адабиётлар: 2, 3, 14, 23, 24, 51, 52, 54, 55, 67. Таянч тушунчаларПул муомиласи ҳақида тушунча. Муомилага зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш. Муомиладаги пул миқдорига таъсир этувчи омиллар. Касса айланмаси хомчути. Пулни нақд ва нақд пулсиз муомиласи. Пул муомиласини ташкил этишда Марказий банкни ўрни. Пул муомиласини ташкил этиш бўйича Марказий банкни вазифалари. Пул муомиласига доир Республика Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар. Муомиладаги пул массаси. Муомиладаги пул массасини бошқариш. Пул ва кредит мултипликатори. Пул массасини актив ва пассив қисмлари. Марказий банкни қайта молиялаш ставкаси. Мажбурий резерв ставкаси ва тижорат банкларни очиқ бозорда қатнашиши. Пул агрегатлари, уни тегишли турларга бўлинишини асослари. Пул – кредит сиёсати ва уни асосий йўналишлари.
Маърузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар Фан бўйича тузилган таълим технологиялари услубий қўлланмага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум”, “Блитс сўров”, мулоҳазада”, “кейс-стади” ва бошқа усуллардан фойдаланилади.
5.1.Пул муомиласи ҳақида тушунча. Пул муомиласи қонуни Маълумки, бозор иқтисодиёти товар-пул муносабатларига асосланган. Товар муомиласини таъминлаш пул миқдорига кўп жиҳатдан боғлиқ. Муомала учун керак бўладиган пулни миқдори ишлаб чиқаришни ривожлантириш даражаси ва уни амалга оширишнинг шарт – шароитларига боғлиқ бўлган турли хил омилларга боғлиқ.
Пулга бўлган талабни аҳоли, корхона ва ташкилотлар, давлат ва нодавлат ташкилотларни билдирса, пул таклифи уни муомилага чиқарувчи мамлакатларнинг Марказий банклари томонидан амалга оширилади ва шу асосда пул муомиласи содир бўлади.
Пул муомиласи – бу пулнинг қўлдан-қўлга ўтиб доимо ҳаракатда бўлиши тушунилади.
Нақд пул муомиласи банклардан чиқиб корхона ва ташкилотлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари кассалари орқали аҳоли қўлига ўтиб улар товар ва хизматлар каби тирикчилик воситалари хариди орқали яна банкга қайтади.
Пулни нақд пулсиз муомиласи корхона, ташкилот, давлат бюджет ва бошқа органларнинг банклардаги бирини ҳисоб варағидан иккинчисини ҳисобварағига ўтказилиши билан амалга ошади. Умуман, пул муомиласини бошқариб турадиган қонунлардан бири бу пул муомиласи қонунидир.